Нафс тасаввуфий тушунча сифатида | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №3 (398) январь 2022 г.

Дата публикации: 24.01.2022

Статья просмотрена: 66 раз

Библиографическое описание:

Алимов, Х. М. Нафс тасаввуфий тушунча сифатида / Х. М. Алимов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2022. — № 3 (398). — С. 418-420. — URL: https://moluch.ru/archive/398/88166/ (дата обращения: 19.12.2024).

Ушбу мақолада тасаввуф таълимотининг марказий тушунчаларидан бири нафс тўғрисида гап кетади. Нафс тушунчасига нисбатан турли хил кишилар — тасаввуф аҳли ва олимларнинг қарашлари ўз аксини топган. Нафс билан қандай иш олиб бориш лозимлиги кўрсатилади ва унинг асл моҳияти тушунтирилади.

Калит сўзлар: нафс, моҳият, нафсга қарши жиҳод, нафс хусусиятлари, психология, нафсга эътибор қаратиш.

В данной статье речь идёт об одном из центральных суфийских понятий — нафс. Отражаются взгляды разных людей — суфиев и ученых относительно понятия «нафс». Указывается на необходимость работы с нафс и объясняется его сущность.

Ключевые слава: нафс, сущность, джихад против нафс, особенности нафс, психология, внимание на нафс.

Ж.Нурбахш ўзининг «Психология суфизма» китобида «нафс» ҳақида шундай деб ёзади: «Нафс» сўзи қуйидагиларни билдиради: моҳият, психика, ақл, тирик мавжудот, шахс, индивидуаллик, шахс аниқланганлиги. Араб тилида шахсий олмошлар мавжуд эмас, уларнинг ўрнини айн ва нафс сўзлари эгаллайди» [9.3].

Нажмиддин Кубронинг «Тасаввуфий ҳаёт» китобида «нафс»га шундай таъриф беради: «нафс» — ўзлик, руҳ, зот». Сўфийлар инсонни тўғри ва эзгу йўллардан оздирувчи, барча тубанликларга «доя»лик қилувчи майлларни нафсга нисбат берадилар. Уларча нафс — золим, шум, гушна, чиркин, калтабин» [11.230].

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шундай деб таъкидлайди: «Дастлабки босқичда янги мурид тавба ва унинг шартларига асосий эътиборини қаратади. Иккинчи босқичда мурид ўз нафсига қарши жиҳод қилишлиги ўргатилади. Бунда унга қарзларни тўлиқ адо этиш, одоблар, нафл ибодатлар, ҳикматли жимлик, мўътадил очлик, тарбиявий узлат ва хайрли бедорлик ўргатилади» [9.161].

Тасаввуф илмида бу босқич мужоҳада ҳам дейилди ва унинг маъноси қуйидагича: «нафсни вужудий машаққатлар ила қийнаши, ҳаво ва ҳавасга қатъийян қарши курашиш» [12.228].

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «нафс» терминини «ҳавоий нафс» кўринишида келтиради ва унга қуйидагича таъриф беради: «ҳавои нафснинг бўшлиғи ва йиқилишини англатади. Бинобарин, «ҳавои нафсига эргашиш» деганда нафсни бўш қиладиган ва уни қулатадиган нарсага эргашиш англашилади» [11.436].

Маҳмуд Асъад Жўшон ўзининг «Тасаввуф ва нафс тарбияси» китобида «нафс»га шундай таъриф беради: «Нафс инсоннинг моддий ўзлиги, «Мен»лигидир. Тилимизда унинг муқобили мавжуд эмас. Уни фақат таърифлай ва тасвирлай оламиз. Жаноби Аллоҳ (ж.ж.) бизнинг ботинимизга бир идора этувчи, жисмимизни, моддий борлиғимизни, ҳаёт учун зарурий манфаатларимизни қўриқлаш ва қўллаш мақсадида фаолият кўрсатувчи маънавий бир борлиқ жойлаштирилган, ана шу нафсдир» [6.13]. Эътибор берилса, бу ерда нафснинг иккита сифатига алоҳида тўхталади, яъни нафснинг мавжуд бўлишлиги зарур экан ва унинг истаклари табиий экан, бироқ у доимий таъқиб ва назоратда бўлиши, тарбияланиши ва ёмон иллатлардан покланиши шарт экан.

