Ўзбекистонда нашриётчилик иши ривожининг тарихий таҳлили | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №47 (389) ноябрь 2021 г.

Дата публикации: 15.11.2021

Статья просмотрена: 66 раз

Библиографическое описание:

Юсупалиева, Д. К. Ўзбекистонда нашриётчилик иши ривожининг тарихий таҳлили / Д. К. Юсупалиева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 47 (389). — С. 500-504. — URL: https://moluch.ru/archive/389/85521/ (дата обращения: 18.12.2024).



Нашриётчилик иши тараққиётининг ўзига хосликлари танқидий таҳлил қилинади, Ўзбекистонда нашриётчилик иши тараққиёти тарихини ўрганишга муносиб ҳисса қўшган ўзбек ва хорижий тадқиқотчиларнинг ишларига баҳо берилади. Республикада китоб нашр этиш иши ривожининг совет даври ва мустақиллик йилларидаги ривожланиш омилларига таъриф берилади, унинг миллий-маънавий қадриятлар қарор топишидаги ўрни, жамият ҳаётидаги таркибий ўзгаришлар очиб берилади.

Даётся критический анализ особенностей развития книгоиздательского дела, оцениваются труды исследователей Узбекистана и зарубежных стран, которые внесли достойный вклад в изучение истории развития книгоиздательского дела в Узбекистане. Даётся характеристика тенденций в развитии книгоиздания как советского периода, так и постсоветского этапа развития книжного дела в республике, его значение в становлении национально-духовных основ и структурных преобразований в жизни общества.

Ҳазрат Алишер таъбири билан айтганда, инсон учун китобдан азизроқ дўст йўқ. Дарҳақиқат, барча замонларда ҳам ёзувчининг жонли сўзи кишиларга дунёни англашда, дўст орттиришда, ҳаётда ўз ўрнини топишда кўмак бериб келган.

Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, манбалар шундан гувоҳлик берадики, Туркистон ўлкасида китобатчилик XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлангани маълум бўлади. Туркистонда босилиб чиққан биринчи босма асар Н.Северцовнинг “Чу ва Норин водийсидаги тоғли мамлакат ҳақида қайдлар” деб номланади ва Туркистондаги биринчи босмахона тўғрисида маълумот беради. Ушбу рисола 40 саҳифадан иборат эди. Дарвоқе, ушбу босмахонада араб ҳарфларидан фойдаланилган, унинг ёрдамида 1871 йилда Ш.Ибрагимов томонидан ерли аҳоли учун тақвим (календарь) нашр қилинган. Ушбу китоб ниҳоятда қизиқарли ва ўзига хос бўлиб, араб ёзувида битилган эди. Бу ҳақда 1870 йилдан нашр қилинаётган “Туркистон вилоятининг газети” хабар беради. 1870–1880 йилларда Тошкент, Бухоро ва Хивада литографик (қўлда босиладиган) босмахоналарочилиб, ёшлар учун панд-насиҳат руҳидаги китоблар нашр этилади.

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида олиб борилган ислоҳотлар орасида давлат томонидан таълим ва маданият соҳасида ўтказилган ислоҳотларнинг ўрни муҳим. Мазкур соҳада нашриётчилик иши, айниқса, муҳим ўрин эгаллайди. Чунки ахборот технологияларининг кенг қўлланишига қарамасдан, китоб — билим ва маълумот олишда жамият аъзолари учун асосий восита бўлиб қолади.

Айни шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори муҳим қадам бўлди. Чунончи, қарорда кўрсатиб ўтилганидек, “Жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда”.

Бу борада Президентимиз Ш.Мирзиёвнинг 2017 йил 3 августда адабиёт, маданият ва санъат арбоблари билан учрашиб, “Адабиёт, санъат — халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” номли маърузасида билдирган танқидий фикрлари ниҳоятда ўринлидир: “Бу борада сон эмас, сифат ва самара муҳим. Майли, нашриётлар сони 122та бўлмасин, озроқ бўлсин. Биз бугун китобхонлик маданиятини ошириш, илмий, бадиий, сиёсий адабиётларни кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор беряпмиз. Аммо бу ишларни ҳар томонлама пухта ўйлаб амалга оширишимиз, бошланган олижаноб ҳаракатимизни обрўсизлантиришга йўл қўймаслигимиз керак”.

