Гуманитар соҳа магистрантларининг компетентлигини баҳолаш мезонлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №24 (419) июнь 2022 г.

Дата публикации: 16.06.2022

Статья просмотрена: 12 раз

Библиографическое описание:

Ганиева, Г. В. Гуманитар соҳа магистрантларининг компетентлигини баҳолаш мезонлари / Г. В. Ганиева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2022. — № 24 (419). — С. 586-588. — URL: https://moluch.ru/archive/419/93122/ (дата обращения: 16.11.2024).

Мақолада магистрантнинг жамиятда тутган ўрни, ундаги компетентлик сифатининг шаклланиши, билим, кўникма ва малакаларини ўлчаш ҳамда ташҳис қилиш масалалари ёритилган.

Калит сўзлар: диагностика, компетентлик, магистр компетентлиги, психологик тестлар, методика.

В статье описывается роль магистра в обществе, формирование его компетенции, измерение и диагностика знания, умения и навыков.

Ключе вые слова: диагностика, компетенция, компетентность магистра, психологические тесты, методика.

.

Ҳаётдаги деярли ҳар қандай инсоний ҳаракат билим олиш билан боғлиқ десак, муболаға бўлмайди, фақат бу билимларни ўзлаштириш уларнинг амалиётда кўллай олиш билан боғлиқдир.

Бироқ, таълим сифати муаммоси бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб борилганига қарамасдан, олимлар таълим натижаларини баҳолаш мезонларини ва кўрсаткичларини аниқлаш ва талабаларда компетентликни ривожлантириш бўйича ягона ўлчов бирликлари йўқлигини таъкидлайдилар.

Олиб борилган изланишлар ва ўтказилган сўровномаларда олий таълим ўқув жараёнининг аксарият иштирокчилари баҳолаш тизимида туб ўзгаришлар зарурлиги, мавжуд диагностик воситаларини билим хажмига караб эмас, аксинча уни кўллай олиш имкониятларига қараб баҳолаш кераклигини таъқидламоқда. Таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талаблар ўзгариб бораётганини ҳисобга олган ҳолда компетентликни ўлчаш муаммосининг долзарблиги ортиб бормоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, магистратура ўқиш жараёнида анъанавий билимга асосланган таълим концепцияси ҳамон кўлланилиб келмоқда. Бу эса ўз ўрнида магистрларда ижодкорликни, мустақил фикрлашни ривожлантиришга тўсқинлиқ қилади, таълим иштирокчиларидан креатив ёндашишни талаб қилмайди. Шу нуқтаи назардан, магистрантларнинг ҳаётда ва кейинги таълимда ўз-ўзини аниқлашга ёрдам берадиган касбий компетенцияларни шакллантириш анъанавий таълим шароитида ҳал қилишнинг имкони йўқлигини англашга имкон беради. Магистратура босқичида тақдим этилаётган билимларни касбий фаолият билан боғланганмаганлиги (ёки етарли даражада эмаслиги) магистрларда ушбу билимларни эгаллашга бўлган мотивацияни пассайишига ва касбига бўлган қизиқиши сўнишига олиб келишига сабаб бўлади. Шу билан бирга таълим жараёнининг барча иштирокчилари таълимда юзага келган муаммоларни ҳал қила оладиган инновацион ёндашувларни топиш зарурлигини таъкидлайдилар.

Охирги ўн йиллик даврда аста-секин олий таълимда урғу мазмундан (билим) қандай компетенцияларни эгаллаши керак(натижа)га ўзгариб бормоқда. Бу шароитда компетентлик ёндашувни магистратура таълим босқичига жорий этиш устувор аҳамият касб этади.

Компетентликка асосланган ёндашув таълимни ислоҳ қилиш учун катта имкониятларга эгалигини қуйидаги олимларнинг фикрларидан кўришимиз мумкин:

– компетентликка асосланган ёндашув ишлаб чиқариш соҳасининг сўровларига жавоб беришга ёрдам беради (Т. M. Ковалева);

– компетентликка асосланган ёндашув ўзгарувчан ижтимоий-иқтисодий воқеликка жавобан таълим мазмунининг янгиланиши сифатида намоён бўлади (И. Д. Фрумин);

– компетентлик ёндашуви инсоннинг таълим жараёнидан ташқарида самарали ҳаракат қилиш қобилиятини шакллантиришнинг воситаси сифатида қаралади (В. A. Болотов);

– компетентлик инсоннинг қобилиятларини турли вазиятлардан самарали чикиб кетишига ва ностандарт масалаларни ечишга тайёрлади (В. В. Башев);

– компетентлик бу талабанинг келажакдаги фаолиятга тайёрлик кўрсаткичидир (П. Г. Щедровицкий).

