Ўзбекистонда нашриётчиликишининг ислоҳоти ва ривожланиш жараёнлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №47 (389) ноябрь 2021 г.

Дата публикации: 15.11.2021

Статья просмотрена: 36 раз

Библиографическое описание:

Юсупалиева, Д. К. Ўзбекистонда нашриётчиликишининг ислоҳоти ва ривожланиш жараёнлари / Д. К. Юсупалиева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 47 (389). — С. 497-500. — URL: https://moluch.ru/archive/389/85520/ (дата обращения: 18.12.2024).



Ўзбекистонда нашриётчилик ишининг ислоҳоти ва ривожланиш жараёнлари очиб берилади.

Раскрываются процессы реформирования и развития издательского дела в Узбекистане.

Ҳазрат Алишер таъбири билан айтганда, инсон учун китобдан азизроқ дўст йўқ. Дарҳақиқат, барча замонларда ҳам ёзувчининг жонли сўзи кишиларга дунёни англашда, дўст орттиришда, ҳаётда ўз ўрнини топишда кўмак бериб келган.

Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, манбалар шундан гувоҳлик берадики, Туркистон ўлкасида китобатчилик XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлангани маълум бўлади. Туркистонда босилиб чиққан биринчи босма асар Н. Северцовнинг “Чу ва Норин водийсидаги тоғли мамлакат ҳақида қайдлар” деб номланади ва Туркистондаги биринчи босмахона тўғрисида маълумот беради [1, Б. 20]. Ушбу рисола 40 саҳифадан иборат эди. Дарвоқе, ушбу босмахонада араб ҳарфларидан фойдаланилган, унинг ёрдамида 1871 йилда Ш.Ибрагимов томонидан ерли аҳоли учун тақвим (календарь) нашр қилинган. Ушбу китоб ниҳоятда қизиқарли ва ўзига хос бўлиб, араб ёзувида битилган эди. Бу ҳақда1870 йилдан нашр қилинаётган “Туркистон вилоятининг газетаси” хабар беради. 1870–1880 йилларда Тошкент, Бухоро ва Хивада литографик (тошбосма) босмахоналарочилиб, ёшлар учун панд-насиҳат руҳидаги китоблар нашр этилади [6, Б. 620].

Йиллар давомида минтақада китоб босиш иши жадал ривожланиб келди ва мустақиллик йилларида ўзининг чўққисига эришди. Бироқ Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилиниб, ўзбек тили давлат тили мақомини олганига қадар нашриётларимиз томонидан нашр этиладиган китобларнинг 70 фоизи рус тилида эди [7, Б. 12].Мазкур қонуннинг қабул қилинганидан кейин, айниқса, Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришгандан сўнг бундай мутаносиблик ўзбек тили фойдасига ҳал бўлди. Бинобарин, нашриётчилик ишида энг муҳим ўзгаришлардан бири — хусусий нашриётларнинг пайдо бўлиши ва фаолият юритиши бўлди.

Вилоят марказларида нашриётчилик иши жонланди. Жамият ҳаётининг демократлашуви жараёнининг нашриётчилик ишига таъсирининг асосий якуни — ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, харид қувватининг ошиши, китоб нашри билан боғлиқ идоралар иқтисодий, молиявий имкониятларининг ошиб боришидаги ўзгаришлар билан боғланиб кетади. Бозор иқтисодиёти шаклланиши натижасида тадбиркорликка йўл очилиши, рақобат, бозор конъюнктурасига мувофиқ тарзда нархнинг белгиланиши, корхона фаолияти натижасига қараб ҳақ тўлаш каби асосий тамойилларнинг амалга оширилишини таъминлайдиганшароитлар яратилди. Китобхонлар эҳтиёжини яхши биладиган ва ўз фаолиятида улардан тўғри фойдалана оладиган фирмалар ривожланадиган рақобат даври бошланди. Чунки бозор муносабатларининг ривожланиши тадбиркорларни китоб бозоридаги янги шакл ва методларни излашга ундайди, китоб харидорларининг эҳтиёжини ўрганиб боришга рағбатлантиради.

