Ғишт ишлаб чиқариш корхонасида технологик жараёнга гигиеник тавсиф | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 23 ноября, печатный экземпляр отправим 27 ноября.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №21 (416) май 2022 г.

Дата публикации: 31.05.2022

Статья просмотрена: 125 раз

Библиографическое описание:

Курбанова, Ш. И. Ғишт ишлаб чиқариш корхонасида технологик жараёнга гигиеник тавсиф / Ш. И. Курбанова, А. У. Мингбаев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2022. — № 21 (416). — С. 712-714. — URL: https://moluch.ru/archive/416/92064/ (дата обращения: 15.11.2024).

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, иш унумдорлигини ошириш, умумий ва касб касалликларини камайтириш мақсадида зарарли ва ҳавфли омилларни меъёр даражасидан ошмаслигини таъминлаш, асбоб ускуналарнинг ўзига хос спецификасига эътибор бериш ва корхонадаги санитар-техник чора тадбирларни қўлланилиши мақсадга мувофиқдир.

Калит сўзлар: ғишт ишлаб чиқариш, технологик жараён, меҳнат шароити, ҳарорат, санитар техник чора тадбир.

В целях улучшения условий труда рабочих на кирпично-производственном предприятии, повышения производительности труда, снижения общих и профессиональных заболеваний, следует обеспечить непревышение нормы вредных и опасных факторов, обращать внимание на специфику оборудования и применять санитарно-гигиенические мероприятия.

Ключевые слова: производство по выпуску кирпича, технологический процесс, условия труда, температура, санитарно-технические мероприятия.

Замонавий шароитда махаллий корхоналарнинг самарали ривожланиши ва жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви бошқарувнинг янги механизмларни жорий қилмасдан ва ишлаб чиқаришни бошқариш ва ташкил этишнинг инновацион усулларидан фойдаланишга асосланган бошқарувнинг замонавий шаклларини ривожланмасдан тасаввур қилиб бўлмайди [1, 4, 5]. Махаллий корхоналарни ривожлантиришни зарурати бўлажак мутахассислардан хўжалик юритувчи субъектлар даражасида объектив иқтисодий қонунлар ва уларнинг амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятларини чуқур билишни, шуниндек, бошқарув ва қарорларни асослаш, режалаштириш, ишлаб чиқиш ва меҳнатни ташкил этиш бўйича мустаҳкам амалий кўникмаларга эга бўлишни талаб қилади. Қурилиш материаллари саноати ишлаб чиқариш корхоналари ичида энг муҳимлардан биридир. У мамлакат иқтисодиётида алоҳида ўрин тутади, чунки у ўзининг иккита энг муҳим тармоғини — саноат ва қурилишни бирлаштиради. Ҳозирги вақтда қурилиш материаллари ва конструкциялари саноати 60 мингдан ортиқ ишчи хизматчиларга эга ва 100 дан ортиқ корхоналарни ўз ичига олади. У кўп сонли йирик корхоналрнинг мажмуаси сифатида ажралиб туради. Бу саноат тури кенг турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини беради [2, 3, 6].

