Ўзбек мумтоз мусиқасининг парда асослари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №53 (395) декабрь 2021 г.

Дата публикации: 27.12.2021

Статья просмотрена: 57 раз

Библиографическое описание:

Рахимов, Ботир. Ўзбек мумтоз мусиқасининг парда асослари / Ботир Рахимов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 53 (395). — С. 278-281. — URL: https://moluch.ru/archive/395/87414/ (дата обращения: 24.12.2024).

Мақола парда тизимлари, мусиқий амалиётда товушлар жойлашувига бағишланади.

Калит сўзлар: жинс , тетрахорд, саббоба, вуста, асаба, сита, бинсир, хинсир .

Статья посвящена размещению звуков в шторных системах, музыкальной практике.

Ключевые слова: пол, тетрахорд, саббоба, вуста, асаба, сита, бинсир, ксинсир.

Мусиқа сирли бир олам. Уни сўз билан ифоладаш ниҳоятда қийин. Мусиқани эшитиб, тинглаб, ундан завқ ва баҳра олиш мумкин. Унинг қонунларини, тартиб ва низомлари ақл идрок билан кузатилади.

Санъат турлари орасида жуд кўп ўхшашликларни кузатиш мумкин. Бошқа санъатларга нисбатан мусиқанинг ўзига хос сифати бор. Булардан ташқари мусиқа ва шеъриятда умумий иборалар ҳам мавжуд. Масалан, рамал, ҳазаж ва ийъқо — ритм тушунчаси шеъриятда мусиқада ҳам бор. Булар худди бир нарсанинг икки томони. Бири шеъриятга тегишли бўлса бири мусиқага тегишли. Мусиқани тасвирий санъат билан боғлиқ томонлари ҳам мавжуд. Мусиқада нақш деган тушунча бор. Нақш дегани бу аслини олганда меъморчиликка оид тушунча.

Ранг ёки бўёқлар ҳам шунақа тасвирий санъатга тегишли ранг ва бўёқ мусиқада ҳам қўлланилади. Тасвирий санъат, мусиқа ҳар бири санъатнинг алоҳида бир соҳаси. Мусиқада мавжуд бўлган парда деган тушунча тасвирий санъат ва шеъриятда учрамайди. Бу фақат мусиқага хос бўлган тушинча. Ўтмишда ҳам пардаларни бўлиш, турлаш, ҳар хил тоифаларга ажратиш тушинчалари бўлган. Масалан қадим Юнонларда, Овропада ва Румда, пардаларни сарҳисоб этиш тўрт товушликлар ичида бўлган. Пардаларни бундай сарҳисоб этиш жинс[1] дейилган. Жинсни турларига қараб уларни номлари ҳам белгиланган. ХIII асрга келиб Шарқда бошқа тизим, Овропада ҳам бошқа тизим қарор қарор топиб кетган. Уларда жинслар билан ҳисобламасдан бир октава доирасида ҳисоблаш одатга кириб овропа мусиқасида ладлар дейилган. Бу тизим мажор, минор ёки бўлмас ўша маъмулий халқ мусиқасига хос ладлар деб номланган.

Жинс нима?, бу тўрт товушни ичида пардаларни жойлашуви. Тўрт товушни ичида учта парда жойлашиши мумкин. Шунинг учун қадимда тўрттовушликни кварта дейилган. Лотин тилида қвартани учга бўлиниши тетрахорд[2] дейилган. Яни тўрт босқични ичида уч тон. Учга бўлинганда уларнинг 2 таси катта парда (бутун парда), биттаси ярим парда дейилган. Ана шу ярим пардани қаерга жойлашганига қараб пардаларни номлари берилган. Қайси жойда бошидами, ўртасидами, охиридами? Учга бўлингани учун ҳам фақат бошида, ўртасида ёки охирида бўлиши аниқ бўлган.

