Ушбу мақолада ташқи муҳит омилларидан бири бўлган атмосфера ҳавосининг асосий ифлослантирувчиларидан бири бўлган автотранспорт ва унинг ўзига хос томонлари тўғрисида маълумотлар берилган. Шу билан бирга автотранспортнинг аҳоли саломатлигига ва санитария турмуш тарзига таъсири сўровнома асосида ўрганилди.
Калит сўзлар: автотранспорт, анкета сўровномаси, атмосфера ҳавоси, касалланиш, гигиеник меъёр, саломатлик.
В данной статье даны особенности автомобильного транспорта как источника загрязнения атмосферного воздуха. А также данные анкетирования о влиянии автотранспорта на здоровье и санитарно-бытовые условия.
Ключевые слова: автотранспорт, опрос анкетирования, атмосферный воздух, заболеваемость, гигиенические нормы, здоровье.
Мавзунинг долзарблиги
Ҳозирги даврда инсон саломатлиги учун энг хавфли манбалардан бири автотранспорт воситаларидан чиқадиган заҳарли газлардир. Автомобиллар атмосфера ҳавосини ҳар хил заҳарли газлар билан ифлослашидан ташқари дунё аҳолисининг нафас олишига кетадиган кислороддан 3–4 марта кўп кислородни сарфлайди. Ҳар йили 1 та автомобил ўртача 4 тонна оксигенни ҳаводан олиб, ташқи муҳитга 800 кг ис гази, 40 кг азот оксиди ва 200 кг атрофида турли заҳарли моддалар, шу жумладан углеводородлар чиқариб ташлайди. Ҳозир жаҳон мамлакатларида 500 млн. дан ортиқ автомобил борлиги назарга олинадиган бўлса, атмосфера ҳавосига чиқариб ташланадиган ифлосликлар миқдори жуда катта эканлигига ишонч ҳосил қилса бўлади.
Автотранспорт воситалари атмосфера ҳавосини азот оксиди билан 45,7 %, углеводородлар билан 42 % зарарлантиради. Ер юзидаги жаъми бир йилда ҳавога чиқариб ташланадиган 100 млн. тоннага яқин ис газининг 75,5 млн. тоннаси ёки 78 % автотранспорт воситаларига тўғри келади [1, 4]. Шаҳарлар ҳавосининг 60 % заҳарли газлар билан ифлосланиши автотранспорт ҳисобига тўғри келади. 2021 йили енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича Хитой (16 158 178), АҚШ (6 183 778), Япония (5 419 992) ва Ҳиндистон (2 826 191) давлатлари етакчи бўлган. Транспорт воситаларининг кундан кунга кўпайиб бориши, қудратли механизмларнинг яратилиши ва ундан кенг кўламда фойдаланиш атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатиб, унинг бузилишига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистонда аҳоли жон бошига автомобиллар сони кескин ошмоқда. Ушбу кўрсаткич сўнгги йил давомида 14,5 % га ошди.
2021 йилнинг 1 январ холатига Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2.955.295 тани ташкил этган. Сўнгги 5 йилда шахсий автомобиллар сони ўсиш кескин ортиб бормоқда хусусан Давлат статистика марказининг берган маълумотларига кўра 2015 йилда — 2 109 185та; 2016 йилда — 2 191 231 та (3,8 %); 2017 йилда 2 273 419 та (3,7 %); 2018 йилда — 2 440 276 та (7,3 %); 2019 йилда -2 580 133 та (5,7 %) га ошган. Шаҳарларда транспорт воситаларининг кўпаяётганлиги баробарида улардан атроф-муҳитга ташланаётган зарарли ва заҳарли газлар сифат ва миқдор жиҳатдан кўпайиб бормокда. Маълумотларга кўра Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона шаҳарларида ҳаво ифлосланишининг 80 % дан ортиғи автотранспорт ҳиссасига тўғри келмоқда. Чиқинди газларининг тарқалишини аниқ ўрганиш учун махсус кузатувлар ташкил этилади [3, 5]. Магистраллар ва унга яқин бўлган худудларда атмосфера хавосининг ифлосланиш даражасини бахолаш чиқинди газларининг асосий ифлослантирувчи моддалари (углерод оксиди, азот икки оксиди, углеводород, формальдегид, 3,4 бензопирен, қурум ва қўргошин бирикмалари) аниқланади. Кузатув натижасида аралашмалар концентрацияси (максимал ва бир маротабалик) тарқалиши яъни яшаш мавзейларида, автомагистрал олди худудларида, яшаш минтақасида аниқланди [2, 6]. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида 65 дан ортиқ чорраҳаларда (2010 йил кўрсатгичи бўйича 30 дан ортик) бўлса автомашиналар тирбандлиги соат 8:00 дан 9:00 гача туш вақти 12.00 дан 13.00 гача ва кеч соат 17.00 дан 19.00 гача 10–15 баъзан 20 минутгача тирбанд ҳолатларини кунда гувоҳи бўламиз.