Жалолиддин Румий нафс ҳақида шундай деб ёзади: «Душманга қарши қўймоқ ва уни даф этмоқ учун атрофингиздаги бир саъд (девор) тиклайдилар. Фақат асос шуки, ичкаридагилар душмандир, ташқариагилар эса ҳеч вақо. Ахир кўрмаяпсизми, мингларча кофир бир кофирнинг асири, у эса ҳаммасининг подшоҳидир. Нафси кофир ҳам душманларнинг асиридир» [8. 61]. Мавлоно вужуд қўғонининг ичида яшаётган душманлар ҳақида ёзар экан, нафсни кофирлардан бири дейдию, нимагадир уни душманларнинг асири деб баҳолайди. Демак, нафсни бу душманлар қўлидан озод қилишимиз талаб этилади.

Нажмиддин Кубро «нафс»га рамзий таъриф беради: «Билилким, Аллоҳ таоло нафсни бор нарсаларнинг энг ёмони қилиб яратди. У эса ҳамиша сен билан бўлиб, сенинг уловингдир. Сен унга муҳтожсан. У уйингдаги матолар устида туриб, уларга кўз тикиб турган ўғрига ўхшайди. У шайтоннинг дўсти, барча ёмонликларнинг турар жойидир, Унинг кўп ёмон сифатлари бор: ёмонликни яхши кўриб, яхшиликни ёмон кўради, шариат ва ақлга қарши туриб, истаклар ва ҳаваслар билан келишади. Сен уни тоат ва ибодатга чақирасан. Лекин у осийликка қараб юради» [10.88].

Абдулқодир Жийлоний ҳазратлари «нафс» ҳақида шундай деб ёзади: «Нафсингизга қарши жиҳод қилишдан тўхтаманг! Унинг алдовларига алданиб қолманг! Нафс ўзини ухлаганга солиб ётади.Аслида у сизни овлашга шайланиб турган бўлади. Юзаки қараганда нафс хотиржам, хокисор, камтар ва ҳар қандай яхшиликка розидек бўлиб кўринади. Аслида у ичида бунинг аксини яшириб турган бўлади» [5.127]. Шунинг учун ҳам бўлса керак, Шарқда психология фани «илм-ан-нафс» деб ҳам аталган. Масалан, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ёзади:»Қуръонда инсонни ўз нафси ҳақида фикр юритишга чақирувчи оятлар бор:»Ва ўз нафсингизда ҳам аломатлар бор, буларни кўрмайсизми?» («Зориёт» сураси, 21-оят). Ўз нафсига назар солиш орқали психология илмига етиб борилади. Бу илм эса инсондаги ҳис-туйғулар, сезги-ҳаяжонлар ва бошқа кўпгина ҳолатларни ўрганади» [7.136].

Демак, ўз нафсига назар солиш деганда ўзини ўзи билиш, ўзини ўзи англаш деган маънони тушуниш мумкин. Нафсни ўрганиш, унинг моҳиятини билиш, унинг ривожланиш қонуниятларини аниқлаш орқали нафсни бошқариш, назоратга олиш деган чегарага етиб борилади. Тасаввуф аҳлини ҳам қизиқтирган нарса нафақат нафснинг моҳиятини англаш, балки уни назоратга олиш, бошқариш, образли қилиб айтганда, бу кучли ва қудратли, табиий кучдан фақат яхши мақсадларда фойдаланиш имкониятлари қизиқтиради.

