Ясмиқ навларини пояси ва дуккагини жойлашиш баландлигига маъданли ўғитлар ва экиш меъёрини таъсири | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №45 (440) ноябрь 2022 г.

Дата публикации: 13.11.2022

Статья просмотрена: 23 раза

Библиографическое описание:

Зарибова, Н. У. Ясмиқ навларини пояси ва дуккагини жойлашиш баландлигига маъданли ўғитлар ва экиш меъёрини таъсири / Н. У. Зарибова, Гаипназар Сотипов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2022. — № 45 (440). — С. 410-413. — URL: https://moluch.ru/archive/440/96317/ (дата обращения: 19.12.2024).

Ушбу мақолада ясмиқнинг Сарбон ва Дармон навлари пояси ва пастки дуккакларининг жойлашиш баландлиги маъданли ўғитлар ва туп сонини таъсири ўрганилган. Ўзбекистонда ҳозиргача ясмиқ навларнинг етиштириш агротехникаси ишлаб чиқилмаган.

Калит сўзлар: ясмиқ, нав, агротехника, поя баландлиги, пастки дуккакларни жойлашиш баландлиги, маъданли ўғитлар меъёри, туп сони.

В статье представлены данные по влиянию норма минеральных удобрений и норма высева семян на показатели высота растений и образование нижних бобов местных сортов Сарбон и Дармон чечевицы. В Узбекистане не разработаны агротехнические приемы возделывания этой культуры.

Ключевые слова: чечевица, сорт, агротехника, высота растений, прикрепление нижнего боба, норма минеральных удобрений, густота стояний.

Ўсимликнинг бўйининг баландлиги навнинг технологик хусусиятларни акс эттирувчи муҳим белгилардан биридир [87, 86]. Ясмиқ навларни бўйи қанчалик баланд ва тик ўсган бўлса уни йиғиштириб олиш жараёни шунча осонлашган бўлади. Ўрганилган уч йилда ясмиқ навларининг бўйининг баландлиги турлича бўлганлиги маълум бўлди. Ташқи муҳит омиллари ўсимликнинг ўсишига ва ривожланишига таъсир кўрсатади. Ҳар бир навнинг поя баландлиги навнинг билогиясидан ташқари, экиш муддати, экиш усули, озиқланиш майдони, тупроқ ва ҳаво ҳароратига ҳам боғлиқ бўлади.

Сарбон навининг поясини баландлиги назорат вариантда шохланиш фазасида гектарга 1, 0 млн дона экилганда ўртача 14, 1 см ни ташкил қилди,туп сони 1,5 млн дона экилган вариантларда 15,3 см ва гектарига 2,0 млн. дона ясмиқ уруғлари ташланган вариантларда ясмиқ поясининг бўйини баландлиги 15,8 см ташкил қилди ва ушбу ривожланиш фазасида назорат вариантда ўзгариш сезилмади. Ҳар иккала вариантда улар ўртасидаги фарқ 2–3 смни ташкил қилди. фосфорли ўғит гектарига 80 ва калий 50 кг берилган вариантда ясмиқни бўйини баландлиги 38,9 см ни ташкил қилди. Дуккаклаш фазасида назорат вариантда 1,0 млн туп ясмиқ экилган вариантда Сарбон навининг бўйининг баландлиги 34,5 см бўлган бўлса, экиш меъёри оширилгани сари ўсимликнинг бўйининг баландлиги нисбатан ошиб борди. Аммо фосфор 80кг, калий 50 кг берилганда 45, 3см бўлиши маълум бўлди ва минерал ўғитларни солиниши ижобий натижа бериши аниқланди, яъни 12,9 см ясмиқ ўсимлиги баланд бўйли эканлигини тажрибада кўринди.Туп сони бўйича олинган натижалар шуни кўрсатдики, маъданли ўғитлар меъёрини ошириб туп сони ҳам оширилганда ўсимликнинг озиқланиш майдони қисқаргани ва фотосинтетик активлиги камайиши эвазига бўйининг баландлиги ошмайлиги маълум бўлди. Чунки гектариги P 100 K 50 миқдорини янада ошириш тажриба вариантларида катта ўзгариш бермади. Дармон навидаги вараинтларда ҳам худди Сарбон навидагидек ўхшаш маълумотлар олинди. Тажриба йиллари давомида уч йилда олинган жадвал маълумотларни ўрганиш шуни кўрсатдики, Дармон навида поялари баландлиги Сарбон навига қараганда оз бўлса ҳам паст роқ эканлиги кузатилди. Ясмиқнинг Дармон навида поя баландлиги, гектарига 1,0 млн дона уруғ ташланганда шохланиш даврида ўртача 12,8 см. ни ташкил қилди, уруғ сарфи 1,5 млн дона бўлганида ясмиқ ўсимлиги бўйини баландлиги 15,3 см ва туп сони янада оширганимизда 13,9 см ташкил қилди. Гектарига 1,0 млн дона уруғ ташланиб 40 кг ўғит берилганда Дармон навида поя баландлиги 14,4 см ни ташкил қилди, экиш меъёри 1,5 млн туп ва 40 кг фосфорли ўғит берилганда пояни бўйи 18,0 см. га ҳамда экиш меъёри янада оширилиб 2,0 млн дона ясмиқ уруғи экилган вариантда ясмиқларни бўйи 16 см га ташкил қилди.