Текшириш натижалари: Юқоридагилардан келиб чиқиб биз шаҳар атмосфера хавосининг ифлосланиши холатини сўровнома ўтказиб баҳоладик ва қуйидаги натижаларни олдик: ҳаво бассейнининг ифлосланиш даражасини қай тарзда сезиши сўралганда: кучли сезувчилар 12 та (15,0 %), ўртача сезувчилар 42 та (52,5 %) ва сезмайдиганлар 5 та (6,25 %) ташкил этди.
Расм. 1. Иштирокчиларнинг атмосфера ҳавосининг ифлосланишини сезиш ҳолати (%)
Олинган натижалар тахлилидан кўриниб турибдики асосий иштирокчилар атмосфера хавосини ифлосланишини ўртача сезишларини кўрсатиб ўтганлар. Атмосфера хавосининг ифлосланиши қандай намоён бўлиши ҳақида сўралганда иштирокчилар қуйидагича жавоб бердилар:ўзларини нохуш сезадилар 16 та иштирокчи (20,0 %), бош оғришини кўрсатганлар 28 та (35,0 %), бош айланиши 10 та (12,5 %),нафас сиқишини эса 15 та (18,75 %), дераза ойналарининг тез ифлосланиши эса 27 та (33,75 %), хоналарнинг шамоллатилишини чекланишини эса 9 та (11,25 %) ва башқа кўринишдаги намоён бўлишини 4 та (5,0 %) иштирокчилар кўрсатиб ўтишган.
Расм. 2. Атмосфера ҳавосининг ифлосланишини намоён бўлиши (%)
Анкета сўровномасида иштирок этганларнинг саломатлик холатини билиш учун берилган саволларга улар қуйидагича жавоб берганлар, яъни юрак қон томир касалликлари билан касалланганлар 9 та (11,25 %), нафас олиш тизими касалликлари 15 та (18,75 %), тери таносил каслликлари 4 та (5,0 %), ошқозон ичак касалликлари билан эса 7 та (8,75 %), аллергик касалликлар билан 14 та (17,5 %), онкологик касалликлар 2 та (2,5 %), бошқа касалликлар билан эса 4 та (5,0 %) ва ушбу саволга жавоб бермаганлар 15 та (18,75 %)ни ташкил этди. Ушбу савол буйича олинган натижалар тахлили шуни кўрстадики аллергик ва нафас олиш тизими касалликлари энг кўпчиликни ташкил этди. Сўровнома иштирокчилари дераза ойналарининг тез ифлосланиши эса 27 та (33,75 %) ва бош оғришини 28 та (35,0 %) энг кўп кўрсатганлар.
Хулоса: Кузатув минтакалари аҳолисининг умумий касалланиш ҳолати ўрганилганда нафас олиш тизими касалликлари бошка нозологик формаларга нисбатан кўп қайд этилганлиги аниқланди.
Адабиёт:
- Атаниязова Р. А. и др. Загрязнение атмосферного воздуха и заболеваемость населения г. Ташкента.// Вестник Ташкентской медицинской академии. — 2011. — № 4. — С. 107–110.
- Зайцева Н. В. и др. Влияние на здоровье населения выбросов свинца автотранспортом // Гигиена и санитария. — 1999. — № 3. — С. 3–4.
- Отабоев Ш., Эргашев Ф., Қаюмходжаева Ё., Нормаматов Ш. Атмосфера ҳавосининг экологияси ва саломатлик муаммолари (Тоза ҳаво танга даво). — Тошкент, 2008. — 78 б.
- Шеркузиева Г. Ф., Сайфутдинова З. А., Умурзакова Д. А., Мустанов Ж. А. Гигиеническая оценка воздушного бассейна г. Ташкента // Молодой ученый. — 2016. — № 8–6(112). — С. 35–37.
- Шерқўзиева Г. Ф., Саломова Ф. И., Садуллаева Х. А. Атмосфера ҳавосининг санитар ҳолати ва аҳоли саломатлиги // Биология ва тиббиёт муаммолари. — Самарқанд, 2020. — № 4.1 (121). — С. 238–242
- Шеркузиева Г. Ф. Загрязнение атмосферного воздуха и здоровья // Современные достижения и перспективы развития охраны здоровья населения: II Международная научно-практическая онлайн конференция. — Ташкент, 2020. — С. 170.