Парда тизимлари амалий мисолларида кўрсатилиши учун чолғу созларида кўрсатилган пардаларни тасавур қиламиз. Мумтоз мусиқамизда энг қадимий икки хил чолғу — танбур ҳамда дутор етакчи созлардан бўлган. Чунки бу чолғулар дастасида пардалар чегараланган. Уд, найда ёки ғижжакда пардаларга бўлинган жойи йўқ. Шундай бўлса ҳам ҳаммасида бармоқ босадиган ўрни парда деб олинган. Шунинг учун ҳали тўрттовушликлар орасидаги пардаларни бармоқлар номи билан тушинтирганлар. Ўрта асрларда яшаб ижод қилган олимлар Форобий, Ибн Сино, Хоразмийнинг рисолаларида бу тизим “Асабай сита”[3] дейилган. Инсонни ҳар қўлида бешта бармоқ бор. Энди бармоқлар билан пардаларни солиштирадиган бўлсак уларни сони тўғри келмайди. Асосий пардаларни сони етти, бармоқларни сони эса бешта. Тенглаш учун қўшимча бармоқ ҳам керак бўлади. Инсонни қўлидаги бўлган ортиқча (олтинчи) бармоқни зиёд деганлар[4].

Чолғу созлардаги пардалар бармоқларнинг номи билан белгиланган. Чолғу асбобларни очиқ тори мутлоқ, биринчи бош бармоқ саббоба [5] дейилади. Бош бармоқ саббоба , ундан кейин келадигани вуста [6] дейилган. Тўртинчи бармоқ бинсир , бешинчи бармоқ хинсир дейилади. Мана шу бармоқларни қўйган жойларга қараб пардалар билдирилган. Ўтмишда хозиргига ўхшаб нота ёзувлари до, ре, ми, фа, сол дейилмаган, бармоқларни номи билан айтилган. Бу ерда тўрт босқични энг муҳими ўрта бармоқ ҳисобланган — вуста. Чунки, бинсир, хинсирлар доим бир жойда бир хил бўлган. Лекин ҳар бир парда тузилмасида бошқача бўлиб келган. Баландроқ, пастроқ, янада пастроқ. Ана шуларни махсус номлар билан юритганлар.

Форобийнинг мусиқий рисолаларида, вусталарни беш хили кўрсатилади. Биттаси қадимий вуста дейилади. Қадимийларга хос бўлган парда ўша. Иккинчиси форс вустаси дейилади. Яъни форсларга хос бўлган вуста. Учинчиси Залзал [7] вустаси дейилади. Ҳар бир вустани ўзини номи бор. Шунга қараб парда тузилмасини номлари юзага келган. Шарқда маълум даврга келиб мусиқий тафаккур ривожланиши билан ана ўша амалдаги вусталар билан ҳисобланмайдиган оддий бир илмий-назарий тизим ишланган ва уни умумий номи илми адвор дейилган.

Доира дегани эса ҳандаса [8]илмиданолинган тушунча. Доира деганда тўғри чизиқ, тик чизиқ, ётиқ чизиқ бўлиб боши келиб охирига уланиши (доира айлана пайдо бўлиши) назарда тутилади. Бу тушунчани доира дейилишига сабаб нима? Чунки доира бу жам[9]ларни умумий номи. Жинс дегани нима дегани? Юқорида айтганимиздек тўртталик интервал ичидаги парда. Жинс кўринишига Юнон тилида тетрахорд дейилади. Жинсни турлари. Иккита жинс қўшилганидан битта жам пайдо бўлади. Назарий жиҳатдан булар ниҳоятда кўп. Юқорида тўхталиб ўтган доира шакллари ХIII асрдан олдин пардалар дейилган.

Парда нима? Биринчи навбатда парда бу товушқатор, Пардаларни товушқатори ҳам ўзига хос алифбо ҳисобланади. Қаерда, қайси товуш, қай аҳволда, қанақа тарзда ишлатилади. Товушқатор тушунчаси ўтмиш мусиқий рисолаларида товушларни бир тартибда (пастдан баландга ёки баланддан пастга қараб) жойлаштирилиши жадвал дейилган. Жадвалда товушлар паст, баланд, ундан баландроқ ва ундан юқорроқ жойлашаверган. Бугунги мусиқий амалиётда бундай товушлар жойлашувини товушқатор деб (яъни до, ре, ми, фа, сол, ля, си) уларни номлари билан айтамиз. Бу овропа халқларида ўрта асрлардан буён қўлланиб келинаётган тартиб — товуш қаторнинг номи.

