Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: , ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №4 (451) январь 2023 г.

Дата публикации: 24.01.2023

Статья просмотрена: 46 раз

Библиографическое описание:

Шеркузиева, Г. Ф. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари / Г. Ф. Шеркузиева, И. У. Бобоева, Ш. С. Умуров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2023. — № 4 (451). — С. 491-494. — URL: https://moluch.ru/archive/451/99289/ (дата обращения: 18.12.2024).

Ушбу мақолада қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари, шу билан бирга аҳолининг ичимлик суви билан таъхминланганлик холати маълумотлари келтирилган. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда олиб борилаётган ишлар ва уларнинг самарадорлиги кўрсатилган.

Калит сўзлар: ичимлик суви, кимёвий кўрсаткичлар, қудуқ, гигиеник меъёр, саломатлик, сув таъминоти, маҳаллий сув таъминоти.

В данной статье даны результаты химического и микробиологического исследования питьевой воды в динамике согласно ретроспективного анализа. А также данные местного водоснабжения сельских населенных мест.

Ключевые слова: питьевая вода, химические показатели, колодец, гигиенические нормы, здоровье, водоснабжение, местное водоснабжение.

Мавзунинг долзарблиги

Сув муаммоси жуда долзарб бўлганлиги сабабли республикамизда сувдан фойдаланишни самарали тартибга солишни таъминлаш учун сув ресурсларини бошқариш бўйича янги тузилмалар яратилган, сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасига хусусий секторни жалб қилиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Аҳолининг яшаш шароитларини ва хаёт сифатини ва айниқса қишлоқ жойларида яхшилаш мақсадида, 36 минг км сув қувурлари ва 72 минг км газ тармоқлари қурилди ва топширилди, бу аҳолининг ичимлик суви билан таъминотлаш 84 фоизгача, шу жумладан қишлоқ ерларида 77 фоизгача ошириш имконини берди [2, 6].

Бироқ глобал иқлим ўзгариши туфайли республикада қуруқ фаслларнинг давомийлиги ошиб бормоқда, тоғларда қор захиралари майдони камаймоқда, камсувлик такрорланиши тобора кўпаймоқда, бу эса, ўз навбатида, сув танқислиги келиб чиқиш хавфининг ошишига олиб келади. сайёрамизда 1 миллиард аҳоли санитария меъёрларига тўғри келмайдиган сувдан фойдаланаяпти, 2025 йилга бориб сув танқислигидан 2 миллиард киши азият чекиши кутилмоқда. Оҳирги 150 йил мобайнида аҳоли жон бошига нисбатан ичимлик суви 4 мартага камайиб кетган. Экин майдонлари эса, аксинча, йил сайин кенгайиб, чучук сувнинг 70 фоизи қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларига йўналтирилмоқда. Саноатда сувга эҳтиёжи катта тармоқлар сирасига пўлат эритиш, кимё, нефт-кимё, қоғоз ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхоналари киради.

Ҳар йили дунёда 100 миллиард литрдан кўп қадоқланаган ичимлик суви сотилаётгани ва бу катта даромад келтирадиган тармоққа айланиб бораётгани ҳам ушбу неъматга эҳтиёж юқори эканини англатади. Маълумотларга кўра қишлоқ хўжалигининг айрим соҳаларидаги сув сарфини қиёсий ҳисоблаб кўрсак, 1 тонна буғдой етиштириш учун 1,5 тонна , 1 тонна шоли учун — 4–5 минг тонна, 1 тонна пахта етиштириш учун 10 минг тонна сув сарфланиши такидланган [1, 5].

Аҳолининг яшаш шароитларини ва хаёт сифатини ва айниқса қишлоқ жойларида яхшилаш мақсадида, 36 минг км сув қувурлари ва 72 минг км газ тармоқлари қурилди ва топширилди, бу аҳолининг ичимлик суви билан таъминотлаш 84 фоизгача, шу жумладан қишлоқ ерларида 77 фоизгача ошириш имконини берди. Хусусан, 2020 йилда 1 918,5 млрд. сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, 463 та объектда 4 400,4 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари қурилиб, реконструкция ишлари олиб борилди. Натижада 456 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди. Амалга оширилаётган қурилиш ишлари натижасида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 63,9 фоиздан 69,7 фоизга ошди. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларида яшовчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида хукуматнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш стратегияси кўра, 2030 йилда аҳолининг ичимлик суви таъминоти даражасини 91 фоизга, шаҳарлар ва туман марказларидаги оқова сув тизими таъминоти даражасини 16 фоиздан 31 фоизга етказилиши режалаштирилган.