Бундай ҳолатда давлат органларининг китобатчилик ишини бошқаришдаги роли ўзгариб борди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2003 йилдаги “Ўзбекистон матбуот давлат қўмитасини Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига айлантириш тўғрисида”ги фармони ушбу соҳани тубдан қайта қуришга асос бўлди. Натижада мавжуд 10та нашриёт негизида 4та нашриёт-ижод уйи ва “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти ташкил топди. Айни мана шу таркибдаги нашриётлар тизимида барча китоб маҳсулотларининг ярмидан кўпроғи чоп этилмоқда: бир йилда ўртача 500 номдаги, умумий нусхаси 24 миллиондан ортиқроқ китоблар нашр этилмоқда. Улардан ярмидан кўпини дарсликлар ташкил этса, қолган қисмини ижтимоий-сиёсий адабиётлар, иқтисодий ва бадиий адабиётлар ташкил этади.

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг барча асарлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида босилди, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг асарлари нашр қилинмоқда. Шунингдек, республикамизнинг ички ва ташқи сиёсатига дахлдор китоблар ҳам ушбу нашриётда чоп этилмоқда [4, Б. 48].

Маълумки, ҳозирги ёшлар, жумладан, болалар асосий ахборотни ўз тенгдошларидан, телекўрсатувлардан ҳамда компьютер ва Интернетдан олмоқда. Шу сабабли ҳам, уларни китобга ошно қилиш, энг аввало, уларнинг маънавий олами, умумий маданий савияси учун ниҳоятда зарур. Шу маънода Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйининг фаолияти мақтовга лойиқдир. Айни пайтда болалар ва ўсмирлар учун китоб нашр этишга ихтисослашган Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳам самарали фаолият олиб бормоқда. Айни шу масканда ўтган йиллар давомида ўзбек ва хорижий адабиёт намоёндаларининг асарлари, халқ оғзаки ижоди намуналари нашр этилди. Шунингдек, бу жамоа томонидан умумтаълим мактаблари, академик лицей ва коллежлар учун дарсликлар етти тилда: ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман тилларида чоп этилмоқда. Мутахассисларнинг қайд этишича, Ўзбекистон — ўз фуқаролари учун уларнинг ўз тилларида китоблар нашр этаётган кам сонли мамлакатлар сирасига киради.

Кейинги пайтларда дарсликлар асосан лотин ёзувида нашр қилинмоқда. Бинобарин, 2006 йилда Алишер Навоийнинг “Хамса” асари лотинчада чоп этилди. Ҳозирги пайтда ХХ аср ёзувчиларининг китобларини лотин ёзувида босмадан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Кўрсатиб ўтилган нашриётлардан ташқари, республикамизда ўз ўқувчиларига хилма-хил китоб маҳсулотларини тақдим этаётган бошқа нашриётлар ҳам фаолият юрита бошлади.Уларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қатор қонун актлари билан тартибга солинмоқда. Жумладан, “Нашриётчилик фаолияти тўғрисида” (1996), “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” (1997) [8, Б. 70], “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида” (1996, 2006) [9, Б. 28], “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” (2002) каби қонунлар нашриётчилик иши, даврий матбуотнинг демократик ривожини таъминлашга йўналтирилган.

Бу борада Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони муҳим ўрин тутади. Фармонда кўрсатиб ўтилгандек: “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида бошқарув тизиминиянада такомиллаштириш.....мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислохотлар концепциясига мувофиқ: Ўзбекистон РеспубликасиАхборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг: Республика ахборот-кутубхона маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарахборот-кутубхона марказларини,Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигинингАлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасинингтасарруфига ўтказиш [3, Б. 1].

Айни шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори муҳим қадам бўлди [2, Б. 1]. Чунончи, қарорда кўрсатиб ўтилганидек, “Жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда”.

Ўзбекистондаги босма нашрлар ва электрон ОАВларихалқаро стандартларга ва дунёдаги демократик давлатларнинг илғор тажрибасига таянади, айни пайтда миллий қадриятлар ва халқ менталитетини акс эттиради. Мамлакатда ва хорижда рўй бераётган ҳодисалар, фикрлар хилма-хиллигини ҳисобга оладиганички ва ташқи сиёсатни изчил ёритиб боришда нашриётлар учун кенг имкониятлар яратилган. Бинобарин, босма нашрлар ҳам, электрон оммавий ахборот воситалари ҳам ихтисослашиб бормоқда. Бугунги кунда нашриётлар ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий йўналишдаги нашрлардан ташқари, замонавий жамиятнинг муҳим жиҳатлари: маънавий-маърифий, тиббий, болалар, спорт ва ахборот-технологиялар бўйича ихтисослашиб бормоқда.