Йирик, мунтазам ишлаб турган нашриётларда замонавий компьютерлар мавжуд бўлиб, нашриёт-матбаа технологиясидаги туб ўзгаришларга олиб келмоқда, рассом ва безакчилар учун янги имкониятлар яратмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 августдаги учрашувда бу борада шундай деган эди: “Ҳаммангизга маълум, матбаа корхоналари учун зарур қоғоз ва бўёқ маҳсулотлари четдан валюта ҳисобига олиб келинаётгани китоб, газета ва журналлар нархининг қимматлашишига сабаб бўлмоқда. Шу боис биз республикамизда замонавий қоғоз саноатини йўлга қўйиш бўйича фаол иш олиб боряпмиз. Бу борада яқинда Хитой давлатига бўлган сафаримиз чоғида “Син папер индастри” кампанияси ва бошқа ташкилотлар билан келишувга эришдик”.

Мазкур мавзунинг долзарблиги ва илмий аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади. Биринчидан, китобат иши миллий маданиятнинг узвий қисми ҳисобланади, совет давридаги маданий сиёсат эса уни чегаралашга йўналтирилган эди, бу эса халқнинг ўзлигини англашни мунтазам пасайтириб борди, охир-оқибат, маънавий эҳтиёжларни инкор қилишга олиб келди. Бундан ташқари, совет раҳбарияти китоб нашр этиш тизимидан халқ онгига коммунистик мафкурани сингдириш, ҳақиқий реалликни бўяб-бежаш ва мустабид тузумни мустаҳкамлаш воситаси сифатида фойдаланди. Натижада республикадаги ижтимоий-сиёсий ҳаётни мафкуралаштириш жараёнлари чуқурлашди. Иккинчидан, китоб нашр этиш ишининг ҳолати кўп йиллар давомида жамият тараққиётини белгиловчи асосий куч (восита) бўлиб келди. Китоб нашр этишнинг кашф этилишининг ўзиёқ ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларида, фан, маданият, маориф соҳасида, шунингдек, кўплаб иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишда жиддий ўзгаришларга асос бўлди.

Учинчидан, Ўзбекистонда ҳам, умуман олганда, инсоният тамаддунидаги замонавий ижтимоий-маънавий тараққиётда ҳам китобнинг роли кескин ортиб бормоқда. Чунки китоб маданий мероснинг мавжуд бўлиши ва сақланишида, маданиятнинг янада ривожланишида энг афзал усул бўлиб, асарларни эстетик қабул қилиш ва уни сўз санъати шаклида ифодалашда ўзгармас манба ҳисобланади. Шу билан бир қаторда у ахборотлардан фойдаланишнинг, тасаввурлар ривожи, хотирани машқ қилдириш, атроф-муҳитдаги ҳодисаларга аналитик ёндашувни ўзлаштириш, ва билимлар хазинасининг ҳаракатдаги воситаси бўлиб ҳам хизмат қилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда мутахассислар китоб ўқиш инсонга ҳар хил: иқтисодий (янги материаллар ва технологиялар, маркетинг асосларини эгаллаш кенг маълумотли, билимдон мутахассисларни талаб қилади); ижтимоий (китоб ўқиш орқали инсон жамият ҳаётида фаол иштирок этади); илмий ва маданий (инсониятнинг маданий ва илмий меросини эгаллаш) жиҳатдан таъсир кўрсатишини таъкидлайдилар.

Тўртинчидан, билимнинг барча жабҳалари бўйича тарихий ретроспективда китобларни нашрга тайёрлаш ва босиб чиқариш жараёнларидаги муаммоларни ўрганиш маданият тадқиқотчилари олдида китоб ва ахборотнинг ролини адекват баҳолаш учун кенг имкониятлар очадики, бу нарса замонавий Ўзбекистоннинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий-маданий ислоҳотларида муҳим роль ўйнайди. Айни пайтда бундай турдаги илмий изланишлар замонавий китобат иши амалиётини ва унинг тармоқларини: китоб нашри, китоб савдоси ва библиографик соҳаларни бошқаришнинг илмий асосларини ишлаб чиқишда беқиёс ҳисса бўлиб қўшилади. Жамият ҳаётида кўрсатиб ўтилган соҳалар бўйича илмий ишларни тўлдириб бориш мамлакатимизда китоб маданиятининг илмий тарихини яратишга асос бўлади.

