Такрорий ипак қурти боқиш учун тор қаторли интенсив тутзорларни барпо этишда мақбул экиш схемаларидан фойдаланишнинг афзалликлари ва самарадорлиги | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №17 (412) апрель 2022 г.

Дата публикации: 29.04.2022

Статья просмотрена: 81 раз

Библиографическое описание:

Сохибова, Н. С. Такрорий ипак қурти боқиш учун тор қаторли интенсив тутзорларни барпо этишда мақбул экиш схемаларидан фойдаланишнинг афзалликлари ва самарадорлиги / Н. С. Сохибова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2022. — № 17 (412). — С. 420-423. — URL: https://moluch.ru/archive/412/90819/ (дата обращения: 18.12.2024).

Ушбу мақолада турли интенсив тутзорларни экиш схемаларда фойдаланилданида олинадиган барг ҳосилдорлиги ҳамда уларни тўйимлилик даражасини ўрганилди. Республикамиз турли вилоятларининг туман «Агро пилла» МЧЖ ва кластерларга тегишли тутзорлардан оқилона фойдаланиш кўзда тутилган.

Калит сўзлар: тутзор, барг, ўғитлаш, минерал моддалар, тут ипак қурти.

В данной статье изучена урожайность листьев, полученная при использовании различных интенсивных схем посадки шелковицы, и уровень их питания. Планируется использовать тутовые деревья, принадлежащие районному ООО «Агро Пилла» и кластерам разных регионов страны.

Ключевые слова: шелковица, листья, удобрение, минеральные вещества, тутовый шелкопряд.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида тут ипак қуртининг янги йирик пиллали зот ва дурагайларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали бир қути қуртдан олинадиган пилла ҳосилдорлиги 57,0 кг гаетказилди, 2018 йилга келиб, 18000 тоннадан зиёд тирик пилла етиштиришга эришилди. Шу билан биргаликда тут ипак қуртининг ягона озуқа базаси бўлган тут дарахтини кўпайтириш, тутнинг янги нав ва дурагайларини яратиш хамда уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш борасида тадқиқотларга етарли эьтибор қаратилмаган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 12-январдаги «Республика ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3472-сон қарорида пиллачилик соҳасини барқарор ривожлантириш бўйича, махсус қуртхоналар ва интенсив тутзорларни ташкил этиш ҳамда рақобатбардош зот ва дурагай ипак қурти уруғларини тайёрлаш, мавжуд тут озуқа базасидан тўғри фойдаланиш ҳамда пилла маҳсулотини технологик хусусиятларини яхшилашда мазкур диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада пиллачилик тармоғидаги мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 2018 йил 20- августдаги ПҚ-3910-сонли қарорига муофиқ Республикада пиллачилик тармоғини ривожлантириш, интенсив технология асосида тутзорлар барпо этиш каби вазифалари, ва уларни ижросини таъминлаш пиллачилик тармоғи корхоналарига белгилаб берилган.

Ўзбекистон пилла етиштириш бўйича жаҳонда салмоқли ўринни эгаллашига қарамай серҳосил навдор тутлар майдони жами тут майдонларининг атиги 5–10 % ташкил қилади. У ҳам бўлса йиллар мобайнида дурагай кўчатларга пайванд қилиниб, етиштириш эвазига эришилган.

Олиб борган тажрибамизда тут кўчаталарини 4 та экиш схемалари жойланиши ва экилиши ўрганилди. Якка ва икки қатор экиш схемалари билан 4 х 0,5 ўлчамдаги экиш схемаси назорат сифатида танлаб олинди.

Дала тажрибалари 2019 йилдан бошлаб ТошДАУ экспрементал тажриба ҳудудида ва Тошкент вилояти Пискент туманларида Ўзбекистон дурагайи интенсив тутзор шаклида ташкил этилди. Тажрибанинг такрорланиши уч марта бўлиб, ҳар бир такрорлашда 50–100 та ҳисоб тут кўчати танлаб олинди. Тажриба тутзорларида қуйидаги агротехник парваришлардан фойдаланилди: 7–8 марта суғориш, қатор орасига 3 марта трактор билан ишлов бериш. 2-қатордаги бегона ўтларни тозалаш, минерал ўғитларни 1 га ҳисобида 180 кг азот, 60 кг фосфор ва 30 кг калий (фаол модда) ҳисобидан, ҳар йили 10 т/га гўнг киритилди.Ипак қуртининг баҳорги ва кузги озиқланишининг бешинчи ёши ўрталарида ҳосилни ҳисобга олиш ва баргнинг биокимёвий таҳлили аниқланди. Тут кўчатларини жойлаштириш экиш схемасининг интенсив тутзорларнинг баргига таъсирини аниқлаш учун тутни ёшартириш мақсадида баҳорда шохларини тўлиқ кесиш ва кузда 30 % ни кесиш орқали амалга оширилди. Олинган маълумотлар ва кўчатларнинг куртагини жойлашиши, шира ҳаракати, бўритиши,ривожланиши ва шаклланиши ва қишки чидамлилиги шуни кўрсатдики, кузда куртаклар учларини 30 %, кесиш кўчатларнинг куртаклари шаклланишига ва қишки чидамлилигига салбий таъсир кўрсатмайди, бу кузда ишлов бериш даврида ёғочлик қисмини ҳосил бўлишига қараб белгиланади. Келгуси йилнинг баҳорида шохларнинг қолган қисмларида кўплаб ўсиш куртаклари ҳосил бўлади, бунинг натижасида барг ҳосили баҳорги кесиб олиш даврида аниқланди.

