Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №50 (445) декабрь 2022 г.

Дата публикации: 14.12.2022

Статья просмотрена: 31 раз

Библиографическое описание:

Курбанова, Ш. И. Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш / Ш. И. Курбанова, М. А. Сабитов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2022. — № 50 (445). — С. 532-533. — URL: https://moluch.ru/archive/445/97641/ (дата обращения: 18.12.2024).

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёритилганликни рационал шароитини таъминлашни ва ёритилганликни тўғри ташкиллаштиришни талаб этади.

Калит сўзлар: сопол буюмлар ишлаб чиқариш корхонаси, иш жойи, табиий ва сунъий ёритилганлик, разряд, фон, контраст.

С целью улучшения органов зрения и активизации работы организма надо обеспечить рациональное естественное и искусственное освещение. Трудовой процесс на изучаемом предприятии требует зрительного напряжения. Это в свою очередь требует обеспечения рациональных условий труда: естественного и искусственного освещения и правильной организации освещения.

Ключевые слова: производство керамических изделий, рабочее место, искусственное и естественное освещение, фон, контраст.

Иш жойларидаги ёритилганликни интенсивлиги кўриш анализаторини фаолиятини яхшилашда, айниқса кўзга катта зўриқиш талаб этадиган иш фаолиятида катта аҳамият касб этади. Ёритилганликни иш жойларида меъёридан пастлиги кўзда чарчашга, иш қорбилиятини пасайишига ва кўз билан боғлиқ касалликларга сабаб бўлади [1, 3]. Ёритилганлик даражасини меъёрлаш ишчиларнинг визуал функцияларини ўзига хослигига мувофиқ ўрганилади ва санитар қоида ва меъёрларда аниқ акс этади. Шунинг учун ҳар соха мутахассислари олдида инсон ҳаётида кўринадиган нурларни моҳиятини ва ролини билиш ва уларни саломатлигини сақлаш мақсадида рационал ёритилганлик тизимидан фойдаланиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир [2, 4].

Текширишдан мақсад: Сопол буюмларишлаб чиқариш корхонасидаги иш жойларида ёритилганлик кўрсаткичларини аниқлаш, уларга гигиеник баҳо бериш, ишчиларининг меҳнат шароитларини оптималлаштириш ва соғлиғини сақлашга қаратилган илмий асосланган профилактик тадбирларни ишлаб чиқишга асос бўлади.

Материал ва усуллар

Сопол буюмлар ишлаб чиқариш корхонасининг иш жойларида ва цехдан ташқари жойларда ёритилганлик ҳолатини текшириш мақсадида цехдаги ёритгич тармоқлари иш куни давомида ўлчанди. Ёритилганлик кўрсаткичлари Аргус-01 маркали люксметр асбоби ёрдамида ва Давлат стандарти 2.49.40–81 “Бино ва иншоатлар. Иш жойларда ишлаб чиқаришда ёритилганликни ўлчаш усуллари” га асосан аниқланди. Ишлаб чиқаришда табиий ёритилганлик ҳолати табиий ёритилганлик коэффеценти (ТЁК) бўйича фоизларда, сунъий ёритилганлик эса иш жойлардаги ёритилганлик кўрсаткичлари бўйича люксларда (лк) да баҳоланди. Олинган натижалар ҚМҚ 2.01.05–98 “Табиий ва сунъий ёритиш” талабларини ҳисобга олган ҳолда гигиеник баҳоланди.

Олинган натижалар

Кўриш ишини яхшилаш ва организм фаолиятини фаоллаштириш мақсадида табиий ва сунъий ёритилганликни рационал ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасининг ишлаб чиқариш цехлари бир қаватли бинода жойлашган. Ёритилганлик бир томонлама бўлиб ён томондан, сунъий ёритилганлик ДРЛ турдаги чўғланма лампалар орқали, махаллий ёритилганлик эса люминисцент лампалар орқали ёритилади. Махаллий ёриткичлар полдан 1 м масофада жойлашган. Иш вақти бир сменали. Кун давомида ёритилганлик аралаш.

Текширув натижалари шуни кўрсатди-ки, ёритилганлик даражалари иш жойларида иш куни давомида ва йил даврига нисбатан ўзгарувчан бўлиб қолиплаш цехларида ёритилганлик даражаси меъёрида. Бу цехда буюмларга қолип бериш, буюмларни сирлаш, ялтироқ бериш жараёнлари олиб борилади. Қолипловчиларнинг иши кўриш органига зўриқиш талаб этмайди, аммо буюмларни қолиплашда иш жараёни монотонликни талаб этади. Шу туфайли ёритилганликка талаб ортади. Қолипловчиларнинг иш разряди VI разрядга таалуқли. Иш жойларида ёритилганлик кўрсаткичлари йилнинг илиқ даврида меъёрида. Йилнинг совуқ даврида аралаш турда комбинациялашган тизимда табиий ёруғлик коэффициенти (ТЁК) гигиеник меъёрдан 0,2 % га камлиги аниқланди.

Корхонада безак бериш жараёнида ишловчи рассомларнинг иш разряди бўйича III разрядга таалуқли бўлиб объектнинг энг кичик ўлчами 0,3–0,5 мм, фон оч, контраст берилаётган бўёқнинг рангига қараб ўртача ёки катта. Бу иш жойларидаги ёритилганлик кўрсаткичлари аниқланганда иш кунининг ярмида ТЁК аралаш тизимда ён томондан ёритишда 0,98 % га тенглиги (РЭД -1,2 %) меъёридан 0,22 % камлиги аниқланди.