Ўзбекистонда нашриётчилик иши тарихи масалалари тадқиқ этилган адабиётлар таҳлилидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, республикада китобат ишининг мазкур даври махсус тадқиқот сифатида ўрганилмаган. Шу билан бирга, совет даврининг айрим йилларига бағишланган бир қатор нашрлар ва тадқиқотларгина мавжуд.

Бинобарин, З. Ю. Юлдашев [20] ва З.Есенбаевларнинг [5] нашриётчилик иши, полиграфия ва китоб савдоси тарихига доир тадқиқотлари мавжуд. Уларда 1970-йилларда республика нашриётлари томонидан чоп этилган адабиётларнинг мавзувий таърифлари берилган, китобларнинг полиграфик ва бадиий безаш масалалари кенг ёритилган.

Мазкур мавзуни ёритишда Э.Ахунджановнинг ишлари ҳам муҳим аҳамият касб этади [2], чунки уларда Ўзбекистонда 1970-йиллардаги нашриётчилик ишининг ривожланиш муаммолари қараб чиқилган бўлиб, китоб иши бўйича зарур манбалар ва адабиётлар рўйхати келтирилган.

Ўзбек китобатчилигида безак, бадиий безакнинг хусусиятлари, безак санъатининг асосий тамойиллари ва тараққиёт йўллари Н. А. Зиганшина ишларида тадқиқ этилган [7].

Бундай турдаги ишлар орасида ўз мавзу йўналишлари бўйича Ф. Рожинская, М. Рашидова, Ф. Исхаков, А. Ортиқов ва Ш. Валиевларнинг тадқиқотлари ҳам ажралиб туради.

Ф. Рожинскаянинг мақоласи маъмурий-буйруқбозлик тизими даврига хос камчиликлардан ҳоли эмас. М. Рашидованинг иши эса Ўзбекистонда илмий нашрлар муаммоларига бағишланган бўлиб, асосан табиий-илмий адабиётлар чоп этадиган нашриётлар фаолиятига баҳо берилган. Унда ўзбек олимларининг оригинал илмий ишлари ҳақида, йирик монографиялар ва кўп жилдли дарсликларнинг ўзбекча таржимаси тўғрисида қизиқарли маълумотлар келтирилган [15].

Ф. Исхаковнинг мақоласида байналмилал тарбия масалалари ёритилган бўлиб, унда нашриётларнинг Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий, илмий-техник ва маданий алоқаларини ривожлантириш, миллатчилик ва шовинизмни фош қилишга бағишланган китоб ва рисолалар таҳлил қилинади [10]. Ф. Исхаковнинг мақоласида Ўзбекистон нашриёт давлат қўмитаси томонидан собиқ Иттифоқ олимлари ва ёзувчиларининг ижтимоий-сиёсий ва бадиий асарлар таржимасига жиддий эътибор қаратганлиги қайд қилинади. Унинг “Ноширлар — Беруний юбилейига” мақоласида “Фан”, “Ўзбекистон”, “Қорақалпоғистон” нашриётларининг буюк қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1000 йиллигига бағишланган китобларни нашр этиш бўйича олиб бораётган фаолияти кўриб чиқилади.

Бундай типдаги мақолалар орасида Р. Игнатованинг мақоласи ҳам ажралиб туради [8]. Унда Ўзбекистонда 1970–1980 йилларда китоб нашр этиш ишларининг ривожланиши ҳақида бой материал келтирилган, чунончи оригинал ва таржима асарлар географик кўламининг кенгайгани, Ўзбекистон китоблари мамлакатимизда ҳам, хорижда ҳам кўплаб китобхонларнинг эътирофига сазовор бўлгани таъкидланади.

1980 йилларда эълон қилинган ишлар орасида ўзининг мавзу йўналишига кўра Х. Сулаймонова, Е. Иванова, З. Богданова, А. Ваҳобовнинг ишлари ажралиб туради.