Бу борада Президентимиз Ш.Мирзиёвнинг 2017 йил 3 августда адабиёт, маданият ва санъат арбоблари билан учрашиб, “Адабиёт, санъат — халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” номли маърузасида билдирган танқидий фикрлари ниҳоятда ўринлидир: “Бу борада сон эмас, сифат ва самара муҳим. Майли, нашриётлар сони 122та бўлмасин, озроқ бўлсин. Биз бугун китобхонлик маданиятини ошириш, илмий, бадиий, сиёсий адабиётларни кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор беряпмиз. Аммо бу ишларни ҳар томонлама пухта ўйлаб амалга оширишимиз, бошланган олижаноб ҳаракатимизни обрўсизлантиришга йўл қўймаслигимиз керак”.

Ўзбекистондаги китоб нашри билан боғлиқ муассасалар мамлакатимиз ҳамда хорижда ўтказилаётган халқаро форумларда мунтазам қатнашиб келмоқдалар.

Йирик, мунтазам ишлаб турган нашриётларда замонавий компьютерлар мавжуд бўлиб, нашриёт-матбаа технологиясидаги туб ўзгаришларга олиб келмоқда, рассом ва безакчилар учун янги имкониятлар яратмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 августдаги учрашувда бу борада шундай деган эди: “Ҳаммангизга маълум, матбаа корхоналари учун зарур қоғоз ва бўёқ маҳсулотлари четдан валюта ҳисобига олиб келинаётгани китоб, газета ва журналлар нархининг қимматлашишига сабаб бўлмоқда. Шу боис биз республикамизда замонавий қоғоз саноатини йўлга қўйиш бўйича фаол иш олиб боряпмиз. Бу борада яқинда Хитой давлатига бўлган сафаримиз чоғида “Син папер индастри” кампанияси ва бошқа ташкилотлар билан келишувга эришдик”.

Китоб маҳсулотларини ишлаб чиқариш тизимидаги энг қадимги тузилмалардан бири — Ўзбекистон миллий китоб палатасидир . Унинг асосий вазифаси республикада нашр қилинадиган барча китоб, газета, журнал, бюллетень ва бошқа нашрларнинг статистикасини тайёрлашдир. Кейин ушбу маълумотлар марказий маълумотлар хизматига киритилади. Бу ерда республикадаги энг йирик архив мавжуд бўлиб, унда Ўзбекистонда 1920 йилдан буён нашр этилган барча китоблар, журналлар ва газеталар сақланади [5, Б. 7].

