Библионимларнинг трансонимизацион функцияси | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №41 (436) октябрь 2022 г.

Дата публикации: 18.10.2022

Статья просмотрена: 40 раз

Библиографическое описание:

Акманова, Ш. А. Библионимларнинг трансонимизацион функцияси / Ш. А. Акманова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2022. — № 41 (436). — С. 239-241. — URL: https://moluch.ru/archive/436/95483/ (дата обращения: 18.12.2024).



Ушбу мақолада б иблионимларнинг трансонимизацион функцияси, яъни библионимлар асосида яратилган ойкодомонимлар, артионимлар, фильмлар, қўшиқлар номлари таҳлил қилинган.

Калит сўзлар: идеоним, библионим, трансонимизация, функция, артионим, илюстрация, миниатура.

В данной статье анализируется трансонимизационная функция библионимов, т. е. названий ойкодомонимов, артионимов, фильмов, песен, созданных на основе библионимов.

Ключевые слова : идеоним, библионим, трансонимизация, функция, артионим, иллюстрация, миниатюра.

This article analyzes the transonymization function of biblionyms, oikodomonyms, artionyms, names of movies, songs created on the basis of biblionyms.

Keywords: ideonym, biblionym, transonymization, function, artonym, illustration, miniature.

Тилда атоқли отларнинг бир объектдан иккинчи объектга ўтиш ҳодисаси кўп кузатилади. Бир турдаги атоқли отнинг бошқа турдаги атоқли отга айланиш ҳодисасига трансонимизация дейилади [4, б. 377]. Бир нечта тадқиқотчиларнинг трансонимизация юзасидан олиб борган тадқиқотларини кузатар эканмиз, жаҳон тилшунослигида трансонимизация ҳодисаси вужудга келишидан олдин ономастик луғатларда турли тоифадаги бир хил номлар алоҳида-алоҳида берилганлигини, трансонимизация универсал ҳодиса сифатида ана шундай чалкашликларга барҳам берганлигини таъкидлайдилар [7].

Кўпгина ономастик бирликлар қаторида библионимлар [5, б. 21] ҳам нафақат бадиий асарга қўйилган номинатив бирлик, шу билан бирга улар лингвистик бирлик сифатида халқнинг маданияти ва маънавияти тўғрисида гувоҳлик беришга хизмат қилади. Библионимлар ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ҳодиса сифатида ёзма нутқ тараққиёти жараёнини кузатиш учун қимматли манба бўлиб хизмат қилади. У ёки бу даврда кенг тарқалган библионимлар ўз тузилиши билан ўша давр тили маромларини аниқ акс эттиради ва тил тарихида муҳим ўрин тутади [6]. Шу нуқтаи назардан библионимларда ҳам трансонимизация ҳодисаси мавжудки, бадиий асар номлари бошқа ономастик бирликларга кўчган. Библионимлар, асосан, ҳайкаллар, тасвирий санъат асарлари, филмлар, спектакллар, мусиқа ва қўшиқ номларига кўчганлигини кўриш мумкин.

Тилшунос Н.Подолъская “Рус ономастик терминлари” луғатида “Артионим — идеонимия тури, санъат асари номи (рангтасвир, графика, пластика санъати, ҳайкал, мусиқа, кино, театр)ни ифодалаши”ни [8] келтирса, Э.Бегматов “Артионим — тасвирий санъат асарлари (ранг-тасвир, графика, пластика ва бошқа) атоқли оти”лигини таъкидлайди [3, б. 46]. Н.Подольскаянинг ва Э.Бегматовнинг (ва бошқа деганда олим мусиқа, кино, театрни назарда тутган эҳтимол) изоҳларига кўра библионимларнинг трансонимизациялашув ҳодисасини, асосан, артионимларда кузатиш мумкин.

Артионимлар ичида тасвирий санъат асарлари “тилсиз санъат” деб юритилади. Рассомлар бадиий асарда ифодаланган ғоя ва мазмун муштараклигини турли чизгиларда акс эттиради. У муҳим ижтимоий мазмун ва ранг-баранг ғоявий вазифаларига эга. Сюжетни ўқувчи рангтасвирнинг ифода воситалари, копмозицияси, ранг, ритм орқали амалга оширади. Бундай санъат асарлари номлари айнан библионимлар асосида қўйилганлиги бу нафақат, рассомнинг, балки бадиий асар муаллифининг ҳам ютуғи ва рағбати ҳисобланади.