Х. Сулаймонова ва Е. Иванованинг ишларида “Ўқитувчи” нашриёти фаолияти, хусусан, ёш муҳаррирлар учун малака ошириш курсларининг ташкил этилиши ҳақида маълумот берилади. Мазкур мақолаларда шу нарса қайд қилинадики, ушбу нашриёт йилдан йилга дарслик ва бошқа турдаги адабиётларни кўпроқ нашр этиб, ўз мавзу режасини кенгайтириб борган. Нафақат умумтаълим мактаблари учун дарсликлар, балки бадиий адабиётлар ҳам нашр қилишган [14].

З. Богданованинг мақоласи собиқ Ўзбек совет энциклопедияси бош таҳририяти (ҳозирги “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти) фаолиятига бағишланган бўлиб, унда нашр этилган ўн тўрт жилдли энциклопедия, шунингдек, босилиб чиққан тармоқ энциклопедиялар таҳлилга тортилган. А. Ваҳобов эса ўз мақолаларида “Ёш гвардия” нашриёти (ҳозирги “Янги аср авлоди” нашриёти)да чоп этилган, болалар ва ўсмирларнинг ахлоқий тарбияси, меҳнат тарбияси муаммолари қамраб олинган китобларни таҳлил қилган.

Бироқ 1972–1990 йилларда Ўзбекистонда нашриётчилик ишини ўрганишда мазкур соҳада эришилган айрим ютуқларни қайд этиш билан бирга, нашриётчилик ишида йўл қўйилган жиддий камчиликларни ҳам кўрсатиб ўтиш зарур. Жумладан, мазкур йиллардаги воқеа-ҳодисаларнинг ниҳоятда сиёсийлаштирилганига эътибор қаратиш керак. Айни пайтда ўша даврда эълон қилинган тадқиқотлар асосан обзор характерида бўлиб, алоҳида, хусусий масалалар, даврий чегаралар ниҳоятда чекланган ҳолда кўриб чиқилган. Натижада китоб ишини бошқаришда ташкилий шаклларнинг шаклланиши ва ривожи масалалари, нашриётларнинг ташкил этилиши ва тараққиётининг тарихий жараёни, нашриётчилик ишининг ихтисослашуви масалалари деярли ёритилмаган.

Республикадаги китоб иши ривожининг бир-биридан ажралган даврлари ва фактларида китоб иши ягона жараён сифатида қараб чиқилмаган. Фақатгина З. Есенбаев ва Э. Ахунджановнинг “Яшасин, китоб” номли иши бундан истисно [4]. Чунки унда муаллифлар нашриётчилик ишининг 65 йиллик даврини — 1917–1982 йилларда республикадаги китоб савдосини қамраб олишган.

Мустақиллик йилларида эълон қилинганлар орасида Г. Исманова [9], Ҳ. Маматраимова [12], М. Туропов [16], А. Коваленко [11] ва Т. Шокировларнинг [18] ишлари салмоқли ўрин эгаллайди. Негаки мазкур тадқиқотларда муаллифлар республикада кутубхона ишини ислоҳ қилиш мавзусини, кутубхоначининг касбий маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантириш, бу борадаги билим, малака ва кўникмаларни мунтазам ошириб бориш, кутубхона фондларини сақлаб қолиш ва унинг оммабоплигини таъминлаш масалаларини ёритганлар.

XIX аср охиридан –XX аср охиригача бўлган даврда Ўзбекистонда нашриётчилик иши тарихи масалари С.Аракеловнинг ишида ҳам кўриб чиқилган [1].

Хорижда олиб борилган тадқиқотлар орасида ҳам мазкур муаммо махсус ўрганилмаган. Бинобарин, Францияда шаклланган китобшунослик “мактаби” кенгроқ ёритилган. Ушбу мактабнинг ёрқин намоёндаси — социолог Робер Эскарпи ҳисобланади [19]. Шунингдек, поляк китобшунослик “мактаби” ҳам анча машҳур. Мазкур мактаб намоёндалари сифатида К. Гломбёвский [3], М. Червинский [17], Т. Зберский [6] ва К. Мигонни [13] кўрсатиш мумкин.

Ўз тадқиқотчиларимизнинг ҳам, хорижий тадқиқотчиларнинг ҳам бу борадаги фикри якдил: китоб ҳозир ҳам ўз мавқеини сақлаб турибди ва бошқа ахборот воситаларига ўз ўрнини бермайди.