1 жадвал

Интенсив тутзорларни ташкил этишда кўчатларни жойлаштириш схемасининг барг ҳосилдорлигига таъсири (2019–2021)

Тут навлари номи ва интенсив тутзорларнинг экиш схемаси, м

Йиллар

1 га экилган

кўчатлар сони, дона

Бир тупдаги баргнинг вазни, кг

Баҳор

X̅±Sx̅

Куз

X̅±Sx̅

Жами йиллик

Қиёсловчи , %

1

90 х 90

2019

12346

2998±0,42

2162±0,09

5,116±0,51

2,403

2020

12346

3018±0,49

2211±0,13

5,229±0,62

2,516

2021

12346

3025±0,54

2215±0,11

5,240±0,65

2,527

Ўртача

12346

3013±0,48

2196± 0,11

5,195 ±0,59

2,482

2

1,40 х 0,50

2019

14286

3196±0,46

2366±0,14

5,562±0,60

2,849

2020

14286

3202±0,53

2369±0,15

5,575±0,61

2,853

2021

14286

3217±0,55

2372±0,18

5,579±0,73

2,865

Ўртача

14286

3205 ±0,51

2369 ±0 ,15

5,552 ±0,66

2,855

3

3,0 х 0,50

2019

6666

1496±0,23

1081±0,06

2,577±0,29

0,136

2020

6666

1501±0,26

1085±0,09

2,579±0,35

0,138

2021

6666

1511±0,28

1081±0,12

2,582±0,40

0,141

Ўртача

6666

1502 ± 0,25

1082 ± 0,27

2,579 ±0,34

0,138

4

4,0 х 0,50

(қиёсловчи )

2019

5000

1539±0,20

1,170±0,10

2,713±0,30

56,72

2020

5000

1545±0,24

1,177±0,16

2,715±0,41

63,22

2021

5000

1548±0,26

1,175±0,12

2,713±0,38

66,24

5000

1544 ± 0,23

1,174 ± 0,12

2,519 ±0,36

62,06

Тутзорга экилган кўчатларни зичлигига қараб барг ҳосилдорлиги вариантлар кесимида солиштирганда шу маълум бўлдики,интенсив типдаги тутзорларда кўчатлар сони ортиб бориши билан ҳар гектарга ўсимликлар сони кўпайгансари барг вазни барг оғирлиги ошади. Бир дона кўчатимизда баҳорги мавсумда 3,7 дан 1,3 кг гача, кузги мавсумда 2,2 дан 1,1 кг гача камаяди, аммо шу билан бирга, барг ҳосилдорлиги баҳорда 3,7 дан 10,3 тоннагача, кузда 2,2 дан 8,5 тоннагача ошиши кузатилди.

Расм 1. Тутзорларни кўриниши

Хулоса.

Республикамизни вилоятларида кесимида ипак қурти озуқа базасини мустаҳкамлаш ва кўпайтиришни асосий мақсади озуқабоплиги ва озуқавийлик сифати юқори бўлган озуқа берувчи интенсив тутзорларни ташкил этишда 1,40 х 0,5, 3 х 0,5 м мақбул экиш схемаларида экилган тут кўчатларини жойлаштирилганда ва белгиланган муддатлар асосида парваришланганда гектаридан мавсумий қурт боқиш учун 30–35 тоннагача барг ҳосилини олиш мумкинлиги илмий асосланди.

Адабиёт:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги «Пиллачилик тармоғида чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-4411-сон қарори. — Тошкент, 2019. 1–5-б.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги «Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-4567-сон қарори. — Тошкент, 2020. 1–6-б.

3. Абдуллаев У- Тутчилик Тошкент «Мехнат «1991 100–110 бетлар

4. Парпиев Б.А Значение влаги в листьях шелковицы, содержание, поедаемость и усвояемость их после опрыскивания препаратом АТ-20. труды САНИИШ, «Научные основы развития шелководства в Узбекистане», вып. 25, Ташкент, 1991, с. 67–74.

5. Қўчқоров.Ў, Валиев С, Холматов Д. Тут селекцияси ва тутчиликка доир агротехник қоидалари. — Тошкент, 2014. 1–4-б.

6. Қўчқоров Ў, Холматов Д.И, Жўраев М. Районлаштирилган ва истиқболли тут навлари. Тавсиянома. — Тошкент, 2010 й. 6–10-б.