Шарқ уйғониш даврининг етук санъаткори, ғарбда “Шарқ Рафаели” деб тан олинган Камолиддин Беҳзод ушбу “тилсиз санъат”нинг бетакрор наъмунларини яратди. Улуғ шоир Алишер Навоийнинг назарига тушиб, унинг ҳомийлигида камолга етгани Камолиддин Беҳзодни буюк мусаввир сифатида дунёга танитди, десак муболаға бўлмайди. Беҳзод миниатуралари унинг тириклигидаёқ ва айниқса, ундан сўнг мусулмон шарқида ва ғарбда ҳам бу санъатнинг энг олий ютуғи деб тан олинди ҳамда энг қимматли санъат асарлари сифатида машҳур бўлиб кетди. У маълум тарихий жараён, наср ва назм ичида камолга етиб, ана шу бадиий асарлар ва воқеликларни чизгиларда акс эттирди. Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”, Абдураҳмон Жомийнинг “Саломон ва Ибсол”, Хусрав Деҳлавийнинг “Хамса”, Саъдийнинг “Гулистон”, “Бўстон”, Низомий Ганжавийнинг “Хамса”, Абдуллоҳ Хотифийнинг “Темурнома” каби асарлари библионимлари асосида худди шу номларда миниатуралар яратди.

Санъат турларидан яна бири илюстрация ҳозирги кунда ривожланиб бораётган санъат турларидан ҳисобланади. “Иллюстрация — лотинча кўргазмали тасвирлаш, ёритиш маъносини англатади. Иллюстрация предмет, жараён ҳодисаларни символлар ёрдамида ифода қилиш бўлиб, одатда, у плакатлар, карта, портрет, фотография, расм, чизма, график ва бошқаларни ўз ичига олади. Улар оқ-қора ёки рангли расмлар, сурат, шаклида бўлиб, китобдаги асар мазмунини осон ва тез идрок этишга ёрдам беради [2]. Санъатнинг бу тури асосидаги артионимлар бадиий асарлар ғояси ва сюжетини очиб беришда ўзига хос рамзий характерга эга. Оташқалб шоира Зулфияхоним асарлари асосида рассом Ҳ.Худойбердиева сермаҳсул ижод қилган. Унинг “Баҳор келди сени сўроқлаб” библионими асосида яратган артионимларидан намуналар келтирамиз:

Библионимлар асосида яратилган артионимлар айниқса, ғарбда жуда кенг ёйилган ва кишилар томонидан қадрланади. Эндиликда ўзбек бадиий асарлари асосида ҳам ана шундай юксак даражадаги асарлар яратилиши шубҳасиз. Рассомнинг ранги, дунёқараши ва айниқса, кузатувчи талаб қиладиган бадиий асарнинг ўзига бўлган иштиёқ буларга янада ҳаёт бағишлайди. Бинобарин, адабий асарлар билан биргаликда шу асарлардан илҳомланган тасвирий санъат асарлари асосида юксак даражадаги визуал ишларни амалга ошириш мумкин.

Кузатишлар натижасида библионимларнинг ҳайкал номларига кўчганлиги ҳам маълум бўлди.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмат ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи жамланган ҳайкал ҳақида Раҳмат Файзийнинг “Его величество человек” романи асосида кинорижессор Шуҳрат Аббоснинг “Сен етим эмассан” кинофильми тасвирга олинган ва бу фильм турли халқлар орасида севиб томоша қилинади. Асраб олинган болалар орасида рус, беларус, молдаван, яҳудий, латиш, татар, қозоқ миллатларига мансуб болалар бўлган. Ғафур Ғуломнинг “Сен етим эмассан” шеъри библионимини кинорижиссор ушбу фильмга ном сифатида танлайди. Шунингдек, ҳайкаллар ҳам мазкур ном билан юритилади. Пойтахтимизда жойлашган Халқлар дўстлиги санъат саройи майдонида ушбу ёдгорлик кўпчиликнинг эътиборини ўзига жалб қилиб келмоқда.