Глабаллашув даврида замонавий гигиена илми ва санитария амалиёти шуни тасдиқлайдики, инсон истемол қилаётган ичимлик суви сифати билан унинг саломатлиги ўртасида бевосита боғликлик бор, бу эса Ўзбекистон аҳолисини марказлашган сув таъминотида сифатли ичимлик суви билан таъминлашда муаммолар мажмуасини ечиш муҳим ҳисобланади. Чунки Ўзбекистоннинг кўпгина регионларида очиқ ва ер ости таъминоти сувларининг минерализацияси ва умумий қаттиқлигини ўсиш жараёни интенсив ўсмоқда, бу эса махсус юқумли бўлмаган касалликларни ўсишига олиб келади, яъни минерал алмашинуви касалликлари, шу билан бирга ўттош касаллиги кўпайшига ва кенг тарқалишига олиб келади [3, 4].

Ичимлик суви бутун дунё стандартлари бўйича озиқ-овқат маҳсулоти сифатида таснифланади айни чоғда сайёрамизда 1 миллиард аҳоли санитария меъёрларига тўғри келмайдиган сувдан фойдаланаяпти, 2025 йилга бориб сув танқислигидан 2 миллиард киши азият чекиши кутилмоқда. Ўзбекистонда ер ости сувидан жуда кенг ва унумли фойдаланилади, чунки унинг миқдори гидрогеологларнинг фикрича 23,4 милион км 3 дир. Хорижий мамлакатлар ҳам ер ости сувларидан кенг қўламда фойдаланадилар, хусусанн, Японияда йилига 75 милр 500 милион тонна сув кишилар эҳтиёжи учун сарфланади ундан 13 млрд 300 милион тоннаси ер ости сувига тўғри келади.

Олимлар берган маълумотлар шуни кўрсатдики, Ўзбекистон территориясидаги ер ости сувнинг аксарияти таркиби жиҳатидан, яъни тиниқлиги, харорати кимёвий таркиби ва микроорганизмларнинг миқдори буйича Давлат стандарти талабларига жавоб беради.

Юқоридагилардан келиб чиққан холда биз қишлоқ аҳоли яшаш жойларидаги ичимлик суви сифатини бахоладик ва қуйидаги натижаларни олдик: 2021 йилда сувдан кимёвий кўрсаткичлар буйича намуналар олинган бўлиб, улардан “Сохибкор”, “Сарбозор”, “Беклар”, “Турон”, “Тошкўприк”, “Тепақўрғон”, “Нарпай”, “Ўзбеккент”, “Дўстлик”, “Мустақиллик” ва “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинларидан (МФЙ) олинган сувнинг тахлил натижаларида қуйидагилар аниқланди: “Сохибкор” (МФЙ) олинган умумий намуналар сони 6 та бўлиб, улардан 1 таси яъни 16,7 %, “Сарбозор” (МФЙ) олинган умумий намуналар сони 8 та бўлиб, улардан 2 таси яъни 25,0 %, “Ўзбекистон” (МФЙ) эса олинган умумий намуналар сони 2 та бўлиб, улардан барчаси яъни 100 % гигиеник меъёрларга мос келмаган (1-расм).

Расм. 1. Кимёвий кўрсатгичлар бўйича гигиеник таълабларга жавоб бермайдиган намуналар (2021 йил)

Ичимлик сув билан таъминланган аҳоли сони — 56.4 %, ташиб келтирилаётган 39,2 %, қудуқ сув билан таъминланганлар сони 4,4 % ташкил этади. Биз Нарпай туманида 2018–2020 йиллар давомида олинган намуналарнинг сони ва уларнинг гигиеник талабларга мослигини юқоридаги йиллар давомида ретроспектив тахлил қилдик ва қуйидаги маълумотларни олдик:ичимлик суви буйича энг кўп гигиеник талабларга мос келмаган намуналар 2018 ва 2022 йилнинг 6 ойлик натижалари кўрсатди яъни 13,1 % ташкил этди. Олинган намуналардан энг кам гигиеник талабларга жавоб бермаган намуналар 2020 йилда эканлиги ўрнатилди ва у 3,5 % ташкил этди.