Маълумки ясмиқ ўсимлиги туп сонида гуллаш фазасидан бошлаб минерал ўғит меъёрларини таъсири кўрина бошлади. Назорат вариантда 1,0 млн дона ясмиқ уруғи экилганда гуллаш даврида поя баландлиги 23.5 см. га бўлиб, экиш меъёри 1,5 млн донага оширилган ясмиқ ўсимлиги бўйини баландлиги 26,см ва 2,0 млн дона бўлганда 24,9 см ни ташкил қилди. Маъданли ўғитлар меъёри фосфор 60, калий 50 кг қўлланилганда вариантларда 28.1, 31,3ва 29,5 см га тенг бўлганлиги қайд қилинди. Дуккак шаклланиш фазасида ясмиқ ўсимлигининг поялари нисбатан тез ўсиб борганлиги кузатилди. Ушбу фазада поя баландлиги назорат варинтда 1,0 млн дона уруғ экилган вариантда 30,8 см бўлса 1,5 млн дона уруғ сепилган вариантда 33,1 см ва 2,0 млн дона уруғ сепилган вариантда 32,см. ташкил қилди. Маъданли ўғитлар берилмаганда ясмиқ ўсимлиги жуда паст бўлйли ва кам ҳосил бўлиши мумкинлиги аниқланди. Маъданли ўғитлар меъёрини ошириб борган сари ясмиқни поялари баландлиги сезиларли даражада ошиб борди. Масалан, гектарига 80 кг фосфорли ўғит бериб, 1,5 млн дона уруғ ташланган вариантда ясмиқни Дармон навини пояси баландлиги 43,1 см бўлганлиги тажариблар кўрсатди. Минерал ўғитларни бериш эвазига ўғит эвазига поя баландлиги 10,0- 13,1 смга ошганлиги маълум бўлди. Поянинг энг яхши ўсиши ўғитнинг P 80 K 50 фонида кузатилди. Ҳар иккала ясмиқ навининг бўйининг баландлиги 43,1 см-50,7 смга бўлиши кузатилди. Ўғитсиз вариантларда ясмиқ поялари баландлиги 35,4 -39,3 см бўлган бўлса, ўғит берилган вариантларга нисбатан бўйининг баландлиги 8,3–11,4 см га паст бўлиши кузатилди. Дуккак шаклланиш даврида поя баландлиги 44 смдан ошганлиги аниқланди, минерал ўғитларни бериш эвазига ўғит эвазига поя баландлиги 45–49,8 см. ни ташкил қилди.

Бу вариантларда ясмиқ навларининг биринчи дуккакларининг ердан жойлашиш баландлигини ўрганилди. Дуккаклар қанчалик поянинг пастки қисмига жойлашса уларни тўкилиб кетиш ва пояда қолиб кетиши кўп кузатилади ва тўпланган ҳосилни бир қисми нобуд бўлади. Ясмиқ дуккакларини пояда жойлашиш баландлиги уч йил давомда ўрганилди бу борада бир қатор олимлар ҳам изланишлар олиб боришганлар, (Артюхов А. И. [2], Есаулко А. Н. [6].