Китоб ноширлари ва китобхонларни ўзаро боғловчи бўғин — ўз фондини мунтазам бойитиб борадиган кутубхоналардир. Ҳозирги пайтда республикамизда 12 мингдан ошиқ кутубхоналар мавжуд. Улар барча умумтаълим мактабларида, коллеж ва лицейларда, олий таълим муассасаларида, барча вилоят ва туман марказларида фаолият кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг “Республика аҳолисини кутубхона-ахборот билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги № 381қарори асосида ушбу тизим тартибга солинди, яъни вилоятлардаги энг йирик илмий-универсал кутубхоналар ахборот-кутубхона марказларига айлантирилди [10, Б. 10].Қорақалпоғистон Республикасидаги, 12 вилоятдаги ва Тошкент шаҳридаги илмий кутубхоналар ҳозир мазкур тизимда фаолият олиб боради. Қолган барча оммавий кутубхоналар ахборот-ресурс марказларига айлантирилиб,турли ўқув юртларида хизмат кўрсатади. Улар замонавий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига ўтказилган. Бинобарин, улар ҳар томонлама мустаҳкамланди, энг асосий эътибор замонавий ахборот технологияларини қўллашга қаратилган. Бундай масканлар ҳар бир вилоятдаги ахборот-ресурс марказлари учунметодик марказ ҳисобланади. Уларнинг асосий эътибори болалар ва ёшларни китоблар оламига ошно этишга қаратилган.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик китоб хазинаси ҳисобланади. Ушбу зиё маскани 140 йилдан бери мавжуд бўлиб, Ўзбекистондаги биринчи оммавий кутубхона ҳисобланади. Унинг фондида 65 миллиондан ортиқ асарлар жамланган. Кейинги пайтларда унинг фаолиятида кескин ўзгаришлар содир бўлди. Фонднинг кенгайиб бориши билан бир қаторда ахборот технологиялари кенг қўлланиб, аҳолининг ахборот ресурсларига бўлган эҳтиёжи қондирилмоқда. Миллий кутубхона республикадаги ахборот-кутубхона тизимини мувофиқлаштирувчи идоралараро кенгаш сифатида ҳам ўз фаолиятида туб ўзгаришларни бошлади. Кутубхона ташкил этилган давридан бошлаб китоб бойлигини йиғиш ва асраб-авайлашни мақсад қилиб олган. Ҳозирда бу ерда ноёб дурдоналар йиғилган. Кутубхонада ноёб ва қўлёзма нашрлар бўлими мавжуд бўлиб, унда 16 мингдан ортиқ ўта ноёб нусхалар сақланади.Улар орасида 330 та литографик нашрлар, 70га яқин қўлёзмалар мавжуд. Жумладан, Алишер Навоий, Абу Райҳон Беруний, Жомийларнинг қўлёзма асарлари бор. Тарихий, маънавий характердаги асарлар, ислом дини билан боғлиқ нашрлар, ХIХ асрдаги Ғарбий Европа китоблари коллекцияси, шунингдек, Бартонело Эрбелонинг 1647 йилда Парижда нашр этилган “Шарқ кутубхонаси” номли ноёб нашри ҳам жой олган. Бу ноёб асарда Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур каби буюк аждодларимиз тўғрисида муҳим маълумотлар берилган. Миллий кутубхонада Пётр ва Екатерина даврларида ислоҳ қилинган рус алфавитида нашр этилган дастлабки нусхалар ҳам мавжуд. Қисқаси, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тарихини ўрганиш учун жуда кўп материал йиғилган. Масалан, Туркистон ўлкаси тарихи машҳур “Туркистон тўплами”нинг 594 жилдида акс этган. Ушбу китобларнинг барчаси XIX аср охири — XX асрнинг биринчи чорагида нашр этилган. Уларда Туркистон ўлкасининг ҳаёти, унинг тарихи, географияси ва этнографияси мужассамлашган. Яна бир ноёб нашрлар сирасига 10 жилдли Туркистон альбомини киритиш мумкин, чунки унда XIX асрнинг 2-ярмида яратилган ва Марказий Осиё, Туркистон ўлкаси халқларининг тарихи ва маиший ҳаётига дахлдор 1200 та ноёб суратлар жамланган. Ҳозирги пайтда кутубхонанинг кўплаб нашрлари электрон шаклга ўтказилгани сабабли китобхонлар, айниқса, ёшлар учун оммабоп бўлиб қолди.

Қайд этиш лозимки, мамлакатимизнинг барча кутубхоналари турли тиллардаги китоблар билан таъминланган, бу эса республикамизнинг кўп миллатли аҳолиси учун катта қулайликлар яратмоқда.

Республикамизда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар ҳам ўз китоб фондига эга бўлиб, миллий муаллифлар асарлари ҳисобига бойиб бормоқда.

Ҳозирги пайтда республикамизда автоматлаштириш ва рақамли кутубхоналарни яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Барча кутубхоналарга ахборот технологиялари: виртуал кутубхоналар, каталоглар, маълумотлар базаси, интернет жадал кириб келаётганига қарамасданэлектрон шакллар китобнинг ўрнини босолмайди. Демак, шу боисдан ҳам китоб инсоният учун энг яхши дўст ва асосий билим манбаси бўлиб қолаверади.