Олиб борилган историографик таҳлил шуни кўрсатадики, Ўзбекистондаги нашриётчилик иши тарихи илмий адабиётларда жуда саёз ўрганилган. Бунинг устига совет давридаги нашрлар ўша давр руҳини акс эттирган, ўша давр мафкурасига тўлиқ бўйсундирилган.

Адабиёт:

  1. Аракелов С. Исторические тенденции развития историографии книжного дела в Узбекистане \\ Сб.научных трудов под ред. Юсупова Р.Р., Тураева А.А. – Казань, 2009, – Вып.1.-256 с.
  2. Ахунджанов Э.А. Становление и развитие книгоиздательского дела в Узбекской ССР. Автореф. дис.канд.ист.наук. – Т.: 1977 – 24с.; Ўшамуаллиф. Книга и книжное дело в Узбекистане: обзор указ. источников и литературы по книжному делу Узбекистана (1975-1977гг). -Т.: 1978.- 67с.
  3. Гломбёвский К. Функциональная концепция науки о книге \\ Проблемы общей теории книговедения. –М., 1978. С.25-43.
  4. Есенбаев З.А., Ахунджанов Э.А. Здраствуй, книга. Становление, развитие и современное состояние книгоиздательского дела, полиграфии и книжной торговли в советском Узбекистане (1917-1982). – Т.: Узбекистан, 1982. -273 с.
  5. Есенбаев З. Совет матбуоти – миллионларминбари \\ Совет Ўзбекистони. 1974. 7 май. Ўшамуаллиф. Ойдин йўл \\ Ўзбекистонмаданияти. 1974. 18 октябрь; Баракали йиллар, янги истиқболлар \\ Ўзбекистонмаданияти. 1976. 23 январь: Книгоиздательское дело в советском Узбекистане. –Т.:Ўзбекистон. -1977.-140с.
  6. Зберский Т. Семиотика книги \\ Пер. на рус.яз.Немировского Е.Л. –М., 1981. -128с..
  7. Зиганшина Н.А. Искусство книги в Узбекистане. Вторая половинаXIX – 70-е гг. XX в. Автореф. дис. канд. филол. наук. –Т.1972. -162 с; Ўшамуаллиф. Болалар китобининг кўркам бўлиши учун// Ўзбекистон маданияти. 1973, 23 март.
  8. Игнатова Р. Полпреды Узбекистана \\ Корреспондент. -1978. №5. –С.44; Ўша муаллиф. Китоб –дўстлик жарчиси \\ Мухбир. -1984. №10. С.46.
  9. Исманова Г. Ўзбекистонда кутубхоначи-библиографлар тайёрлаш тарихига бир назар \\ Маънавият – қудратли ботиний куч. –Т. 2000. 4-чиқ. . –Б.70-73.
  10. Исхаков Ф. Книга об интернациональном воспитании \\ Корреспондент. – 1973. -№11. С.31. Ўша муаллиф. Ноширлар – Беруний юбилейига //Ўзбекистон маданияти. 1973. -30 март.
  11. Коваленко А.П. Современные тенденции в непрерывном профессиональном образовании библиотекарей \\ Бетгеровские чтения – 2005. Сборник материалов «круглого стола». – Т.2006. –С.24-30.
  12. Маматраимова Ҳ.Кутубхоначилик маълумоти тизими: шаклланиши, бугунги ҳолати, ҳал этиш муаммолари \\ Маънавий баркамоллик - ижтимоий тараққиёт омили. –Т. 2001. – Б.73-83.
  13. Мигонь К. Наука о книге: очерк проблематики \\ пер. с польск.. –М.: Книга, 1991. -198 с.
  14. Мухбир. -1981. -№4. –Б.32.
  15. Рашидова М. От таблицы умножения до интегралов \\ Корреспондент. -1977. -№3. –С.45.
  16. Туропов М. Кутубхона ресурслариданфаол ва ижодий фойдаланиш муаммолари. –Т. 2005. –Б.152
  17. Червинский М. Система книги. Пер. на рус.яз.Немировского Е.Л. –М., 1981. -56с.
  18. Шокиров Т. Проблемы подготовки библиотечных кадров для библиотек республик \\Сборник материалов «круглого стола». –Т.2006. – С.49-50.
  19. Эскарпи Р. Революция в мире книнг. –М.:Книга, 1972. -163с.
  20. Юлдашев З. Тараққиётимиз кўрсатгичлари \\ Ўзбекистон маданияти. 1972. 14 март. Ўша муаллиф. Плоды великой дружбы \\ Корреспондент. – 1972. №10.–С.18.
Основные термины (генерируются автоматически): Узбекистан, дело, Совет, Книга, Сборник материалов, советский Узбекистан.