Муаллифлар талабада шаклланган тажрибани билимлар билан бир хилда таълим жараёни натижаси сифатида кўриб чиқиш ғоясини илгари сурдилар. Шу билан бирга, уларнинг фикрларига кўра:

– билиш фаолиятининг тажрибаси билим шаклида қайд этилади;

– фаолиятнинг маълум усулларини амалга ошириш тажрибаси — намунага мувофиқ ҳаракат қилиш кўникмаларида намоён бўлади;

– ижодий фаолиятнинг тажрибаси бу муаммоли вазиятларда ностандарт қарорлар қабул қилиш кўникмалари [1].

Ушбу фикрларни таҳлил қилишимизнинг мақсадларидан бири магистрларни компетентлигини баҳолаш бўйича зарур диагностик воситаларни танлашда тўғри қарор қабул қилишдир.

Магистратура мутахассисликларига қўйиладиган малака талабларида компетенцияларнинг фаоллик компоненти универсал таълим ҳаракатлари ёрдамида амалга оширилади.

Таълим натижаларини талабаларнинг малакаси билан боғлаш ғоясини биринчи бўлиб В. Де Ландшеер [2] билдирган, уни компетентлик ёндашувнинг асосчиларидан бири сифатида эътироф этишимиз мумкин.

Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича «...компетентлик ёндашувининг асосчиси Aристотел эди, у одамнинг ҳолатини ўрганган, у юнонча «атере» — «куч», бу холат шу даражада ривожланган ва такомиллашган куч билан ифодаланганки, у ўзига хос шахс хусусиятига айланган» [3].

Кейинчалик, компетенцияларни шакллантириш масалалари ўқитишни индивидуаллаштириш муаммоси, талабаларнинг когнитив қизиқишларини, уларнинг фаолият хусусиятларини ҳисобга олиш зарурати билан боғлиқ бўла бошлади. Таъкидлаш жоизки, компетенцияга асосланган таълимнинг анъанавий таълимдан ўзига хос фарқи билимларни амалиётга кўллай олиши натижа сифатида эътироф этиш. Шу билан бирга, анъанавий таълимда туб ўзгаришларга эҳтиёж борлигини англаб, хорижий педагогик назария ва амалиётида интеграциялашган сифатларни яхлит шакллантиришнинг методик ёндашувлари пайдо бўлди. Натижада компетенцияга асосланган таълим концепцияси юзага келди (competence-based-education-CBE).

Н. В. Кузмина, A. К. Маркова, В. И. Байденко, Л. A. Петровская, Н.Хомский, A. В. Хуторской ва бошқа олимларнинг ишларини таҳлил қилиш натижасида И. А. Зимняя компетенцияга асосланган ёндашувни шакллантиришни уч босқичга ажратиш мумкинлигини кўрсатган [4].

Биринчи босқич — 1960–1970 йиллар. Педагогиканинг илмий аппаратига «компетенция» ва «компетентлик» кириб келиши. Бу давр лингвистика соҳасида олиб борилган компетенция тадқиқотлари билан белгиланади. Ўша даврда Н. Хомский томонидан тил назарияси билан боғлиқ ҳолда «компетенция» тушунчаси таклиф қилинди. Шу тарика «компетенция», «компетентлик», «компетентлик ёндашув» адабиёт ва кундалик ҳаётда кенг қўлланила бошланди.

Иккинчи босқич — 1970–1990 йиллар. Бу давр инглиз олими Дж. Равен [52] тадқиқотлари билан бойитилган. Дж. Равен ўз тадқиқотларида компетенциянинг батафсил талқинини тўртта қоидалар мазмунида тақдим этган:

– ҳар бир талаба бошланғич компетенцияларга эга ва уларни(компетенцияларни) педагогнинг маҳорати ва маълум педагогик шарт –шароитлари асосида ривожлантириш мумкин;

– эътиборни кўпроқ индивидуал ёндашув асосида шахсни ривожлантиришга қаратиш;

– таълим жараёнида талабаларнинг компетентлигини оширишга қаратилган ўқитиш усулларини қўллаш, масалан лойиҳа усули;

– компетентликни ўлчашда инновацион баҳолаш воситалардан фойдаланиш.