Шоир Матназар Абдулҳакимнинг “Дарсдан сўнг” шеърига атаб Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа тумани Бўстон шаҳрида ҳайкал ўрнатилган. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов мазкур ҳолатдан жуда таъсирланган ҳолда “Мен шунча юрт кезиб, муаллимга, шеърга қўйилган ҳайкални фақат Элликқалъада кўрдим” дейди. Устозларни ёвузлик, хиёнат, разолат “қашқирлари”дан ҳимоя қилишга ундаган шеър ҳақиқатда ҳайкал қўйишга муносиб.

Яна бир машҳур библионимлардан бири Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” қиссаси библионими ойкодонимга кўчганлигини кўриш мумкин. Урганч шаҳридаги машҳур объектлардан бири 10 йиллар давомида “Шум бола” номи билан аталди. Шунингдек, мазкур библионим асосида Ш.Аббосов томонидан “Шум бола” ценарийси ёзилиб, режиссорлар М.Толипов ва К.Маҳмудовлар томонидан кинофилм суратга олинган. Кўринадики, библионимлар кино ва театр асарлари номларига ҳам кўчиб трансонимизациялашади.

“Сценарий” — италянча сўз бўлиб, кинода, телевиденияда, театрларда қўйиладиган песалар, оммавий томошалар дастури, режаси, сюжет схемаси, кириш ва чиқиш вазиятидир [1, б. 3]. Сценарий ҳам тасвир кўлами ва воқелар ривожи нуқтайи назаридан якдил бадиий асарни ифодалайди.

Маълумки, ХIХ аср охири — ХХ аср бошларига келиб Ўзбекистонда театр жадидлар учун ўз ғояларини халқ оҳангига тушунарли ва таъсирчан усулда амалга оширишга айланди. Бир вақтнинг ўзида кўпчиликка таъсир қилувчи санъатнинг бу тури ривожида Беҳбудий, Авлоний, Фитрат, Мунавварқори каби алломаларнинг ҳиссаси катта. Беҳбудий қаламига мансуб «Падаркуш» драмасининг саҳналаштирилиши эса ўша даврдаги энг катта ҳодисалардан бири бўлган.

Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи асосида С.Муҳаммедов “Ўтган кунлар” кинофилми сценарийсини ёзган ва ушбу сценарий асосида режиссор С.Саидов кинофилм ишлаган. Ушбу филм кўп йиллардан бери нафақат халқимизнинг, балки хорижликларнинг ҳам севимли кинофилмига айланган.

Қуйидаги мисоллар ҳам библионимларнинг трансонимизацион хусусиятларига мисол бўла олади: “Шайтанат” (Тоҳир Малик) роман номи, сериал номи, шеър номи, қўшиқ номи (хонанда Азим Муллахонов); “Чархпалак” (Шароф Бошбеков) роман номи, сериал номи, шеър номи, қўшиқ номи; “Баҳор қайтмайди” (Ўткир Ҳошимов) қисса номи, видеофилм номи; “Ёдгор” (Ғафур Ғулом) қисса номи, кинофилм номи; “Отамдан қолган далалар” (Тоғай Мурод) роман номи, кинофилм номи.

Умуман олганда, библионимларнинг бошқа атоқли отларга кўчиш ҳодисаси библионимларнинг ўзбек тили лексик сатҳда, хусусан, ономастик бирликлар орасида алоҳида ўринга эгалиги, қолаверса, халқимиз учун севимли бўлган бадиий асар номлари орқали муайян объектни номлаб, шу объектнинг кишиларга янада яқин бўлиши каби жиҳатларини намоён қилади.

Адабиёт:

  1. Muhammadaliyev H. Ssenariynavislik mahorati. Darslik. — Toshkent, 2009.
  2. Raxmatov J. Tasviriy san’at darslarida O‘zbekiston xalq shoirasi Zulfiya Isroilova she’rlari asosida illyustrativ rasm ishlash metodikasi // Science and Education, 2020.
  3. Бегматов Е. Ўзбек тили антропонимикаси. — Тошкент, 2013.
  4. Бердимурадова Р. Ўзбек тилида атоқли отларнинг трасонимизациялашувини тадқиқ қилиш масаласига доир. Ономастик бирликларнинг социолингвистик, етнолингвистик, лингвопоетик, лингвокултурологик, тадқиқи масалалари. — Наманган, 2022.
  5. Библионим (юнонча bibliov — китоб + onoma — атоқли от ) — ҳар қандай бадиий, илмий, диний, сиёсий асарга берилган ном (сарлавҳа). Идеоним тури. Бегматов Э., Улуқов Н. Ўзбек ономастикаси терминларининг изоҳли луғати. — Наманган, 2006.
  6. Нуритдинова Р. С. Ўзбек ономастикаси терминларининг лисоний таҳлили. Филол. фанлари номзоди... дисс. автореф. — Тошкент, 2005.
  7. Подольская Н. В. Словарь русской ономастической терминологии. — М.: Наука, 1988. 187 с; Супрун В. И. Рус тилининг ономастик соҳаси ва унинг бадиий ва естетик салоҳияти / /Филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун илмий ҳисобот шаклидаги диссертация. — Волгоград, 2000.
  8. Подольская Н. В. Словарь русской ономастической терминологии. — М.: Наука, 1988.
Основные термины (генерируются автоматически): Наманган, ономастика, русская ономастическая терминология.