Хулоса: Кузатув йилларди сув маънбаларидан олинган намуналарнинг лаборатория текшириш натижалари тахлили эса шуни кўрсатди энг кўп гигиеник меъёрларга мос келмаган намуналар 2019 йилда олинган намуналар бўлиб 16,6 %ни ташкил этди, энг кам гигиеник меъёрларга мос келмаган намуналарни эса 2020, 2021 ва 2022 йилнинг 6 ойликда олинган намуналар ташкил этди,бунда олинган барча намуналар гигиеник меъёрларга мос келган. Марказлаштирилмаган сув маънбаларидан олинган намуналарнинг лаборатория текшириш натижаларда эса қуйидагилар аниқланди: энг кўп гигиеник меъёрларга мос келмаган намуналар 2022 йилнинг 6 ойликда олинган намуналар бўлиб, 11,6 %ни ташкил этди, энг кам гигиеник меъёрларга мос келмаган намуналарни эса 2018 йилда олинган намуналар ташкил этди, бунда олинган барча намуналарнинг 5,5 % гигиеник меъёрларга мос келмаган.

Адабиёт:

  1. Гигиенические рекомендации по контролю за расходами питьевой воды в населенных пунктах Республики Узбекистан. — Ташкент, 2003. — 9 с.
  2. Джангиров М. Дефицит питьевой воды в Узбекистане; проблемы и пути решения // Новости Узбекистана. — Ташкент, 2018.
  3. Шеркузиева, Г.Ф. и др. Результаты санитарно-вирусологических исследований воды // International scientific review of the problems and prospects of modern science and education: XLII international scientific and practical conference. — Boston, 2018. — С. 114–116.
  4. Шерқўзиева Г. Ф., Исроилова Г. М., Тиллаева Ш. О., Холбоев М. Т. Тоза ичимлик сувига эҳтиёж ортмоқда // Саломат бўлинг: тиббий, илмий оммабоп журнал.- Тошкент, 2019. — Б. 7.
  5. Шерқўзиева Г. Ф., Каримжонов А., Мустанов А. Гигиеническая оценка качества питьевой воды // Молодой ученый. — Казань, 2016. — № 10. — Часть V. — С. 552–555.
  6. Шерқўзиева Г. Ф., Бекмуратова С. Б. Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш холатини эколого-гигиеник баҳолаш // Молодой ученый. — Казань, 2021. — № 21 (363). — С. 622–624.
Основные термины (генерируются автоматически): сува, ер ости, питьевая вода, XLII, Казань, км сув, местное водоснабжение, миллиард, Ташкент, Узбекистан.

Ключевые слова

саломатлик, ичимлик суви, кимёвий кўрсаткичлар, қудуқ, гигиеник меъёр, сув таъминоти, маҳаллий сув таъминоти

Похожие статьи

Ҳосилдорлик кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ва уларни бошқариш

Ҳосилдорлик маълум бирликдаги ўсимликлар ҳосилининг йиғиндисидир. Экинзорда ўсимликлар сийрак бўлса, ҳар бир алоҳида олинган ўсимликнинг маҳсулдорлиги юқори бўлишига қарамасдан ҳосилдорлик паст бўлади. Туп қалинлигини ошиб бориши билан алоҳида олинга...

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда деҳқон хўжаликларининг ўрни

Ушбу мақола деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фаол иштирокчиси бўлгани асосланган. Озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш учун деҳқон хўжаликларини ривожлантириш зарурияти илмий-амалий жиҳатдан т...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Мутолаа маданияти, ифодали ўқиш ва бадиий сўз уйғунлиги масалалари

Мазкур мақолада мутолаа маданиятини юксак даражада такомиллаштиришда ўқувчининг ифодали ўқиши ва бадиий сўз ижрочилик маҳоратига оид билим ва кўникмалари, бадиий сўз устида ишлаш ва ижрочилик маҳоратини оширишга оид маълумотлар берилган. Мутолаа мада...

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий маҳоратларини такомиллаштиришда амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлашда назарий ва амалий билимларнинг уйғунлиги, тасвирий санъатнинг асоси бўлган қаламтасвирнинг назарий ва амалий машқлар бажаришнинг аҳамияти хақида ишлаш жараёнида сўз боради. Талабаларга...

Хива ёрлиқларида шаръий ва фиқҳий ҳукмлар терминалогияси таҳлили (XIX аср)

Хива хонлиги архивидаги ҳужжатлар — ёрлиқлар, хонлик тарихига оид маълумотларни кенг ва ҳар томонлама ўрганишда катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда бу турдаги расмий ҳужжатларни ўрганиш тадқиқотчиларнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунингд...

Айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг ўзига хос хусусиятлари

Мазкур мақолада айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида мавжуд бўлган енгиллаштирувчи ҳолатлар, уларни жазо тайинлашда ҳисобга олиш масалалари ҳамда уларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилди. Шу билан бирга, миллий қонунчилигимизда мавжуд бўлмаган,...

Задать вопрос