Мебель ишлаб чиқариш корхонаcида ишловчиларнинг гигиеник меҳнат шароитларини баҳолаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №11 (458) март 2023 г.

Дата публикации: 15.03.2023

Статья просмотрена: 56 раз

Библиографическое описание:

Самигова, Н. Р. Мебель ишлаб чиқариш корхонаcида ишловчиларнинг гигиеник меҳнат шароитларини баҳолаш / Н. Р. Самигова, Г. А. Сейфуллаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2023. — № 11 (458). — С. 282-285. — URL: https://moluch.ru/archive/458/100771/ (дата обращения: 18.12.2024).

Мебел ишлаб чиқариш корхоналари ишловчиларининг меҳнат шароитларини СанҚ ва Н № 0141–03 «Иш жараёнининг оғирлиги ва кескинлиги, ишлаб чиқариш муҳитининг зарарлилик ва ҳавфлилик омиллари кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларини гигиеник классификациялаш» га мувофиқ равишда ишлаб чиқариш омиллари интенсивлиги билан «зарарли» деб тавсифлаб, меҳнат жараёни оғирлиги ва кескинлиги бўйича меҳнат шароитлари учинчи синфнинг иккинчи даражасига киритилиши мумкин (3.2).

Калит сўзлар: меҳнат гигиенаси, мебел ишлаб чиқариш корхонаси, меҳнат шароитлари, ишлаб чиқариш муҳит.

В соответствии с СанПиН № 0141–03 «Гигиеническая классификация условий труда по показателям тяжести и напряженности трудового процесса, вредности и опасности факторов производственной среды» условия труда рабочих предприятий мебельного производства характеризуются как «вредные» по интенсивности производственных факторов. Условия труда могут быть отнесены ко второй степени третьего класса (3.2).

Ключевые слова: гигиена труда, мебельное производство, условия труда, производственная среда.

Бизнинг респбуликамизда шаҳар ва қишлоқларда аҳоли яшаши учун қурилиш ишлари кенг йўлга қўйилиши бир неча саноат соҳаларининг ривожланишига олиб келмоқда, шу жумладан мебел ишлаб чиқариш корхоналари сони ҳам ошиб боряпти. Хозирги кунда кўпчилик мебел ишлаб чиқариш корхоналарида механизациялашган ва автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш линиялари йўлга қўйилиб, замонавий янги техника ва технологиялар, машина ва қурилмалар жорий қилинмоқда [2, 5, 6]. Чет эл мамалакатлари билан шартнома тузиш асосида улардан такомиллаштирилган технологиялар, жиҳозлар олиб келиняпти, бу эса бир тарафдан албатта ишни енгиллашишига, ишлаб чикаришни ошишига олиб келса, бошка тарафдан аввал кам ўрганилган ёки умуман ўрганилмаган янги ишлаб чикариш омилларини хосил бўлишига олиб келади [1, 3, 4].

Шундан келиб чикқан холда биз олдимизга қуйидагича мақсадни қуйдик: мебел ишлаб чиқариш корхоналарида ишловчилар соғлиғини муҳофазалаш ва меҳнат қобилиятини ошириш, меҳнат оғирлиги ва кескинлигини камайтириш, иш шароитлари ва меҳнат жараёнини ташкил этишни мақбуллаштиришга қаратилган тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш.

Тадқиқотлар 2020–2021 йиллар давомида, йилнинг илиқ ва совуқ даврларида Тошкент шахри Олмазор туманида жойлашган Тошкент мебел ишлаб чиқариш корхонасида ўтказилган.

Кенг ассортиментдаги мебелларни ишлаб чиқариш корхоналаридаги технологик жараён мураккаб ва кўп қиррали бўлиб, қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

— пиломатериалларни бичиш;

— фрезеровка (мебел деталларини кесиб олиш) ва шлифовка қилиш (силлиқ юзани ҳосил қилиш);

— мебелни йиғиш, унинг таркибий қисмларини бирлаштириш;

— бўяш, лак ёки ламинат билан қоплаш.