Майдаловчи-кукунловчи, қуритувчи, сопол буюмларни печларда қиздирувчи касб эгаларининг иш разряди VI разрядга таалуқли бўлиб жуда кичик аниқликдаги иш турига киради. Бу иш жойларидаги ёритилганлик кўрсаткичлари меъёрида бўлиб ҚМҚ 2.01.05–98 “Таббий ва сунъий ёритиш” талабларига жавоб беради. Сараловчиларнинг иш разряди эса IV “г” разрядга таалуқли. Бу касб эгаларининг кўз билан бажарадиган иши ўртача аниқликдаги иш турига мансуб бўлиб фон оч, контраст ўртача. Сараловчиларнинг иш жойларидаги ТЁК аралаш ёритиш тизимида 1,0 % га тенглиги яъни ҚМҚ 2.01.05–98 “Табиий ва сунъий ёритиш” талабларига жавоб бериши аниқланди.

Хулоса: Таъкидлаш жоиз-ки, ёритилганликни яхшилаш ҳамда организм фаолиятини активлаштириш, табиий ва сунъий ёритилганликни рационал ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Сопол буюмлар ишлаб чиқариш корхонаси цехларидаги қолипловчи ва рассомларнинг иш жойларида ёритилганликнинг меъёридан пастлиги кўзга зўриқиш берилади ва кўз анализаторининг чарчашига сабаб бўлади. Шунинг учун иш жойларида ёритилганликни меъёрида рационал ташкиллаштириш талаб этилади. Иш жойларидаги ёритилганликнинг етарли эмаслиги светильникларнинг етишмаслиги, девор ва шифтларда акс этиш коэффициентининг пастлиги, куйган лампаларнинг ўз вақтида алмаштирилмаслиги ва лампаларнинг қуввати пастлиги сабаб бўлди.

Адабиёт:

  1. Агаджанян H. A. Общественное и профессиональное здоровье и промышленная экология // Медицина труда и промышленная экология. — 1999. — № 1. — С. 1–3.
  2. Измеров Н. Ф. Охрана здоровья рабочих и профилактики профессиональных заболеваний на современном этапе: Материалы IX Всероссийского съезда гигиенистов и санитарных врачей. — М., 2001. — С. 25–31.
  3. Измеров Н. Ф. Профессиональный обзор в медицине труда // Медицина труда и промышленная экология. — 2006. — № 3. — С. 1–6.
  4. Столбоушкин А. Ю. Разработка модели формирования цвета и распределения красящего компонента при обжиге керамики каркасно-окрашенной структуры // Строительные материалы. — 2020. — № 8. — С. 38–46
Основные термины (генерируются автоматически): Медицина труда, промышленная экология, III, искусственное освещение.

Ключевые слова

контраст, фон, разряд, сопол буюмлар ишлаб чиқариш корхонаси, иш жойи, табиий ва сунъий ёритилганлик

Похожие статьи

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Мебель ишлаб чиқариш корхонаcида ишловчиларнинг гигиеник меҳнат шароитларини баҳолаш

Мебел ишлаб чиқариш корхоналари ишловчиларининг меҳнат шароитларини СанҚ ва Н № 0141–03 «Иш жараёнининг оғирлиги ва кескинлиги, ишлаб чиқариш муҳитининг зарарлилик ва ҳавфлилик омиллари кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларини гигиеник классификациял...

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Инновацион муҳитни шаклланиш асослари

Ушбу мақолада инновацияни жаҳон иқтисодиёти, жумладан ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тутган ўрни ва ахамияти ёритилган. Республикамиз шароитида хозирги замон фан сиғимли технологияни ривожлантирувчи, инсон капитали ва бошқа ишлаб чиқариш омилл...

Макроиқтисодий мутаносиблик ва уни таъминлаш жараёни

Мазкур мақолада миллий иқтисодиётда макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш ҳолати, уни акс эттирувчи кўрсаткичлар, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш омиллари ва унинг истиқболлари, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлашда кичик бизнес субъектл...

«А» тоифасига мансуб шахсларнинг овқатланиш тарзини ўрганиш ва таҳлил қилиш

Мақола ионлантирувчи нур манбаси билан ишловчи ходимларида нурланиш касалликларининг келиб чиқиши ва ривожланишининг олдини олиш ва «А» тоифага тааллуқли ишчи-хизматчиларнинг тўғри овқатланиши ва давловчи-профилактик овқатлар билан таъминлаш ҳолатлар...

Буғдойнинг иссиқликка чидамлилик хусусиятлари ўрганиш ва комплекс қимматли хўжалик белгиларига бардошли навлар яратиш

Юмшоқ буғдойнинг дон тўлиш даврида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши дон маҳсулдорлигининг пасайиб кетишига олиб келмоқда. Илмий тадқиқотда турли тупроқ иқлим шароитида яратилаган тизмалар ўрганилаган. Ушбу мақолада ташқи мухит омилларига чид...

Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳа...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Тижорат банклари томонидан кичик бизнесни молиялаштиришнинг янги шаклларини қўллаш

Мақолада тижорат банклари тоьонидан кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштириш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган. Тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитларининг кичик бизнес ва хусусий та...

Задать вопрос