7. Рахмонбердиев В, Ражабов Н, Ахмедова Ҳ. Фермер хўжаликларида навдор тутлар қаламчаларидан бута тутзор ташкил этиш.//Зооветеринария, № 3(76). — Тошкент, 2014. –Б.42

8. Рўзиев А. Х. Тошкент вилояти шароитида маҳаллий тут навларини пайвандлаш орқали ёшартириш ва навдор тут қаламчаларини етиштиришни такомиллаштириш.//»Инновацион ғоя ва тежамкор технологиялар — илғор соҳанинг таянчи» Республика илмий-амалий конференсия мақолалар тўплами.- Тошкент, 2018.-Б.660–662.

9. Жўраев М, Қўчқоров Ў, Холматов Д. Коллекция тутзорларидаги нав ва шаклларнинг морфофизиологик хусусиятларини ўрганиш, тўлдириш ва сақлаб қолиш. //«Ипакчилик соҳасидаги долзарб муаммолар ечимининг илмий асослари». «Фан». — Тошкент. 2004. 278–281-б.

10. WWW. Fermer ru.

Основные термины (генерируются автоматически): тут, интенсив, WWW.

Ключевые слова

тутзор, барг, ўғитлаш, минерал моддалар, тут ипак қурти

Похожие статьи

Arduino платформасида робототехника элементлари

Мақолада Uno Arduino платформаси хақида маълумот ва у ёрдамида ўқувчилар, талабалар, ёшлар ҳамда мутахасислар мустақил равишда электрон қурилмалар ва робортлар яратиш имкони юзага келгани ҳақида фикрлар баён этилган. Шу билан бирга Arduino UNO платфо...

Компаратив фразеологик бирликлар ва таржима

Ушбу мақолада турли халқларнинг тафаккур йуналиши, ҳаёт тажрибасининг асосан уйғунлиги, уларнинг турли-туман хулк-атвор ва ҳислат-хусусиятларга нисбатан муносабатларинииг аксарият ҳолларда ўхшашлиги турли тиллардаги кўпчилик компаратив фразеологик би...

Буғдойнинг иссиқликка чидамлилик хусусиятлари ўрганиш ва комплекс қимматли хўжалик белгиларига бардошли навлар яратиш

Юмшоқ буғдойнинг дон тўлиш даврида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши дон маҳсулдорлигининг пасайиб кетишига олиб келмоқда. Илмий тадқиқотда турли тупроқ иқлим шароитида яратилаган тизмалар ўрганилаган. Ушбу мақолада ташқи мухит омилларига чид...

Конусли тош майдалагичнинг ушлаб турувчи косасини эскирган ҳолатини қайта тиклаш

Мақолада конуссимон тош майдалагичнинг косасидаги ўриндиқларни тиклаш технологияси кўриб чиқилган. Конус юзаларини тутиб турувчи блоки ишлаётганда, тутиб турувчи идишининг цилиндрсимон ва конусли юзаларида эскириш ҳолатлари юзага келиши натижасида ус...

Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш холатини эколого-гигиеник баҳолаш

Туман аҳоли ўртасида ўткир ичак касалликлари ҳамма кузатув йилларида юқори кўрсаткичларда аниқланди. Сальмоналез ва дизентерия касалликлар 2017 ва 2018 йилларда туманда аниқланмади, аммо респуликада қайд этилди. Аҳолига берилаётган хўжалик ичимлик су...

Лалмикор майдонлар учун нўхатнинг эртапишар тизмалари селекцияси

Минтақаларнинг сув билан кам таъминланган лалми майдонларида сувни кам талаб этувчи серҳосил нўхатнинг янги эртапишар навларини яратиш муҳим омил ҳисобланади. Илмий тадқиқотда яратилган намуналарнинг эртапишар хусусиятлари ўрганилган. Ушбу мақолада с...

Замонавий таълимда физика-технологияни ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада мактаб ўқувчиларининг физика фанидан замонавий таълим олишлари учун ва шу орқали олган билимларини ҳайотдга тадқик кила олиш масаласи кўрсатилган. Ўқувчиларнинг назарий ва амалий муўомуоларини ечиш учун оддий усуллар кўрсатилган. Шунинг...

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Ўзбекистон тарихи фанини ўқитишда янги педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш йўллари

Мақолада тарих фани, уни ўқитишда замонавий педогогик технологиялардан фойдаланиш ва ёшларни тарбиялашда тарих фанинг ўрни хақида ёритилган. Барча педогогик технологиялардан самарали фойдаланиш мумкинлиги ва ёшлар билан коммуникацияда вербал ҳамда но...

Лалмикор майдонларда нўхатнинг эртапишар ва ҳосилдор нав ва намуналарини танлаш

Мазкур мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхат экинининг эртапишарлик ва ҳосилдорлик кўрсатгичлари юқори бўлган нав ва намуналарини селекция усули ёрдамида танлаш ишлари олиб борилганлиги тўғрисида маълумотлар келтириб ўтилган.

Задать вопрос