Бадиий матнларда ибораларнинг қўлланилиши хусусида (Теодор Драйзернинг «Бахтиқаро Керри» ва Чўлпоннинг «Кеча ва Кундуз асарлари мисолида) | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №24 (419) июнь 2022 г.

Дата публикации: 20.06.2022

Статья просмотрена: 137 раз

Библиографическое описание:

Жураева, Л. Т. Бадиий матнларда ибораларнинг қўлланилиши хусусида (Теодор Драйзернинг «Бахтиқаро Керри» ва Чўлпоннинг «Кеча ва Кундуз асарлари мисолида) / Л. Т. Жураева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2022. — № 24 (419). — С. 588-589. — URL: https://moluch.ru/archive/419/93062/ (дата обращения: 18.12.2024).

Мақолада ўзбек ва инглиз бадиий матнларида қўлланилган фразеологик иборалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз боради .

Калит сўзлар: фразеология, фразеологик бирикма, ибора, бадиий матн, миллий ўзига ҳослик, насрий ва назмий шакл.

В статье рассматриваются фразеологические выражения, используемые в узбекских и английских художественных текстах, и их особенности.

Ключевые слова: фразеология, фразеологическая фраза, словосочетание, художественный текст, национальное самосознание, прозаико-поэтическая форма.

Бизга маълумки, ҳар қандай халқнинг ўзига ҳос фразеологик бирликлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири маъно жиҳатдан ўз ишлатилиш ўрнига эга. Улар нафақат бадиий адабиётнинг насрий ёки назмий шаклини безайди, балки инсониятнинг оддий турмуш тарзида доимий фойдаланилиб, ҳар бир мулоқот эгасининг фикрларини янада тушунарли етказиб беришида қўлланилади. Фразеологик бирликлар ҳар қандай халқнинг тарихи, маданияти ва миллий урф-одатларини ифодаловчи тил бирликларидир. Бир сўз билан айтганда фразеологик бирликлар ҳар бир миллатнинг нутқий хазинаси десак бўлади. Улар инсоният томонидан яратилган тасвирларни аниқ акс эттирувчи тил бирликлари бўлиб, маҳаллий аҳоли онгида мустаҳкамланган махсус белгилар ва ассотсиатив алоқаларни ўзига ҳос тарзда намоён этади. Фразеологик бирликлар нутқ жараёнида яратилмайди, улар нутқда тайёр ҳолда қўлланилади. Улар тўлиқ ёки қисман кўчма маънога эга сўзларнинг турғун бирикмаси сифатида ниҳоятда мураккаб, кўп қиррали тил бирлигидир. Барқарорлик ва мажозийлик ҳар қандай фразеологик бирликларнинг нутқдаги сон-саноқсиз хилма-хил кўринишларида ўзига хос хусусиятлари ҳисобланади [2]. Улар у ёки бу халқнинг турмуш тарзи, географик ўрни, тарихи, анъаналарини визуал тарзда ифодалаб, ўша жамиятнинг воқеа ва ҳодисаларини тасвирлайди. Фразеологик бирликларнинг аксарияти барча тилларда ўша халқ томонидан яратилган бўлиб, уларнинг муаллифлари номаълум, қолаверса манбаълари ҳам аниқ эмас.

Ўз навбатида инглиз тили ҳам жуда бой фразеологияга эга бўлиб, унда халқ ҳаёти, маданияти, турмушининг ўзига ҳослиги муносиб ифодасини топган. Кўпгина тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, ҳар бир тилда фразеологиянинг катта қатлами айнан миллий асосда юзага келади [1]. Фразеологик бирликларнинг шаклланишида шу тилда сўзлашувчи халқ тарихи соҳасига мансуб лингвистик ва экстралингвистик омиллар рол ўйнайди.

Масалан: «Well, that’s a fine finish», said Drouet. «Pack up and pull out, eh? You take the cake . [5]

Юқоридаги мисолда қўлланилган take the cake [8] ибораси, cake-walk сўзидан олинган бўлиб соврин ютиб олмоқ деган маънони англатади. Cаке- walk — бу ибора 1870 йиллардан олдинроқ Қўшма Штатларда қора танли қуллар томонидан ижро этиладиган рақобатбардош рақс бўлиб, плантация эгалари ўзларининг расмий рақс балларида ишлатадиган ўта нозик ҳаракатларни синаб кўрадилар. Ушбу мусобақаларнинг ғолиби ёки ғолиб жуфти торт билан тақдирланган [7]. Бу ибора биринчи бўлиб 1847 йилда ёзилган Уилям Троттер Портернинг «Кентуккидаги чорак пойга» асарида қўлланилган бўлиб, ҳозирги кунда инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда бирдай қўлланилиб келинади. Бунда take the cake иборасининг гапларда қўлланилишида ўзига ҳос миллий урф-одатларини намоён қилувчи характерга эга эканлигини кузатишимиз мумкин.