Ключевые слова

функция, библионим, идеоним, трансонимизация, артионим, илюстрация, миниатура

Похожие статьи

Гуманитар соҳа магистрантларининг компетентлигини баҳолаш мезонлари

Мақолада магистрантнинг жамиятда тутган ўрни, ундаги компетентлик сифатининг шаклланиши, билим, кўникма ва малакаларини ўлчаш ҳамда ташҳис қилиш масалалари ёритилган.

Илм-маърифат йўлида инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш

Мақола таълим жараёнига педагогик инновацияларни киритиш муаммоларига бағишланган.

Табиий тил ва унинг функциялари ҳақида

Мазкур мақолада табиий тил ва унинг функциялари ҳамда тилнинг бош вазифаси ҳисобланган коммуникативлик инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг асосий механизми эканлиги ёритилган.

Ҳозирги замон француз тилидаги икки хил графикали сўзлар хусусида

Ушбу мақолада француз тилида мавжуд икки хил графикали сўзлар борасида фикр юритилади. Икки хил тарзда ёзиладиган французча сўзларнинг грамматик, орфографик ва фонетик хусусиятлари таҳлил қилинади, шунингдек, уларни ёзишда фонетик товуш ва график бел...

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими

Ушбу мақолада спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими ва унинг тавсифи келтириади.

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Экзистенциализм фалсафасида инсон омилининг ўрни

Ушбу мақолада экзистенциализм фалсафасида инсон омилининг ўрни фалсафий томондан билишнинг ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган.

Автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши

Мақолада автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши бўлган электромобилларнинг яратилиши ва ривожланиши тарихи, шунингдек дунёнинг ривожланган давлатлари томонидан уларни ишлаб чиқарилиши таҳлил қилинган.

Похожие статьи

Гуманитар соҳа магистрантларининг компетентлигини баҳолаш мезонлари

Мақолада магистрантнинг жамиятда тутган ўрни, ундаги компетентлик сифатининг шаклланиши, билим, кўникма ва малакаларини ўлчаш ҳамда ташҳис қилиш масалалари ёритилган.

Илм-маърифат йўлида инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш

Мақола таълим жараёнига педагогик инновацияларни киритиш муаммоларига бағишланган.

Табиий тил ва унинг функциялари ҳақида

Мазкур мақолада табиий тил ва унинг функциялари ҳамда тилнинг бош вазифаси ҳисобланган коммуникативлик инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг асосий механизми эканлиги ёритилган.

Ҳозирги замон француз тилидаги икки хил графикали сўзлар хусусида

Ушбу мақолада француз тилида мавжуд икки хил графикали сўзлар борасида фикр юритилади. Икки хил тарзда ёзиладиган французча сўзларнинг грамматик, орфографик ва фонетик хусусиятлари таҳлил қилинади, шунингдек, уларни ёзишда фонетик товуш ва график бел...

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими

Ушбу мақолада спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими ва унинг тавсифи келтириади.

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Экзистенциализм фалсафасида инсон омилининг ўрни

Ушбу мақолада экзистенциализм фалсафасида инсон омилининг ўрни фалсафий томондан билишнинг ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган.

Автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши

Мақолада автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши бўлган электромобилларнинг яратилиши ва ривожланиши тарихи, шунингдек дунёнинг ривожланган давлатлари томонидан уларни ишлаб чиқарилиши таҳлил қилинган.

Задать вопрос