Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №40 (382) октябрь 2021 г.

Дата публикации: 05.10.2021

Статья просмотрена: 151 раз

Библиографическое описание:

Каххоров, С. С. Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши / С. С. Каххоров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 40 (382). — С. 225-227. — URL: https://moluch.ru/archive/382/84347/ (дата обращения: 19.12.2024).

Ушбу мақолада диний мутаассиблик муаммоси, мутаассиб оқимларга янги аъзони жалб қилиш усуллари, унинг ижтимоий-психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни сабаблари ёритилган.

Калит с ўзлар : мутаассиблик, ақидапарастлик, шахс, психология, ахборот олами, гуруҳ, онг.

В статье рассматривается проблема религиозного фанатизма, способы привлечения новых членов в фанатичные секты, его социально-психологические особенности. Также объясняются причины влияния фанатичных течений.

Ключевые слова: фанатизм, фанатизм, личность, психология, информационный мир, группа, сознание.

Бугунги кунга келиб бутун жаҳонга хавф солаётган диний экстремизм ва халқаро терроризмни келтириб чиқарувчи омиллардан бири диний мутаассибликдир. Диний мутаассиб оқимларга аъзо бўлганлар ундан чиқиб кетиш учун шахсий ва ижтимоий омиллардан маҳрум бўлган қулларга айланадилар. Оқим вакиллари тафаккурни усталик билан бошқариш усулларидан фойдаланадилар.

Диний мутаассиблик муаммоси бир қатор фанлар тизимида турлича ўрганилган. Жумладан, тарих, социология, фалсафа, диншунослик ва психология фанлари доирасида. Масалан, тарих фани тизимида диний мутаассиблик тарихий ёндашув асосида таҳлил этилганида диний мутаассибликнинг ривожланишига бир қатор асослар мавжудлигини кўришимиз мумкин. Шунингдек, тарих фани доирасидаги тадқиқотларда диний мутаассибликнинг пайдо бўлишини сиёсий (имомат) масаласидан бошланганлиги ва ривожланишига сабаб бўлувчи асосий омиллар қаторида мафкуравий бўшлиқнинг таъсири алоҳидалиги таъкидланади. “Мафкуравий бўшлиқ, кўпинча, инсонда жамиятдаги мавжуд ҳолат, ижтимоий муҳитни нотўғри идрок этишга, ўзининг иродасини бошқа шахсга бўйсундириш ва дунёқарашида агрессивликни шакллантиришга хизмат қиладиган носоғлом ғоялар билан тўлдирилишига замин яратади” [1]. Қолаверса, А. К. Каримовга тегишли диссертациянинг “Мутаассиб гуруҳлар ғояларининг тарқалиш сабаблари ва уларнинг фаолиятидаги мақсад ва услублар” номли бўлимда халқаро экстремистик гуруҳлар томонидан қўлланилаёттан тактик услубларни Марказий Осиё минтақасида фаолияти кузатилган мутаассиб тузилмалар фаолиятида хам кузатиш мумкинлиги таъкидланади. Улар аҳоли орасидан асосан, оила аъзолари, яқин қариндошлар, кўпроқ иқтисодий қийинчиликка учраган ёки етарли эътиборга эга бўлмаган шахслар турли йўллар орқали жалб қилинган. Америкалик мутахассис Б.Женкинс мутаассиб-террорчи ташкилотларнинг энг хатарли жиҳати бу узоқ вақт аҳоли ўртасида қўрқув ва ваҳима солишга хизмат қилувчи психологик хужум услуби сифатида талқин қилади.

Тарих фани доирасидаги адабиётларда диний мутаассиблик масаласи хронологик ва ижтимоий-сиёсий ва тарихий бир вазиятнинг тақозоси сифатида таҳлил килинади. Асосий мавзу бўлиб диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, ривожланиши ва ҳозирги кўринишлари ҳисобланади. Аммо тарих фанлари тизимида мутаассиб шахс, унинг фаолияти, шаклланишининг аниқ системаси, психологик усулларнинг илмий таҳлили ва уларга оид илмий ечимлар деярли учрамайди. Унда бўлган воқеалар даврийлик жиҳатидан таҳлил этилади, холос. Шунингдек, диний мутаассиблик масаласи кенг қамровли муаммо бўлиб, уни фақатгина биргина фан доирасида тўлиқ ўрганиб бўлмайди.