Олинган натижалар

Ғишт ишлаб чиқариш жуда муҳим ва ҳозирги кунда катта талабга эга қурилиш саноатига киради. Ҳозирги кунда янги турар-жой, саноат корхоналари ва бизнес объектларини қуришга талаб ошганлиги сабабли қурилиш саноатига эҳтиёж катта. Дастлаб ғишт ясаш жуда қийин жараён эди, чунки ғишт қўлда ясалган. Аммо аста-секин технологиялар яхшиланди ва бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар ҳар хил турдаги ғиштларни ишлаб чиқариш учун янги, тўлиқ автоматлаштирилган усуллар ва композицияларга эга бўлдилар. Стандарт ғиштлар ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида силикат, лой ёки бетон ҳисобланади. Халқ тили билан айтганда ғишт ишлаб чиқаришнинг иккита технологияси мавжуд — пишшиқ ғишт ва хом ғишт ишлаб чиқариш технологияси билан ғишт ташёрлаш. Энг илғор технология-бу вибропресс ёрдамида юқори сифатли бетон аралашмасидан ғиштларни оловсиз ишлаб чиқариш. Юқори сифатли керамик ғиштлар минерал қўшимчали лойдан тайёрланади. Бу минерал қўшимчалар таркибига бойделит иллит, хлорит, алофан, галлуазит, каолинит ва бошқалар киради. Шу билан бирга кварц, кальцит ва шу каби қўшимчалар ҳам киритилади. Пишириш усули билан ғишт ишлаб чиқариш технологик жараёни қуйидагилардан иборат: карьердан олинган лой бетонли чуқурликка солинади, у ерда текисланади, кейин эса устидан сув қуйилади ва уч-тўрт кунга қолдирилади. Ҳосил бўлган лой машинада ишлов бериладиган корхонага юборилади. Корхонада лойга ишлов берилади яъни тошлардан ажратиш учун рулолар ёрдамда қайта ишланади, сўнг қути озиқлантирувчига юборилади. Тайёр ҳолдаги лой машинанинг тешикларидан махсус ҳаракатланувчи тароқ ёрдамида итарилиб чиқади ва йўлакларга сурилади. Лой мослашувчан роликлардан ўтиб, камар прессига киритилади, бу ерда ҳосил бўлган гил лента махсус кесиш машинаси ёрдамида кесилади. Кесилган, аммо нам ҳолдаги ғишт ёғочдан ясалган астарли рамкалардан ўтиб қуритиш камерасига жойлаштирилади. Кейинги жараён қуритиш жараёни бўлиб лой билан тўлдирилган камера ёпилади ва қайта ишланган пар ёрдамида қуритилади. Печдаги ҳарорат кўтарилгач, лой таркибидаги сув буғлана бошлайди, ғиштни иситадиган иссиқ ҳаво оқимларининг ички ҳаракатига имкон беради, бу эса уни тенг равишда иссиқ буғ ёрдамда бир хилда қуриш имконини беради. Қуриган ғишт ёнаётган печга юборилади. Бу печдаги ҳарорат минг даражага тенг бўлиб тайёр ғишт мат сиртли тус олади. Ғиштнинг сифатини текшириш мақсадида уни қаттиқ юзага уриб ёки синдириш йўли билан текширадилар. Урилганда, у қўнғироқ товушини чиқариши керак ва ҳар хил бўшлиқларсиз бир хил юзага эга бўлиши керак. Агарда ғиштнинг ички томони бўшлиқ бўлса ва ташқи томондан ёриқлар кўринадиган бўлса, бундай ғишт бракка чиқарилади.

Энди ғиштнинг ёнмайдиган технологиягик жараёни гипер-вибро- ёки трибо-пресслаш технологиясига асосланган жараённи кўриб чиқамиз. Бу жараёнда ғишт таркибига кирувчи минерал қуруқ моддалар яъни махсус компонентлар, сув ва юқори босим таъсирида бир-бири билан аралаштирилган ҳолда пиширилади ва тўлиқ етулгунча уч — беш кунгача босим остида қолдирилади. Олинган хом ашё ҳар бири уч-беш миллиметрли бўлакларга бўлинади ва қабул қилувчи бункерга юборилади. Бункердан хом ашё тармоқли конвеер орқали етказиб бериш бункерига тушади, у ерда унга озуқа тарқатувчи компонент қўшилади. Шундан сўнг иккинчи босқич бошланади, бунда тайёр бўлган махсулот лентали конвеер бўйлаб яна ҳаракатланиб, икки қўлли печдан ўтади ва қолиплаш мосламасига юборилади. Ғишт пресслаш жараёнини ўтаганидан сўнг технологик тагликларни устига қўйилади. 3–7 суткадан кейин тайёр маҳсулот ҳосил бўлади ва истеъмолчига юборилади. Ғишт ишлаб чиқариш жараёни натижасида асосий касбда ишловчи ишчилариниг меҳнат фаолиятига бир қатор зарарли ва ҳавфли омиллар таъсир этади. Уларга шовқин, тебраниш, чанг, кимёвий омиллар, юқори ҳарорат, инфрақизил нурлар таъсир қилади. Бу омиллар меҳнат жараёнида юзага келадиган ишчиларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.

