Йўловчи вагонлари тележкаларини такомиллаштириш йўллари ва ривожланиш истиқболлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Йўловчи вагонлари тележкаларини такомиллаштириш йўллари ва ривожланиш истиқболлари / Р. П. Нигай, Ф. Ф. Хикматов, Д. Ш. Зафаров [и др.]. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2022. — № 13 (408). — С. 350-353. — URL: https://moluch.ru/archive/408/89814/ (дата обращения: 18.12.2024).

Мақолада КВЗ-ЦНИИ I ва II, ТВЗ-ЦНИИ-М ҳамда 68–908 (68–909) моделларидаги йўловчи вагонлари тележкаларининг асосий камчиликлари, уларни такомиллаштириш йўллари ва ривожланиш истиқболлари келтирилган.

Калит сўзлар: йўловчи вагонлари, тележкалар, поддон, люлка, марказий рессор осилганлиги.

В статье описаны основные недостатки тележек пассажирских вагонов моделей КВЗ-ЦНИИ I и II, ТВЗ-ЦНИИ-М и 68–908 (68–909), пути совершенствования и перспективы их развития.

Ключевые слова: пассажирские вагоны, тележки, поддон, люлька, центральное рессорное подвешивание.

Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортининг барча хўжаликларида бўлгани каби вагон хўжалигида ҳам бир қанча янги лойиҳалар амалга оширилмоқда (айниқса йўловчиларга қулайликлар яратиш ва юкларни ўз вақтида етказиш бўйича), натижада йўловчиларни ва халқ хўжалиги юкларини ташиш самарали ва сифатли амалга оширилмоқда [1–6].

Маълумки, ҳозирги кунда темир йўл транспортида йўловчиларни ташишга ва уларга қулайликлар яратишга алоҳида эътибор берилмоқда, чунки уларни ташиш жараёнида хавфсизлигини таъминлаш ва уларга юқори даражада сифатли хизмат кўрсатиш темир йўл транспортига бўлган ишончни оширади, бу эса темир йўлдан фойдаланувчи йўловчиларнинг сонини ортишига олиб келади [7–11].

Юқоридаги талабларни қондириш учун замонавий йўловчи вагонларини ишлаб чиқариш ва уларнинг тезлигини ошириш талаб этилади. Йўловчи вагонларининг тезлиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган асосий қисмларидан бири унинг тележкасидир, у ҳаракат вақтида тебранишларни сўндирган ҳолда қия йўналишларда вагонларни хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайди [12]. Ҳозирда 1520 мм колеяга эга мамлакатлар темир йўлларида ҳаракатланадиган йўловчи вагонларда асосан КВЗ-ЦНИИ I ва II тур, ТВЗ-ЦНИИ-М турлардаги тележкалардан фойдаланилмоқда [13]. Ушбу тележкаларнинг марказий рессор осилганлиги люлкали ҳисобланиб, уларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш жараёнида бир қанча қуйидаги камчиликлар кузатилмоқда [14]:

– ишлаб чиқариш жараёнининг мураккаблиги, чунки поддонни рамага бирлаштириш мураккаб жараён бўлиб кўп вақт ва меҳнат талаб этади (Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган поддон пайвандлаш йўли билан йиғилади);

– вагоннинг барча оғирлиги илгак қисмига тушиши, илгак ва поддоннинг зўриқиши ва бунинг натижасида хавфсизликнинг ошиши;

– таъмирлаш жараёнида тележкани қисмларга ажратиш ва йиғиш ишларининг мураккаблиги.

Тузилиши жиҳатидан юқорида келтириб ўтилган тележкалардан қисман фарқ қиладиган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган 68–908 (68–909) тележкаларининг ҳам марказий рессор осилганлиги люлкалидир (1-расм) [15, 16].

Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида йўловчи вагонларида иқтисодий жиҳатидан кам харажат талаб этувчи “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган замонавий люлкасиз 68–921 (68–922) моделидаги тележкалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир (2-расм) [12].

1-расм. 68–909 моделидаги тележканинг умумий кўриниши: 1 — тележка рамаси; 2 — шкворень; 3 — сирпанғич; 4 — рессор устки балка; 5 — ғилдирак жуфти; 6 — ричажли узатма; 7 — поводок; 8 — гидравлик тебраниш сўндиргич; 9 — марказий осилганлик; 10 — букса исишини назорат қилувчи датчик; 11 — буксали осилганлик

68–921 (68–922) моделидаги тележкалар завод мутахассислари ва Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Вагонлар ва вагон хўжалиги” кафедраси ёш олимлари билан биргаликда лойиҳалаштирилган бўлиб, уларнинг техник имкониятлари статик ва динамик синовлар натижасида асосланган [17–19]. Натижада, “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” импорт харажатлари камайтирилиши билан бирга, МДҲ мамлакатлари ичида йирик ишлаб чиқарувчи корхонага айланди.