Иккинчи масала жам, жамлама, доира деган тушунча. Бу тушунчалар таҳлил қиладиган бўлсак иккита кичик бўлаклардан таркиб топади. Тўқима, клетки. Кичик бўлаклардан каттароқ бўлаклар, каттароқ бўлаклардан янада каттароқ бўлаклардан тузилади, то охирига еткунча уни бутун (яъни тизим), деб номланади. Бундай тушунча лотин тилида система деб аталади. Система дегани бир нарсани бир бутунлиги ҳисобланиши. Бундай тушунча рус тилида ладообразвание дейилади. Ўзбек мусиқа амалиётида бу тушинча жамлама деб аталади ва товушлар жамаламаси маъносини билдиради. Жинсларни қўшилмаси, жам дейилади. Амалиётда, биринчи жамлама, иккинчи жамлама, учинчи жамлама, тўртинчи жамлама ёки уни доира деб атаймиз ва уларга ном бериб чиқамиз. Бу иккинчи жиҳат.

Учинчи жиҳати. Жамлама кўп ёки кам, катта ёки кичик бўлса ҳам ундаги товушларни, пардаларни ўрни ва вазифаси бор. Буни овропа тилида функция дейилади.

Мусиқада ҳам ҳар битта товушни бошқа товушлар билан, бошқа пардалар билан, бошқа функциялар билан боғланиш жиҳатлари ниҳоятда кўп. Бу қонуниятни асосий вазифалар нималардан иборат. Овропа мусиқасида 3 та вазифа бўлади. Бизни мусиқамизда иккита. Уни биз таянч ва нотаянч пардалар деймиз. Бу ўтмиш мусиқий рисолаларида қарор, беқарор деб тушинтирилади. Қарор дегани бир жойда тўхтайдиган таянчли. Овропа мусиқасида бу 3 тага бўлади. Уни номлари: тоника яъни сарҳисоб нуқтаси, доминанта — кўрсаткич. Яъни уни қанақа парда тизими эканлигини кўрсатада. Ҳар қандай асарни доминантаси маълум бўлмагунча қайси тоналлик эканини билиб бўлмайди.

Охирги, тўртинчи жиҳати. Парда тузилмаси. Парда тизими. Бу куй. Савол туғилиши мумкин. Куй бошқа мусиқа бошқами? Йўқ! Мусиқа деганда биз умумий мавҳум қонуниятларни тушунамиз. Куй деганда унинг маълум бир ҳаракатдаги аҳволини тушунамиз.

Юқорида мусиқанинг фақат тўртта асосий хусусиятлари ҳақида тўхталдик. Шу ерда яна савол туғилади. Фақат тўртта хусусияти билан чегараланадими мусиқа? Йўқ! Мусиқани асосий хусусиятлари тўртта билан чегараланмайди. Масалан, ҳар бир товушни руҳиятга таъсири. Руҳиятга қандай таъсир қилади? Нимага бир куйни эшитганда ғамгин бўламиз, нега ўзимиз ҳурсанд бўлиб рақсга тушиб кетамиз? Нима сифатларида? Биз хали бу сифатлари тўғрисида фикр юритмадик. Ёки бўлмаса биз мана мусиқада тасвирлаганда кино лавҳаларини кўрсатади, денгизни кўрсатадида бир хил мусиқани бастакорларга беради, улар ёзади. Худди биз денгизни ичида юргандек ҳис қиламиз ўзимизни. Нимага қараб? Ўша товушларни тартибига қараб. Шунинг учун бу ижод жиҳатлари билан ҳам боғлиқ. Ёки бўлмаса бир вақтда мусиқани даволаниш омили сифатида ҳам ишлатганлар.