Хулоса

Шундай қилиб юқоридагиларни инобатга олган ҳолда корхонадаги меҳнат шароитини яхшилаш, ишчилар ўртасида умумий ва касб касалликларини камайтириш мақсадида технологик жараён таъсирида иш жойларида юзага келадиган зарарли ва ҳавфли омилларни меъёр даражасидан ошмаслигини таъминлаш, асбоб ускуналарнинг ўзига хос спецификасига эътибор бериш ва корхонадаги санитар-техник чора тадбирларни қўлланилиши мақсадга мувофиқдир.

Адабиёт:

  1. Ашмарин Г. Д., Курносов В. В., Беляев С. Е., Ласточкин В. Г. Обоснование эффективности компрессионного формования керамических строительных материалов // Строительные материалы. 2011. № 2. С. 8–9.
  2. Измеров Н. Ф. Охрана здоровья рабочих и профилактики профессиональных заболеваний на современном этапе // Материалы IX Всероссийского съезда гигиенистов и санитарных врачей. –М., 2001.-С. 25–31.
  3. Кондратенко В. А., Пешков В. Н., Следнев Д. В. Проблемы кирпичного производства и способы их решения// Строительные материалы. № 3, 2002, с. 23–27.
  4. Отнюков О. А. Гигиена труда и состояние здоровья работников в производстве силикатного кирпича в условиях незавершенной комплексной автоматизации и механизации технологического процесса: автореф. дис.... канд. мед. наук: 14.00.07. СПб., 1997. 27 с.
  5. Федосеев В. Б. Переработка железосодержащих пылевидных отходов металлургического производства в пигмент для окраски строительных материалов // Бутлеровские сообщения. 2013. Т. 35, № 9. С. 94–102.
  6. Терехов В. А. Комплексный подход к созданию нового и модернизации действующего производства керамических стеновых материалов// Строительные материалы. 2003. — № 2. — С.8–12.
Основные термины (генерируются автоматически): материал, технологический процесс.

Ключевые слова

ғишт ишлаб чиқариш, технологик жараён, меҳнат шароити, ҳарорат, санитар техник чора тадбир

Похожие статьи

Аҳоли яшаш жойларида чиқиндилар муаммоси ва уларни ечишнинг замонавий йўллари

Нукус шаҳар худуди қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш тизими тўғри ташкиллаштирилган бўлиб, чиқиндилар йиғиш майдончалари, контейнерлар сони етарли, аммо худуд тупроғининг микробиологик кўрсаткичлар бўйича тозалик даражаси бўйича гигиеник меъёрларга...

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида асосий касбий гуруҳлардаги ишчиларнинг меҳнатини оғирлиги ва кескинлигини баҳолаш

Корхонадаги ишловчиларнинг меҳнати, жисмоний зўриқиш билан ишлаш ва узоқ вақт давомида тик оёқда туриб ишлаш, гавдани олдинга ва ён томонга буккан ҳолда эгилган ҳолатда туриб меҳнат қилишдан иборат. Ишнинг кескинлиги интеликтуал зўриқиш, сенсор нагру...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда деҳқон хўжаликларининг ўрни

Ушбу мақола деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фаол иштирокчиси бўлгани асосланган. Озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш учун деҳқон хўжаликларини ривожлантириш зарурияти илмий-амалий жиҳатдан т...

Талабаларининг жисмоний маданият соҳасида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш тизимини асосий муаммолари

Мазкур мақола жисмоний маданият соҳаси талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этиш тизимини муаммолари ва у фаолиятни такомиллаштириш йўллари борасида фикрлар келтирилган.

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Ихтисослашган санъат мактабларида ўқувчиларга тасвирий санъатдан дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада ихтисослашган санъат мактабларида тасвирий санъатдан синфдан ташқари ишларни ўтказиш, унда ўқувчиларнинг тасвирий ва амалий санъат, меъморчилик, санъатшунослик каби санъат турлари бўйича бадиий дидлари ва амалий кўникмаларини шакллантири, ма...

Задать вопрос