Диншунослик (Исломшунослик) ва Фалсафа йуналишидаги адабиётларни тадқиқ этиб, бошқа тадқиқотларга нисбатан айнан бу фанлар тизимида диний мутаассиблик муаммоси батафсилроқ ёритилганлигини кўришимиз мумкин.

“Мутаассиблик — кенг маънода муайян ғояларнинг тўғри эканлигига қаттиқ ишониш, уларга муккасидан берилганликни, “ўзгалар” ва “ўзгача” қараш ва ғояларга муросасиз муносабатни ифодаловчи қарашлар ва хатти- ҳаракатларни англатади”. Юқоридаги адабиётда диний мутаассиблик масаласи нисбатан аникрок таҳлил этилган бўлиб, унда “ўзгалар” ва “ўзгачалар” алоҳида таъкидланган [2].

“Диний мутаассиблик эса ўз ақидасининг шак-шубҳасиз тўғрилигига ишониб, бошқа фирқа ва мазҳабларни бутунлай рад этган ҳолда уларни тан олмасликни билдиради”. Мазкур таърифда диний мутаассиблик фаолият сифатида таҳлил этилмоқда. Бу фаолиятни асоси қилиб эса “ўзи”никига шак- шубҳасиз ишониш ва шуни асосида “бошқа” ҳар қандай мазҳаб ва фирқани тан олмаслик, балки ўз қарашларини бошқаларга мажбурлаб сингдириш ҳолати олинади. Қолаверса, диний мутаассиблик фаолиятига хос қатор хусусиятлар санаб ўтилади. Улардан:

1. Диндаги муайян қоидаларни ўз ғояларига ва унда ифодаланган мақсадларига бўйсундириш;

2. Шу мақсадларини амалга оширишда тушунтириш, ишонтириш ва энг асосийси, муросасизлик, куч ишлатиш ва зўравонликка таяниш;

3. “Соф Ислом”дан чекинган давлат раҳбарларини жисмонан йўқ қилиш ва исломда “ширк” (бутпарастлик)ка барҳам беришга даъво килиш;

4. Азиз-авлиёлар хотираларига ҳурмат, қабрлари жойлашган ҳудуларни обод килиш ва озода сақлашни ҳам бутпарастлик деб ҳисоблайдилар;

5. Ақидапарастликка асосланган ғояларни ёйиш орқали давлатга, унинг раҳбарларига бўлган ишончни йўққа чиқариш;

Қолаверса, ушбу манбада мутаассибликни “инсон билимсизлиги ва жоҳиллигининг бир шаклидир”, деган фикр илгари сурилади. Диний таассуб тушунчаси фанатизм иборасида ҳам ўз ифодасини топади. Фанатизм ўз ақидасининг шак-шубҳасиз тўғрилигига ишониб, бошқа фирқа ва мазҳабларни бутунлай рад этган ҳолда уларни тан олмаслик, балки уларни диний асосларни бузишда айблаб, уларга карши уруш очишга чақирадиган омиллардандир. “Диний фанатизм диний экстремизм ва терроризмга замин яратади. Айнан муайян диний конфессия ва ташкилотлардаги ашаддий мутаассиб, фанатик унсурларнинг фаолият мафкурасини “диний экстремизм” деб аталади” [2].

Ҳозирги даврдаги тараққиёт, халқлараро муносабатлар уруш муносабатидан кўра тинчлик ва ҳамкорликка асосланади. Шу муносабат билан ҳар қандай диндаги таассубона қарашлар, дунёда тинчлик ва тенгликка салбий таъсир кўрсатиши табиийдир. Қолаверса, ҳадисларда “Ибодатнинг яхшиси енгилрогидир” дейилади. Диний манбаларда мутаассибликка қарши катор чақирув ва буйруқлар мавжудлигига қарамай, шахсларни динга таассубона ёндашувлари уларни диний билимлари саёз эканликларидан хабар беради.

Диний мутаассиб гурухларнинг яна бир муҳим жиҳати бу — уларга жамоавий психологик таъсир ўтказиб, дунёвий давлат ҳокимияти фаолиятига нисбатан ишончсизлик ҳолатини шакллантириш мумкин. Бошқа бир адабиётда эса экстремизм тушунчаси лотинча “ашаддий” сўзидан олинганлиги таъкидланади. “Бундай дунёқарашга эга бўлган киши бошқача нуқтаи-назарлар билан умуман келишмайди ва ўз қарашларини амалга ошириш учун сўнгги чора — мавжуд тузумни ағдариб ташлаш, ўз ғояларини куч ишлатиш ёрдамида сингдириш, бошқача фикрлайдиган кишиларни йўқ қилишгача бўлган амалиётни кўллайди” [3].