Мусиқа ва табобат. Ҳар бир мақомни бош (Сараҳбор,Тани мақом) қисмида ижро қилинадиган усули инсон физологиясига қиёсланади. Инсонни қон босимини пасайтирадиган куйлар бор. Ким қандай ижро этса у ўзига келади, ором топади, ухлаб қолади. Оналар болаларига алла айтади, улар ухлаб қолади. Безовта, йиғламоқчи бўлиб турган бола секин ўзига келиб ухлаб қолади. Демак куй-оҳангини, мусиқани таъсирими? Албатта! Буни жиҳатлари кўп. Бу жиҳатларни аниқлаш учун юқорида зикр этган парда тузилишига хос бўлган хусусиятларни инобатга олишимиз керак.

Адабиёт:

1. Ибрахимов О. А. Фергано-Ташкентские макомы.–Т., 2006.

2. Матёқубов О. Мақомот. — Тошкент: Мусиқа, 2004.

3. Ражабий Ю. Музика меросимизга бир назар. — Т., 1978.

4. Ражабов И. Мақом асослари. — Т., 1992.

5. Ражабов И. Мақомлар. — Т., 2006.

6. Юнусов Р. Макамы и мугамы — Т., 1991.

[1] Жинс бу тур дегани

[2] Тетрахорд -Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам модал режимларнинг энг муҳим конструктив элементи. Октав шкаласи ўлчовлари (“уйғунликлар”, “оҳанглар”) қадимги ва ўрта аср назариялари томонидан биринчи турғунликларнинг турлари.

[3] Асаба дегани бармоқлар, сита дегани олтита дегани.

[4] Ўзбек халқи янги туғилган чақалоқда олтинчи бармоқ бўлса Зиёдулла деб номлашган

[5] Ушбу атама араб тилидан олинган.

[6] Вуста дегани арабча ўрта бармоқ деб таржима қилинади

[7] VII-асрда Аббосийлар даврида машҳур созанда бўлган ва шу пардадан кўп фойдаланган.

[8] Геометрия

[9] Жам икки жинсни қўшилиши.

Основные термины (генерируются автоматически): бор.

Ключевые слова

жинс, тетрахорд, саббоба, вуста, асаба, сита, бинсир, хинсир

Похожие статьи

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Этиқодни шаклланишида ижтимоий муҳитни ўрни

Ривожланишни янги босқичида шахдам қадамлар ташлаб бораётган халқимиз рухиятининг кўзгуси бўлган эътиқодни ҳар томонлама илмий асосда таҳлил этиш замонамиз психологларини олдида турган энг долзарб вазифалардан бирдир.

Халқ қўшиқлари — устозлар сайқалида

Мақолада халқ қўшиқларини маданий-маънавий бойликка айланганлиги, ўзбек композиторлари томонидан уларни хор учун мослаштириб, замонавий сайқал беришлари сабабли уларнинг жозибаси, умри ва тарбиявий аҳамияти янада ортиб бораётганлиги кўрилган. Ўзбек к...

Навоий ғазалига Жавҳарий назираси

Мавлоно Абдурашид Жавҳарий Навоий ғазалларига куплаб назиралар ва мухаммаслар ёзган, Жавҳарийнинг Навоий ғазлларига ёзган назираларини таҳлил булиб ва унинг фикри жиҳати, дунё қараши ва ундан қанча даражагач издошлик қилганинг, шу сабабдан бир қиёсий...

Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши

Ушбу мақолада диний мутаассиблик муаммоси, мутаассиб оқимларга янги аъзони жалб қилиш усуллари, унинг ижтимоий-психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни сабаблари ёритилган.

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини ...

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Тафсири Қушайрий Қўлёзмаси

Бу мақолада ҳижрий тўртинчи асрда яшаган Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрийнинг ҳаёти ва унинг “Латоифул ишорат би тафсирил Қуръон” (Қуръон тафсир қилишдаги нозик ишоралар) асари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг ўзига хос хусусиятлари, услу...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Задать вопрос