Адабиёт:

  1. Есенбаев З. И. Книгоиздательское дело в советском Узбекистане.- Т.: Узбекистан. — 1977.- 148б.
  2. Маърифат. 2017 йил 16 сентябр, № 74 (9035).
  3. Халқ сўзи. 2018 йил 20 февраль, № 34(6992).
  4. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг жорий архиви. Нашриётлар фаолияти ҳақида маълумот. — Т.: 2017.
  5. Ўзбекистон миллий китоб палатасининг статистик тўплами. Жорий архив.- Т.: 2017.
  6. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. — Т.: 2002.-970б.
  7. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси. Т.: 1990.- № 22.
  8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси. Т.: 2002.- № 6–7.
  9. Ўзбекистон Республикаси Қонунлар тўплами. Т.: 1997.- № 544–1.
  10. Ҳужжатлар тўплами.Ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ишини ташкил қилиш. Т., 2007.
Основные термины (генерируются автоматически): Узбекистан.


Похожие статьи

Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари

Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва инвeстиция сиёсатини бошқаришнинг муҳим вазифалари

Ушбу мақолада Ўзбeкистон Рeспубликасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Замонавий педагогик технологияларнинг таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти

Мазкур мақолада замонавий педагогик технологияларнинг таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти кенг ёритилган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил қилишнинг асосий йўналишлари

В данной статье разработаны и проанализированы меры по организации новых рабочих мест в Республике Узбекистан и обеспечению занятости населения.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Ҳуқуқий саводхонлик масалалари

Мазкур мақолада ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик масалалари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш усул-воситалари таҳлил этилган.

Автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши

Мақолада автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши бўлган электромобилларнинг яратилиши ва ривожланиши тарихи, шунингдек дунёнинг ривожланган давлатлари томонидан уларни ишлаб чиқарилиши таҳлил қилинган.

Макроиқтисодий ва молиявий барқарорликда монетар сиёсат инструментларининг роли

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкинин монетар сиёсати ҳамда макроитисодий шароитда унинг вазифаси ёритиб берилган

Суғурта бозорининг Ўзбекистон Республикаси молия тизимидаги ўрни ва роли

Ушбу мақолада суғурта бозорининг мамлакатимиз молия тизимидаги ўрни ва ролини мустаҳкамлашга оид баъзи долзарб масалалар ёритилган.

Ахборот хавфсизликнинг умумий моделларини тавсифи

Ушбу мақолада ахборот хавфсизлигининг умумий моделининг тавсифи келтирилган. Бу моделдан ахборот технологияларининг ахборот хавфсизлигини башқариш ва баҳолашда фойдаланилади.

Похожие статьи

Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари

Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва инвeстиция сиёсатини бошқаришнинг муҳим вазифалари

Ушбу мақолада Ўзбeкистон Рeспубликасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Замонавий педагогик технологияларнинг таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти

Мазкур мақолада замонавий педагогик технологияларнинг таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти кенг ёритилган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил қилишнинг асосий йўналишлари

В данной статье разработаны и проанализированы меры по организации новых рабочих мест в Республике Узбекистан и обеспечению занятости населения.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Ҳуқуқий саводхонлик масалалари

Мазкур мақолада ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик масалалари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш усул-воситалари таҳлил этилган.

Автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши

Мақолада автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши бўлган электромобилларнинг яратилиши ва ривожланиши тарихи, шунингдек дунёнинг ривожланган давлатлари томонидан уларни ишлаб чиқарилиши таҳлил қилинган.

Макроиқтисодий ва молиявий барқарорликда монетар сиёсат инструментларининг роли

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкинин монетар сиёсати ҳамда макроитисодий шароитда унинг вазифаси ёритиб берилган

Суғурта бозорининг Ўзбекистон Республикаси молия тизимидаги ўрни ва роли

Ушбу мақолада суғурта бозорининг мамлакатимиз молия тизимидаги ўрни ва ролини мустаҳкамлашга оид баъзи долзарб масалалар ёритилган.

Ахборот хавфсизликнинг умумий моделларини тавсифи

Ушбу мақолада ахборот хавфсизлигининг умумий моделининг тавсифи келтирилган. Бу моделдан ахборот технологияларининг ахборот хавфсизлигини башқариш ва баҳолашда фойдаланилади.

Задать вопрос