Адабиёт:

  1. Алимов Хўжагелди. Тасаввуф таълимоти ва амалиёти: психологик таҳлил. — Т.: «MOVAROUNNAHR», 2019. — 262 б.
  2. Алимов Хўжагелди. Тасаввуф таълимоти ва амалиётини тадқиқ қилишнинг психологик жиҳатлари. — Т.: «Qaqnus media МЧЖ», 2019. — 188 б.
  3. Алимов Хўжагелди. Психологияда «Мен»-концепция ва тасаввуф.// Молодой ученый. — 2021. — № 11. — С. 261–262.
  4. Джовад Нурбахш. Психология суфизма (Дел ва нафс: сердце и душа). Пер. с англ. Л. М. Тираспольского. — М.1998. — 176 с.
  5. Жийлоний Абдулқодир. Раббонийликни англаш. Иккинчи китоб. — Т.: «Мовароуннаҳр», 2006. -127 б.
  6. Жўшон М. А. Тасаввуф ва нафс тарбияси. –Т.: «Чўлпон», 1998. — 80 б.
  7. Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Имон: (Ислом, қуръон, одоб-ахлоқ). — Т.: «Камалак», 1992. — 160 б.
  8. Румий Жалолиддин. Ичиндаги ичиндадир. — Т.:»Янги аср авлоди», 2003. — 199 б.
  9. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тасаввуф ҳақида тасаввур. — Т.: «Мовароуннаҳр», 2004. — 255 б.
  10. Нажмиддин Кубро. Кўнглим кўзи билан кўрганларим. /Жузжоний Абдулҳаким Шаърий. Тасаввуф ва инсон. — Т.:»Адолат», 2001. -78–96 бетлар.
  11. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Руҳий тарбия. Покланиш. 1-жуз. — Т.: «Шарқ» Нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, 2007. — 447 б.
  12. Назаров А. С. Psychological aspects of managerial decision making //Молодой ученый. — 2020. — №. 44. — С. 45–48.
  13. Назаров А. С. Принятие управленческих решений как основная функция современного менеджера //Вопросы экономики и управления. — 2020. — №. 2. — С. 1–5.
  14. Nazarov A. S. Psychological foundations of managerial decision-making //Молодой ученый. — 2021. — №. 3. — С. 46–48.
  15. Назаров А. С. The psychology of decision-making strategies //Актуальные научные исследования в современном мире. — 2021. — №. 1–7. — С. 79–82.
  16. Назаров А. С. и др. Психологические особенности разработки и реализации управленческих решений //Актуальные научные исследования в современном мире. — 2021. — №. 2–9. — С. 31–35.
  17. Назаров А. Scientific and methodological foundations of the influence of the social and psychological properties of the manager on managerial decisions //Общество и инновации. — 2021. — Т. 2. — №. 4/S. — С. 523–532.
  18. Назаров А. Научно-методические основы влияния социальнопсихологических свойств руководителя на управленческие решения //Общество и инновации. — 2021. — Т. 2. — №. 4/S. — С. 523–532.
  19. Назаров А. С., Митина О. В. Психологические основы принятия управленческих решений //Наука и мир. — 2020. — №. 12–1. — С. 73–75.
  20. Назаров А. С. и др. Психологический анализ уровней принятия управленческих решений и факторов, влияющих на него //Молодой ученый. — 2020. — №. 21. — С. 739–740.
  21. Nazarov A. S. Rahbar faoliyatida boshqaruv qarorlarini qabul qilish tamoyillarini ijtimoiy-psixologik xusususiyatlari //Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences. — 2021. — Т. 1. — №. Special Issue 2. — С. 342–348.
  22. Назаров А. Психологические особенности руководителей, влияющие на принятие управленческих решений //Молодой ученый. — 2019. — №. 44. — С. 298–300.
  23. Nazarov A. S. Psychological analysis of levels of administration of management decisions //Вопросы экономики и управления. — 2020. — №. 3. — С. 1–5.
  24. Умаров Б. М., Назаров А. С. Низоли вазиятларда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг ташкилий ва ижтимоий-психологик механизмлари //Молодой ученый. — 2020. — №. 7. — С. 352–353.
  25. Nazarov A. S. et al. Қарор қабул қилиш бошқарув фаолиятининг психологик мезони сифатида //Молодой ученый. — 2020. — №. 11. — С. 280–282.
  26. Назаров А. С. Adoption of management decisions as the main function of the modern manager //Проблемы современной экономики. — 2020. — С. 7–12.
  27. Назаров А. С., Худайбергенова З. Socio-psychological features of management decision-making //Молодой ученый. — 2020. — №. 50. — С. 430–432.
Основные термины (генерируются автоматически): Молодая, решение, современный мир.