2-расм. Люлкасиз 68–921 (68–922) моделидаги тележканинг умумий кўриниши: 1 — тележка рамаси; 2 — буксали осилганлик 3 — ғилдирак жуфти; 4 — рессор устки балка; 5 — марказий сўндиргич пружиналари; 6 — поддон; 7 — поводок; 8 — тебраниш сўндиргич; 9 — ричажли тормоз узатмаси

Ушбу тележкалар КВЗ-ЦНИИ I ва II, ТВЗ-ЦНИИ-М тележкаларидан фарқли равишда қуйидаги афзалликларга эга:

– конструкцион тузилиши бир мунча оддийлиги (рессор осилганлик қисмининг йўқлиги);

– ишлаб чиқаришга кам харажат сарфланиши (металлнинг ва вақтнинг тежалиши);

– ҳаракат тезлигининг юқорилиги (160–200 км/соат);

– юриш кўрсаткичларининг яхшилиги ва бошқалар.

Юқорида келтириб ўтилган замонавий люлкасиз 68–921 (68–922) моделли йўловчи вагон тележкалари мамлакатимизда тезюрар йўловчи ҳаракат таркибини ривожланишига ва уларнинг тезликларини оширишга асос бўлади. Люлкасиз тележкаларнинг тебраниш сўндиргичлари, юриш кўрсаткичлари яхшиланса ва тузилиши жиҳатидан мустаҳкамлиги оширилса мамлакатимизда йўловчи ҳаракат таркиби тезлигини 180–200 км/соатга ошириш мумкин. Бунинг натижасида темир йўлларнинг рақобатбардошлиги ортади ва йўловчилар томонидан сарф бўладиган вақт камаяди.

Адабиёт:

  1. Расулов М. Х. Проблемы повышения конкурентоспособности отечественных железнодорожных коридоров / М. Х. Расулов, У. Н. Ибрагимов, Р. В. Рахимов // Научные труды Республиканской научно-технической конференции «Ресурсосберегающие технологии на ж.-д. транспорте». — Ташкент: ТашИИТ, 2013. — С. 14–17.
  2. Рахимов Р. В. Ўзбекистон Республикасининг транзит потенциалини ошириш йўллари / Р. В. Рахимов, Д. Н. Заирова // Вестник ТашИИТ. — 2017. — № 1. — С. 120–127.
  3. Бороненко Ю. П. Оценка потребности в новых пассажирских вагонах для железных дорог Узбекистана и основные направления их совершенствования / Ю. П. Бороненко, Р. В. Рахимов // Вестник ТашИИТ. — Ташкент, 2009. — № 2. — С. 88–91.
  4. Рахимов Р. В. Анализ состояния и перспективы развития парка грузовых вагонов АО «УТЙ» / Р. В. Рахимов // Научные труды Республиканской научно-технической конференции «Ресурсосберегающие технологии на ж.-д. транспорте». — Ташкент: ТашИИТ, 2017. — С. 91–94.
  5. Рахимов Р. В. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг вагон парки: ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари / Р. В. Рахимов, Д. Н. Заирова // Вестник ТашГТУ. — 2018. — № 2 (103). — С. 136–142.
  6. Рузметов Я. О. Перспективы развития вагоностроения в Республике Узбекистан / Я. О. Рузметов, Р. В. Рахимов // Сборник научных трудов VIII Всероссийской научной конференции «Проблемы и перспективы развития вагоностроения». — Брянск: БГТУ, 2019. — C. 147–150.
  7. Рахимов Р. В. Первый узбекский пассажирский вагон дальнего следования / Р. В. Рахимов // Тяжелое машиностроение. — 2010. — № 6. — С. 34–35.
  8. Рахимов Р. В. Новый пассажирский вагон купейного типа для железных дорог Узбекистана / Р. В. Рахимов // Известия ПГУПС. — 2010. — № 2. — С. 286–295.
  9. Миноваров Р. М. Пассажирские вагоны постройки Республики Узбекистан / Р. М. Миноваров, Р. В. Рахимов // Вестник ТашИИТ. — Ташкент, 2009. — № 3–4. — C. 40–45.
  10. Рахимов Р. В. Оценка ходовых качеств нового пассажирского вагона модели 61–920 производства Республики Узбекистан / Р. В. Рахимов // Проблемы механики. — 2015. — № 2. — С. 53–56.
  11. Рахимов Р. В. Разработка нового пассажирского вагона для железных дорог Узбекистана / Р. В. Рахимов // Материалы VI Международной научно-технической конференции «Подвижной состав XXI века: идеи, требования, проекты». — СПб.: ПГУПС, 2009. — С. 150–153.
  12. Рахимов Р. В. Ходовые части вагонов. Учебное пособие. — Ташкент: Узбекистан, 2018. — 200 с.
  13. Лукин В. В. Вагоны. Общий курс: учебник для вузов ж.-д. транспорта / В. В. Лукин, П. С. Анисимов, Ю. П. Федосеев; под ред. В. В. Лукина. — М.: Маршрут, 2004. — 424 с.
  14. Мотовилов В. С. Технология производства и ремонта вагонов / К. В. Мотовилов, В. С. Лукашук, В. Ф. Криворудченко, А. А. Петров; Под ред. К. В. Мотовилова. — М.: Маршрут, 2003. — 382 с.
  15. Рахимов Р. В. Совершенствование конструкции пассажирской тележки с люлечным подвешиванием модели 68–909 и 68–908 / Р. В. Рахимов, С. В. Хохлов // Материалы VI Международной научно-технической конференции «Подвижной состав XXI века: идеи, требования, проекты». — СПб.: ПГУПС, 2009. — С. 204–205.
  16. Рахимов Р. В. Новые тележки для пассажирских вагонов производства Ташкентского завода по строительству и ремонту пассажирских вагонов / Р. В. Рахимов, С. В. Хохлов // Известия ПГУПС. — 2010. — № 3. — С. 157–165.
  17. Ергашев З. З. Внедрение цифрового прототипа на вагоностроительные предприятия Узбекистана / З. З. Ергашев, Р. В. Рахимов, Ф. С. Галимова // Вестник ТашИИТ. — 2014. — № 2/3. — С. 43–46.
  18. Raximov R. V. Introduction of modern technologies in the enterprise SJSRC “O’zbekiston temir yo’llari” / R. V. Raximov, F. S. Galimova // Bulletin of Tashkent State Technical University. — 2015. — No 3. — P. 159–164.
  19. Рахимов Р. В. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналарида янги вагонларни қуришда рақамли прототип технологиясини тадбиқ этиш / Р. В. Рахимов, Д. Н. Заирова, Ф. С. Галимова // Вестник ТашИИТ. — 2015. — № 3/4. — С. 54–60.
Основные термины (генерируются автоматически): Узбекистан, Ташкент, SJSRC, VIII, вагон, Вестник, Международная научно-техническая конференция, пассажирский вагон, Подвижной состав XXI века, Республиканская научно-техническая конференция.