Чиндан ҳам, мутаассиб оқимлар фаолиятини таҳлил этишда уларни чора қолмаган тақдирда энг қабиҳ усуллардан ҳам фойдаланишларини яхши биламиз. Бундай разиллик ислом динида катъий кораланган бўлса-да, улар ўз сиёсий мақсадлари йўлида ҳеч нимадан қайтмайдилар.

Хулоса қилганда эса, фалсафа тизимидаги адабиётларда диний мутаассиблик бу — мафкуравий қарамлик билан характерланса, диншунослик (исломшунослик) фанларида эса, асосан ақидавий бўлинишлар асосида пайдо бўлувчи ва асл мақсади сиёсий ҳокимятга эга бўлиш, жамият ва инсонларга катта хавф туғдираётган куч сифатида ифодаланади.

Юкоридаги фанлар тизимида ҳам мутаассиб шахс, унинг ўзига ҳос хусусиятлари, диний мутаассибликнинг шаклланиш омилларига аниқ психологик далиллар билан ёндашилмаган. Диний мутаассиб шахс ва гуруҳни коррекциялашга оид аниқ дастурлар ишлаб чиқилмаганлигини эътиборга олиш лозим.

Адабиёт:

  1. Каримов А.К “Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари замонавий кўринишлари ва унга қарши курашиш асослари” Ўзбекистан мисолида диссертация автореферати. — Т.: 2012. 15. б.
  2. Бекмирзаев И., Аллоқулов А. “Исломшунослик асослари”. Тошкент ислом университети, — Т.: 2012. 97. б.
  3. Олтинов У., Примов Т. “Ёшларни бузғунчи ғоялардан асраш: муаммо ва ечимлар”. — Т.: 2006. 6. б.
  4. Arena, M. P., and Arrigo, B. A. (2005). Social psychology, terrorism, and identity: a preliminary re-examination of theory, culture, self and society. Behav. Sci. Law 23, 485–506. doi: 10.1002/bsl.653.
  5. Armstrong, K. (2000). The Battle for God: Fundamentalism in Judaism, Christianity, and Islam. New York: Knopf/HarperCollins.

Ключевые слова

психология, шахс, мутаассиблик, онг, ақидапарастлик, ахборот олами, гуруҳ

Похожие статьи

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

«Ат-Таърифот» асарининг Қуръон илмларига оид истилоҳларнинг ўрганилишидаги илмий аҳамияти

Мақолада Саййид Шариф Журжонийнинг илмий даражаси, олимнинг диний истилоҳлар таърифларига бағишланган «ат-Таърифот» номли асари, асарда Қуръон илмларига оид истилоҳлар ёритилиши тадқиқ этилган.

Этиқодни шаклланишида ижтимоий муҳитни ўрни

Ривожланишни янги босқичида шахдам қадамлар ташлаб бораётган халқимиз рухиятининг кўзгуси бўлган эътиқодни ҳар томонлама илмий асосда таҳлил этиш замонамиз психологларини олдида турган энг долзарб вазифалардан бирдир.

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

«Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини

Мақолада “масъулият” тушунчасининг ижтимоий-педагогик талқини, бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялашнинг мазмуни ва ташкилий масалалари, оиланинг ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашдаги имкониятлари ёритилган.

Талабаларининг жисмоний маданият соҳасида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш тизимини асосий муаммолари

Мазкур мақола жисмоний маданият соҳаси талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этиш тизимини муаммолари ва у фаолиятни такомиллаштириш йўллари борасида фикрлар келтирилган.

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини ...

Янги даврнинг илк адабий портрети: бардавомлик ва такомил сари

Ушбу мақолада маҳоратли ижодкор Омон Матжон ҳақида яратилган илмий изланишлар тадқиқи мисолида шоир адабий портретига чизгилар берилган, асарлари хусусида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Омон Матжоннинг ижодий ва маънавий қиёфаси, ёрқин истеъд...

Задать вопрос