Ключевые слова

психология, нафс, моҳият, нафсга қарши жиҳод, нафс хусусиятлари, нафсга эътибор қаратиш

Похожие статьи

IX-XV асрларда Мовароуннаҳрда ёзилган тафсирларнинг хусусиятлари

Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда бир қатор илмлар ривож топди. Булар фаторида тафсир (Қуръон шарҳи) илми ҳам ўзининг тараққиёт босқичини босиб ўтди. Минтақада нақлий ва ақлий тафсир турларидан ақлий қисми тез ривождандики, олимларнинг аксарият ижодлари м...

Саҳна маданияти ва масъулияти

Мазкур мақола узоқ йиллик изланишлар ва профессионал тажрибадан олинган хулосалар маҳсулидир. Унда берилган кўрсатмалар саҳнада фаолият юритувчилар,бўлғуси ижодкорларнинг театр, телевидение, радио ва дубляж соҳаларида нотиқлик, дикторлик, бошловчилик...

Шеъриятни ардоқлаган шоир (Сирожиддин Саййид ижодида шеър тасвири)

Ушбу мақолада етук шоир Сирожиддин Саййиднинг шеърият ва унинг моҳиятини ёритган бадиият намунлари талқин қилинади. Муаллиф шеъриятнинг бош мезонларини ўзида мужассамлаштирган тўртликлари мисолида шоир шахсига хос хусусиятлар очиб берилади.

Сирожуддин Ўшийнинг “Нисоб ал-ахбор” асари Мовароуннаҳр ҳадис илмига оид муҳим манба

Мазкур мақолада ҳанафий-мотуридий мазҳабининг машҳур олимларидан бири аллома Сирожуддин Ўший (569/1173)нинг ҳадис илмига оид “Нисоб ал-ахбор” асари ҳамда унинг қўлёзма нусхасида мавжуд ҳадис илми, ровийлар ва ҳадис тўпламлари тўғрисида келтирилган ма...

Дин психологиясининг юзага келиши ва ривожланиш тарихи

Қуйидаги мақолада дин психологиясини фан сифатида шакилланиш тарихи қисқача ёритилган бўлиб, унда асосий урғу АҚШ дин психологияси мактабларига қаратилган. Шунингдек, дин псиологиясини фан сифатида ривожланиб бориш босқичларидаги предметнинг аҳамияти...

Пластмасса маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасида асосий касбларда ишловчиларда юрак қон-томир тизимида бўладиган физиологик ўзгаришлар

Пластмасса маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб чиқариш жараёнида ишчилар организмига бевосита таъсир этувчи ва меҳнат қобилиятини пасайтирувчи, умумий ва касб касалликларни келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи ноқулай омиллар таъсир этади.

Ўзбекистонда ёшлар сиёсатининг заруратини аниқлаш илмий социологик тадқиқотларнинг масалалари сифатида

Бу мақолада бизнинг талаба ёшларимизнинг ижтимоий аҳамиятга эга гуруҳ эканлиги ҳакида ойтилган. Ёшлар республикамиз аҳолисининг энг кенг демографик гуруҳи ва улар бир қатор ҳал этилмаган объектив ва субъектив муаммоларга дуч келишмоқда. Уларнинг ечим...

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишнинг миллий хусусиятлари

Мазкур мақолада ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилиш усуллари борасида фикр юритилган. Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишда асосан, улардаги асосий мазмун ва моҳият ўз софлигини йўқотмаслиги лозимлигига алоҳида аҳамият...

Мактабгача таълим соҳаси талабаларида бошқарувчанлик қобилиятларини ривожлантириш

Мақолада олий таълимда мактабгача таълим мутахассисларини бошқарув тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш, мактабгача таълим муассасалари педагог ўртасида ўзаро рақобатни кучайтиради ва таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш, монито...

Задать вопрос