Ясмиқнинг Сарбон навида биринчи дуккагининг поясида ердан баландликда жойлашиши гектарига 1,0 млн дона уруг солинган назорат вариантда дуккаклар 11,16 см баландликда жойлашган бўлса, P 40 маъданли ўғит қўлланилган, гектарига 1,0 млн дона уруғ солинган вариантда дуккаклар 10,71 см баландликда жойлашди. Фосфор билан калийли ўғит биргаликда берилганда экиш меъёри 1,5 млн, гектарига маъданли ўғит P 60 K 50 қўлланилганда дуккаклар 12,43 см баландликда ҳосил бўлди. Ўғит меёри P 100 K 50, берилган вариантда ясмиқ навининг биринчи дуккагининг поясида ердан баландликда жойлашиши P 80 K 50 берилган вариантдан кескин фарқ қилмаган

эди, шунинг учун дуккаклар жойлашиши баландлиги маълум бир меъёрдан ошмаганлиги маълум бўлди .

1-расм. Ясмиқнинг Сарбон навида биринчи дуккагининг поясида ердан баландликда жойлашиши, ўртача, 2019, 2020- 2021 йй

Уч йиллик тажрибаларнинг натижасига кўра шу нарса маълум бўлдики, ўсимликнинг бўйининг баландлиги дуккакларни пояда юқори жойлашишига сабаб бўлиши аниқланди. Сарбон навида гектарига 1,0 млн дона уруг солинган назорат вариантда биринчи дуккаги 10,07 см баландликда жойлашган бўлса, экиш меёри 1,5 млн, гектарига P 80 K 50 берилган вариантда дуккаклар 13,44 см бадандикда ҳосил бўлганлиги кузатилди.

Агафонов, Е. В [1], Васнева, И. К [4], Ваулин, А. Ю. [3], Галда, Д. Е. [5], Солодовников А. П., [7] каби олимларни олиб борган кузатувларига кўра, ясмиқ туп сони бир гектарда 2,5 млн тупдан ошиқ бўлса, дуккаклар поянинг юқори қисмига жойлашиши кузатилган.

2-расм. Ясмиқнинг Дармон навида биринчи дуккагининг поясида ердан баландликда жойлашиши, ўртача, 2019, 2020- 2021 йй

Дармон навида дуккакларни ердан баландликда жойлашиши Сарбон навига қараганда нисбатан пастроқ эканлиги маълум бўлди. Экиш меёри 1,0 млн бўлган назорат вариантда дуккаклар 2019-йил 6, 31 см баландликда жойлашган бўлса, 2020 йилда 9,22 см баландликда жойлашиши қайд қилинди. Фосфорли ўғит 40 кг миқдорда берилганда Экиш меёри 1,5 млнни ташкил қилганда, Дармон навида дуккаклари 10,86 см баландлик хосил бўлди. Тажриба вариантида Экиш меёри 2 млн P 60 K 50 қўлланилганда дуккакларни ердан жойлашиши баландлиги 10,53 см ташкил қилди.

Хулоса. Ясмиқ навларига маъданли ўғитлар миқдори P 80 K 50 ва P 100 K 50 қўлланган тажриба вариантларида дуккакларни ердан жойлашиши баландлиги бошқа вариантларга қараганда фарқи қилди. Ясмиқ навларнинг маъданли ўғитлар қўлланиш ва бир гектарга 1,5 млн. дона уруғ ташланганда ҳар иккала навда ҳам дуккакларни жойлашиши баландлиги 2–4 см га фарқ қилиши аниқланди ва ушбу вариантларда дон хосилдорлиги ҳам юқори бўлши тажрибаларда кузатилди.