Бу давра кўплаб тадқиқотлар олий таълим битирувчиси компетенциясини шакллантириш методикасини яратиш амалга оширилган (битирувчининг компетентлик модели), ушбу моделни ўқув жараёни самарадорлигининг кўрсаткичи сифатида кўллашни Н. В. Кузмина, A. К. Маркова томонларидан [5] таклиф қилинган.

Таъкидлаш жоизки, бу давр таълим сифатини яхшилаш зарурати ҳамда ушбу муаммони ечиш йўларидан бири бу талабаларни ўзлаштириши керак бўлган янги билимлар хажмини кўпайтириш ўртасидаги зиддият билан тавсифланади. Бу муаммони ҳал қилиш йўналиши сифатида рус олимлари А. П. Тряпицына, Н. Ф. Радионова, О. Е. Лебедев ва бошқалар томонидан яратилган таълим концепцияси ишлаб чиқилган.

Шундай қилиб, компетенцияга асосланган ёндашувни шакллантиришнинг иккинчи босқичи, аслида, компетенцияга асосланган таълимни ривожлантиришда психологик ва педагогик тадқиқотларни фаол амалга ошириш даврига айланди.

Литература:

  1. Краевский, В. В. Предметное и общественное в образовательных стандартах / В. В. Краевский, А. В. Хуторской // Педагогика/ www.eidos.ru/journal/2003/0402htm.
  2. Ландшеер, В. Концепция «минимальной компетентности»/ В.Ландшеер // Перспективы. Вопросы образования. — 1988. — № 1.– С. 32.
  3. Зимняя, И. А. Ключевые компетенции как результативно-целевая основа компетентностного подхода в образовании: Авторская версия/ И. А. Зимняя. — М.: Исследовательский центр проблем качества подготовки специалистов, 2004. — 40 с.
  4. Зимняя И. А. Компетентностный подход. Каково его место в системе современных подходов к проблемам образования? (теоретико-методологический аспект) // Высшее образование сегодня. — 2006 — № 8 — С. 20–26.
  5. Кузьмина, Н. В. Профессионализм личности преподавателя и мастера производственного обучения /Н. В. Кузьмина. — М.: Высшая школа, 1990. — 119 с.
Основные термины (генерируются автоматически): билима.

Ключевые слова

диагностика, методика, компетентлик, магистр компетентлиги, психологик тестлар

Похожие статьи

Табиий тил ва унинг функциялари ҳақида

Мазкур мақолада табиий тил ва унинг функциялари ҳамда тилнинг бош вазифаси ҳисобланган коммуникативлик инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг асосий механизми эканлиги ёритилган.

Илм-маърифат йўлида инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш

Мақола таълим жараёнига педагогик инновацияларни киритиш муаммоларига бағишланган.

Ҳозирги замон француз тилидаги икки хил графикали сўзлар хусусида

Ушбу мақолада француз тилида мавжуд икки хил графикали сўзлар борасида фикр юритилади. Икки хил тарзда ёзиладиган французча сўзларнинг грамматик, орфографик ва фонетик хусусиятлари таҳлил қилинади, шунингдек, уларни ёзишда фонетик товуш ва график бел...

Спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими

Ушбу мақолада спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими ва унинг тавсифи келтириади.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши

Мақолада автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши бўлган электромобилларнинг яратилиши ва ривожланиши тарихи, шунингдек дунёнинг ривожланган давлатлари томонидан уларни ишлаб чиқарилиши таҳлил қилинган.

Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва инвeстиция сиёсатини бошқаришнинг муҳим вазифалари

Ушбу мақолада Ўзбeкистон Рeспубликасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Замонавий оммавий байрамлар драматургияси спецификаси

Мазкур мақолада замонавий оммавий байрам ва томошалар драматургиясининг ўзига хос хусусиятлари, сценарийнинг назарий асослари, сценарий ёзишда алоҳида аҳамият бериладиган ижодий жараёнлар тадқиқ этилган.

Библионимларнинг трансонимизацион функцияси

Ушбу мақолада библионимларнинг трансонимизацион функцияси, яъни библионимлар асосида яратилган ойкодомонимлар, артионимлар, фильмлар, қўшиқлар номлари таҳлил қилинган.

Задать вопрос