Ключевые слова

поддон, йўловчи вагонлари, тележкалар, люлка, марказий рессор осилганлиги

Похожие статьи

Универсал контейнерлар конструкциясини такомиллаштириш

Мақолада 20 ҳамда 40 футли контейнерларни такомиллаштириш истиқболлари ҳамда уларни «Қуюв-механика заводи» шуъба корхонасининг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш келтирилган.

Депо шароитида юк вагонларини таъмирлаш технологиясини такомиллаштириш

Мақолада Самарқанд вагон депосида юк вагонларини таъмирлаш технологиясини такомиллаштириш истиқболлари кўрсатилган, бу эса таъмирлаш вақтини қисқартириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имконини беради.

Автотранспорт билан шаҳар муҳитининг ифлосланиши

Ушбу мақолада ташқи муҳит омилларидан бири бўлган атмосфера ҳавосининг асосий ифлослантирувчиларидан бири бўлган автотранспорт ва унинг ўзига хос томонлари тўғрисида маълумотлар берилган. Шу билан бирга автотранспортнинг аҳоли саломатлигига ва санита...

Кунжут экиш меъёрининг ҳосилдорликка таъсири

Ушбу мақолада қадимги кунжут ўсимлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Муаллифлар кунжутнинг Ташкентский -122 нави ва бир қатор нав намуналарни экиб ўргнаишган ва энг юқори ҳосил берадиган мақбул экиш меъёри 5 кг деб хисоблайдилар.

Насос стансиялари босимли қувурлардаги гидравлик зарба жараёнини ўрганиш

Мақолада насос станцияси напорли қувурларининг ишдан чиқиш сабабларини аниқлаш ва бошқариш тизимлари иш тартибларининг ўзгариши натижасида ҳосил бўладиган гидравлик зарба жараёнида юзага келадиган ҳолатларни аниқлашдан иборатдир.

Ўт олдириш свечасини такомиллаштиришда “Морфологик таҳлил” методидан фойдаланиш

“Морфологик таҳлил” методи бўйича “Ўт олдириш свечасини тахлил қилиш” мавзусининг ўқитилиши ёритилган. Таҳлил натижасида одатий свеча такомиллаштирилиб, ундаги марказий ва ташқи электродлар Лаваль соплоли электродларга алмаштирилган. Бундай свеча ёни...

Лазeр ва унинг тиббиётда қўлланилиши

Ушбу мақолада турли хил касалликларни даволашда тиббиётда ишлатиладиган лазерларнинг қисқача характеристиқалари тақдим этилган. Тиббиётнинг турли сохаларида уларнинг қўлланилишининг хусусиятлари кўриб чиқилган. Лазерларнинг актив мухити ва ишлаш прин...

“Дамас” автомобили учун интеллектуал бошқарув тизими

Андижон шаҳрида «Ақлли транспорт» тизими ишга туширилди. Чорраҳалар, йўллар, тўхташ жойлари ва автомобилларга видеокузатув мосламалари ўрнатилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги замонавий ахборот- коммуникация технологиялари ёрдамида сунъий йўлдошли навигац...

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Валикли жинлаш машиналар валиги материалини экспериментал тахлили

Валикларга турли хил таркибдаги материалларни ўраб, пахта хом ашёсидан материал толасини яхшироқ илаштириб олиш хусусиятига эга эканлигини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказилди ва ушбу натижа асосида хулоса берилди.

Задать вопрос