Ҳудди шунингдек ўзбек бадиий матнларда ҳам фойдаланилган кўплаб ибораларни кузатишимиз мумкинки, у бадиий матнни маънодорлигини яққол очиб бериш билан бирга бевосита ўзбек миллий маданиятини намоён қилади:

Бевосита қўшни бўлган хонадонларнинг « Ошини ошаб, ёшини яшаган » кампирлари ҳам чиқишдилар [4] . Ошини ошаб, ёшини яшаган ибораси узоқ умр кўрган, қари инсонларга нисбатан ишлатилиб, ошамламоқ - сиқимланган қуюқ овқатни (масалан ош, шавла, норин) олиб емоқ маъносини англатиб, қадимда зиёфатда бировни қўлидан бир ошам ош еб, галдаги зиёфатни ўз устига олишган [3]. Шу маънода Ошини ошаб, ёшини яшаган ибораси қадимда инсонлар умрлари поёнига етгунга қадар бир бирлариникига галма-галдан зиёфатларига бориб, ҳолларидан ҳабар олиб, тўй-маросимларга биргаликда қатнашиб юрганликларидан келиб чиқиб, бадиий матнларда ижобий маънода қўлланилади. Ҳозирги кунда ушбу ибора асосан оғзаки нутқда ҳам кенг қўлланилиб, ўзбек миллий маданиятининг акс эттирувчи ижобий маънодаги тил «хазинаси»дан биридир.

Бундан ташқари Чўлпоннинг «Кеча ва Кундуз» асарида «юрак» сўзи билан боғлиқ бўлган ўндан ортиқ ибораларни учратишимиз мумкинки, булар ўтмишда ўзбек аёлларининг ижтимоий тенгсизлик даврларида уларнинг ҳиссий ҳолатини ёритиб беришда қўлланилган. Масалан: Чинакам, бир замон ўзи шу бечора хотиннинг устига кундош бўлиб келиб, унинг юрагини тимталаган, уни рашк ва кўролмаслик оловларида ёндирган эди [4] . Ушбу мисолда юрагини тимталаган ибораси безовта бўлмоқ, азобланмоқ, ғам чекмоқ маъноларини англатиб, инсоннинг руҳий ҳолатини ва ташқи оламда унинг қай ҳолатда эканлигини кўрсатиб беради.

Шу ўринда айтиб ўтишимиз керакки, инглиз бадиий матнларида ҳам кўплаб ибораларни учратишимиз мумкинки, бу иборалар инглиз халқининг ўтмишдаги ҳаётидан келиб чиқиб, Буюк Британия оролларини ўраб турган денгиз, орол ва сувлар билан боғлиқлигини ифодалайди:

She was all at sea mentally, and fearful of some entanglement which might ensue from what she would answer [5] .

Юқоридаги жумлада қўлланилган (all) at sea ибораси саросимага тушмоқ, ёки нима қилишни ҳал қила олмаслик маъносини англатади. Ушбу ибора дастлаб XVIII асрда фойдаланилган бўлиб, ўша даврда денгизга саёҳат ёки бирон вазифа билан чиқарилган кемалар махсус қўшимча ёрдамчи воситалар билан жиҳозланмаган. Бу эса қуруқликдан узоқда бўлган ҳар қандай кема ноаниқ ҳолатда ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган. Шу нуқтаи назардан (all) at sea ибораси бирон кимнинг қийин вазиятга тушиб қолганида нима қилишни ҳал қила олмаслик ёки саросимага тушиб қолган вазиятларда қўлланилади.

Бундан ташқари асарда қўлланилган яна бир ибора ҳам айнан сув билан боғлиқдир. The little shop-girl was getting into deep water [5] . Ушбу гапда қўлланилган get in(to) deep water ибораси чуқур сувга тушмоқ, ботмоқ маъносини англатиб, унинг келиб чиқиши Инжил (Библия) га бориб тақалади. Get in(to) deep water ибораси Инжилда қўлланилган метафорадир [6]. Унда шундай дейилган:

Мени ботқоқдан қутқаргин, чўкмасам ҳам, мендан нафратланганлардан ва чуқур сувлардан халос бўлай. Бу ҳолда сув жисмоний шахс сифатида эмас, балки инсонни ушлаб турадиган ёки уни хавф остида қўядиган нарса сифатида кўрилади. Бу ибора бугунги кунда ҳам шундай ишлатилади. Бундан ташқари Инжил китобидан келиб чиққан айрим ҳикматларда инсоннинг юраги чуқур сувга ўхшатилиб, инсонни билишни олтита усули бор бўлиб, уларнинг юзи, қиёфаси, сўзлари, хатти-харакати, табиати ва мақсади орқалидир. Аммо инсонни тўлиқ ўрганиш учун унинг ички дунёси, қалбини тушуниш керак, бу эса чуқур сувга қиёс қилиниб, бу мушкулни ечиш учун бундан бошқа йўл керак. Лекин асарда қўлланилган get in(to) deep water иборасини инсоннинг қалбига эмас, бу ўринда чуқур сувга, ёки ботқоққа ботмоқ маъносида тушунилиши ўринлироқдир. Чунки асар қахрамонининг катта шаҳарга келиб қолганда ундаги қийин шароитда унинг ҳар қандай йўлларга кириб кетиши мумкинлиги назарда тутилган.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, ўзбек ва инглиз бадиий матнларида берилган ҳар бир иборанинг қўлланилиш ўрнига кўра, ўзига ҳос эканлиги билан бирга, ўша халқнинг ўтмишдаги ҳаёти, воқеа-ҳодисалари, ижтимоий тенгсизликлари ва бир сўз билан айтганда халқнинг миллий маданий ҳаёти ҳақида гапиради. Матнларда қўлланилган иборалар китобҳонни асар воқелигини тўлиқ тушуниб олишини таъминлайди, уларга эстетик завқ бағишлайди.

Адабиёт:

  1. Домашев А. И. Современный немецкий язык в его национальных вариантах. — Л.:Наука, 1983, 231с
  2. Кунин, А.В. 1970. Английская фразеология. Москва
  3. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент-2007, 3-жилд
  4. Чўлпон. Кеча ва Кундуз. Тошкент-2018
  5. T.Dreizer. Sister Carrie. July 10, 2008 [EBook #233]
  6. https://www.biblegateway.com/passage/?search=Psalm %2069 %3A14 &version=ESV
  7. https://www.phrases.org.uk/meanings/take-the-cake.html
  8. https://dictionary.cambridge.org/dictionary/english/take-the-cake
Основные термины (генерируются автоматически): улар.

Ключевые слова

фразеология, фразеологик бирикма, ибора, бадиий матн, миллий ўзига ҳослик, насрий ва назмий шакл

Похожие статьи

Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик соҳалари, лексика билан грамматика ўртасидаги боғланиш, араб сўзларининг ўзагига ва таркибий андозасига кўра таснифи хақида айтилади.

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Тафсири Қушайрий Қўлёзмаси

Бу мақолада ҳижрий тўртинчи асрда яшаган Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрийнинг ҳаёти ва унинг “Латоифул ишорат би тафсирил Қуръон” (Қуръон тафсир қилишдаги нозик ишоралар) асари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг ўзига хос хусусиятлари, услу...

Инглиз ва ўзбек тилларидаги интернационал мақоллар таржимасидаги ассиметрик ҳолатлар

Ушбу мақолада ўзбек халқ мақолларини инглиз тилига таржима қилишдаги интернационал маъноларнинг сақланиши ва уларнинг иккала тилдаги маъно ва шакл нуқтаи назардан номутаносиб ҳолатлари, шунингдек, таржимага хос контекстуал вазиятларни ва ушбу халқ ми...

ХХ — аср модернизм адабиёти

Бу мақоланинг мазмуни шундан иборатки, модернизм тушунчасининг адабиётда янги йўналиш сифатида пайдо бўлиши ва бу адабий йўналиш оқимларининг шаклланиши хусусида сўз боради. Мақолада модернизм оқимининг асосий вазифаси инсоннинг ақл ва онгига чуқур к...

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Альбер Камюнинг «Бегона» асарида «Абсурд Олам» тасвири

Альбер Камю дунёси — «абсурд дунё" ва «абсурд одам» дунёси. Бу махсус дунё, аниқроғи олам, жозибали ва сирли, чунки Камю ижоди ва образлари билан боғлиқ тортишувлар ва мулоҳазалар шу кунгача сусаймайди. Муаллифнинг абсурд дунёси унинг барча асарлари ...

Аёл ва жамият

Ушбу мақолада жамият таянчи бўлган мўътабар зот аёл сиймоси, ҳамда бугунги кунда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш глобал муаммолардан бири бўлиб келаётгани ва бу муаммолар ўз ечимини топиш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли, самарали исл...

Виктор Гюгонинг ўлим жазосига қарши илғор қарашлари

Ушбу мақолада XIX асрда хўрланган халқ дардини В.Гюго “Клод Гё” асари қаҳрамонлари тақдири мисолида очиб бергани ва ўша даврда халқ норозиликлари сабабли жиноятчилик кучайганлиги, унга нисбатан олий жазо ўлимга ҳукум қилиш авж олганини тасвирлаган.

Задать вопрос