Похожие статьи

Андижонда ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланилиниш холати

Мақолада Андижон вилоятида табиатни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилган. Хусусан Ўзбекистон Республикаси томонидан Ўрмон хўжалигини ривожлантириш юзасидан чиқарилган қарорлар, қарорларни бажарилиши ҳақида сўз ...

Ўзбекистоннинг «Бизнес юритиш 2019» айрим кўрсаткичларининг таҳлили

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро таҳлил ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон банки гуруҳига кирувчи “Бизнес юритиш” кўрсаткичларининг таҳлили, унинг сабаблари ҳамда яхшиланган кўрсаткичларни қандай ушлаб қолиш ва камчилиги мавжуд соҳала...

Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат ...

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Инновацион муҳитни шаклланиш асослари

Ушбу мақолада инновацияни жаҳон иқтисодиёти, жумладан ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тутган ўрни ва ахамияти ёритилган. Республикамиз шароитида хозирги замон фан сиғимли технологияни ривожлантирувчи, инсон капитали ва бошқа ишлаб чиқариш омилл...

Саҳна маданияти ва масъулияти

Мазкур мақола узоқ йиллик изланишлар ва профессионал тажрибадан олинган хулосалар маҳсулидир. Унда берилган кўрсатмалар саҳнада фаолият юритувчилар,бўлғуси ижодкорларнинг театр, телевидение, радио ва дубляж соҳаларида нотиқлик, дикторлик, бошловчилик...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

IX-XV асрларда Мовароуннаҳрда ёзилган тафсирларнинг хусусиятлари

Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда бир қатор илмлар ривож топди. Булар фаторида тафсир (Қуръон шарҳи) илми ҳам ўзининг тараққиёт босқичини босиб ўтди. Минтақада нақлий ва ақлий тафсир турларидан ақлий қисми тез ривождандики, олимларнинг аксарият ижодлари м...

Похожие статьи

Андижонда ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланилиниш холати

Мақолада Андижон вилоятида табиатни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилган. Хусусан Ўзбекистон Республикаси томонидан Ўрмон хўжалигини ривожлантириш юзасидан чиқарилган қарорлар, қарорларни бажарилиши ҳақида сўз ...

Ўзбекистоннинг «Бизнес юритиш 2019» айрим кўрсаткичларининг таҳлили

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро таҳлил ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон банки гуруҳига кирувчи “Бизнес юритиш” кўрсаткичларининг таҳлили, унинг сабаблари ҳамда яхшиланган кўрсаткичларни қандай ушлаб қолиш ва камчилиги мавжуд соҳала...

Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат ...

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Инновацион муҳитни шаклланиш асослари

Ушбу мақолада инновацияни жаҳон иқтисодиёти, жумладан ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тутган ўрни ва ахамияти ёритилган. Республикамиз шароитида хозирги замон фан сиғимли технологияни ривожлантирувчи, инсон капитали ва бошқа ишлаб чиқариш омилл...

Саҳна маданияти ва масъулияти

Мазкур мақола узоқ йиллик изланишлар ва профессионал тажрибадан олинган хулосалар маҳсулидир. Унда берилган кўрсатмалар саҳнада фаолият юритувчилар,бўлғуси ижодкорларнинг театр, телевидение, радио ва дубляж соҳаларида нотиқлик, дикторлик, бошловчилик...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

IX-XV асрларда Мовароуннаҳрда ёзилган тафсирларнинг хусусиятлари

Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда бир қатор илмлар ривож топди. Булар фаторида тафсир (Қуръон шарҳи) илми ҳам ўзининг тараққиёт босқичини босиб ўтди. Минтақада нақлий ва ақлий тафсир турларидан ақлий қисми тез ривождандики, олимларнинг аксарият ижодлари м...

Задать вопрос