Адабиёт:

  1. Агафонов, Е. В Агафонов, Е. В. Удобрение сои на черноземе обыкновенном в условиях орошения / Е. В. Агафонов, Л. Н. Агафонова, С. А. Гужвин // Агрохимия. — 2004. — № 6. — С. 43–52.
  2. Артюхов А. И. Зернобобовые культуры в биологизации земледелия / А. И. Артюхов // Аграрная наука. — 2009 — № 10. — С.9–11.
  3. Ваулин, А. Ю. Влияние минеральных и бактериальных удобрений на зерновую продуктивность чечевицы в условиях лесостепи Челябинской области / А. Ю. Ваулин // АПК России. — 2017. — Т. 24. — № 1. — С. 54–57.
  4. Васнева, И. К Бакуменко О. Е., Чечевица — сырье для производства продуктов антистрессовой направленности / И. К. Васнева, О. Е. Бакуменко // Пищевая промышленность. — 2010. — № 8. — С. 27–29.
  5. Галда, Д. Е. Урожайность и качество зерна сортов чечевицы в зависимости от определения норм минеральных удобрений на черноземе выщелоченном / Д. Е. Галда, А. Н. Есаулко // Вестник АПК Ставрополья. — 2017. — № 4 (28). — С. 88–91.
  6. Есаулко А. Н. Влияние минеральных удобрений на агрохимические показатели чернозема и продуктивность чечевицы в условиях Ставропольского края / А. Н. Есаулко, Д. Е. Галда // Плодородие — 2016. — № 6(93). — С. 21–23.
  7. Солодовников, А. П. Энергосберегающие технологии обработки почвы под чечевицу в Правобережье / А. П. Солодовников, Е. П. Денисов, А. С. Абросимов// Земледелие. — 2013. — № 7. — С. 38–40.
Основные термины (генерируются автоматически): дон, см га, высота растений, соня, удобрение.

Ключевые слова

агротехника, нав, ясмиқ, поя баландлиги, пастки дуккакларни жойлашиш баландлиги, маъданли ўғитлар меъёри, туп сони

Похожие статьи

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Конусли тош майдалагичнинг ушлаб турувчи косасини эскирган ҳолатини қайта тиклаш

Мақолада конуссимон тош майдалагичнинг косасидаги ўриндиқларни тиклаш технологияси кўриб чиқилган. Конус юзаларини тутиб турувчи блоки ишлаётганда, тутиб турувчи идишининг цилиндрсимон ва конусли юзаларида эскириш ҳолатлари юзага келиши натижасида ус...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Талабаларнинг оғзаки нутқини ўстириш учун машқлар билан ишлаш

Ушбу мақола инглиз тилини ўрганишда талабаларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш муаммосига бағишланган. Чет тилларини ўқитишда нутқни ривожлантиришга ёрдам берадиган бир неча усул мавжуд. Мақолада уларнинг баъзилари муҳокама қилинади ва ушбу усулларни...

Такрорий қурт боқиш мавсумида ипак қуртларини навдор тут барглари билан озиқлантиришни ипак бези фаолияти ва маҳсулдорлигига таьсири

Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра тут ипак қуртларини навдор тут барглари билан такрорий қурт боқиш мавсумида озиқлантирилганда тажрибадаги Кокусо-70 ва Ўзбекистон навларида юқори кўрсаткичлар личинкалик даври 0,5–1 суткага қисқартирилганлиги ...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Буғдойнинг иссиқликка чидамлилик хусусиятлари ўрганиш ва комплекс қимматли хўжалик белгиларига бардошли навлар яратиш

Юмшоқ буғдойнинг дон тўлиш даврида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши дон маҳсулдорлигининг пасайиб кетишига олиб келмоқда. Илмий тадқиқотда турли тупроқ иқлим шароитида яратилаган тизмалар ўрганилаган. Ушбу мақолада ташқи мухит омилларига чид...

Лалмикор майдонлар учун нўхатнинг эртапишар тизмалари селекцияси

Минтақаларнинг сув билан кам таъминланган лалми майдонларида сувни кам талаб этувчи серҳосил нўхатнинг янги эртапишар навларини яратиш муҳим омил ҳисобланади. Илмий тадқиқотда яратилган намуналарнинг эртапишар хусусиятлари ўрганилган. Ушбу мақолада с...

Кичик бизнес ва тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишлари

Ушбу мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми элементлари ёритилган бўлиб, уни мамлакатимиз шароитида янада ривожлантириш йўналишлари очиб берилган. Хусусан, давлат органларини субъектлар фаолиятига ...

Андижонда ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланилиниш холати

Мақолада Андижон вилоятида табиатни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилган. Хусусан Ўзбекистон Республикаси томонидан Ўрмон хўжалигини ривожлантириш юзасидан чиқарилган қарорлар, қарорларни бажарилиши ҳақида сўз ...

Задать вопрос