Мебел ишлаб чиқиш технологияси тайёрлов ишларидан бошланади: яъни пиломатериалларни бичиш, тахтали плиткаларни саралаш, улар юзасидан чанг, майда чўпларини олиб ташлаш, шпаклёвка қилиш. Тайёр полуфабрикатлар фрезеровка қилиш участкачасига жўнатилади, бу ерда махсус фрезер ва циркуляр дастгоҳларда тахталарга шакллар берилади, шу ерининг ўзидаёқ мебелнинг таркибий қисмлари кесиб олинади. Сўнг шакллантирилган қисмлар шлифовка қилиш участкачасига силлиқ юзани хосил қилиш учун олиб борилади. Силлиқлаштирилган юзалар бирлаштирилади, таркибий қисмлар елим билан ёпиштирилиб, махсус пресслар ёрдамида пресланади. Йиғилган мебел қуритиш хоналарида қуритилади. Технологик жараённинг якуний босқичи бу лаклар, махсус қоғоз, ламинат ва бошқа замонавий қоплагич материаллари билан мебеллар қопланади. Сўнг яна қуритилади, упаковка қилиниб, тайёр маҳсулотлар складига жўнатилади.

Шундай қилиб, замонавий мебел ишлаб чиқариш корхоналарига куйидаги ишлаб чиқариш омилларнинг ҳосил бўлиши хос:

— Ишлаб чиқариш шовқини ва тебраниши;

— Иш зонаси ҳавосининг чангланганлиги ва газланганлиги;

— баъзи бир ишловчилар иш жойида исситувчи микроиқлим;

Мебел ишлаб чиқариш корхонасида шовқин даражаларини ўрганишда куйидагича маълумотлар олинди. Демак, етакчи ишлаб чиқариш омили бўлиб, ишлаб чиқариш шовқини ва тебраниш ҳисобланади. Шовқин характери бўйича механик, доимий, спектр таркибида ўртача частотали товушлар ҳосил бўлади. Тайёрлаш цехида шовқин даражалари ўлчаганда унинг умумий даражаси рухсат этилган даражаларидан ўртача 2–15 дБА га ошган. Шовқин даражаларининг максимал ошиб кетиши 6–20 дБА га фрезеровка қилиш участкачаси асосий иш жойиларида кузатилди.

Шлифовка қилиш участкачаси асосий иш жойларида хам шовқин даражалари рухсат этилган меъёрдан ошган. Яъни шлифовщиклар иш жойларида шовқин максимал жадаллиги 88,6 дБА гача ошган. Йиғиш ва бўяш цехларининг асосий иш жойларида шовқин даражалари ўлчаганда эса унинг умумий даражаси рухсат этилган меъёр чегарасидан ошмаган. Шовқинни спектрал таркибини ўрганилганда аниқландики, унинг даражаси тайёрлаш цехида ҳамма частоталарда РЭД дан юқори бўлган, фақат 63 и 125 Гц частоталарда РЭД чегарасидан ошмаган. Ишлаётган дастгоҳлар 250 Гц га тенг бўлган частотали шовқинни ҳосил қилар экан. Шундай қилиб, товуш энергиясининг юқори чегараси баланд частоталарга мос келади. Ўрганилаётган корхонанинг ишловчилари фрезер ва циркуляр дастгоҳлар олдида ишлаганда энг юқори товуш босими таъсирига дуч келар экан, 1000 ва 2000 Гц ўртача геометрик частоталарда товуш босими 100 дБ га ва ундан хам ошади.

Мебел ишлаб чиқариш корхонасида барча технологик жараёнларда аралаш турдаги чанг ҳосил бўлади. Ишчи зонаси ҳавосига ажралиб чиқаётган чанг ёғоч чанги бўлиб, келиб чиқиши бўйича аралаш, унинг таркибида минерал аралашмалар (ер, тупроқ) ҳамда кремний икки оксидини сақловчи (60 %) анорганик моддалар мавжуд. Чанг ҳосил бўлишига кўра дезинтеграция аэрозоли ҳисобланади. Чангнинг энг кўп концентрациялари тайёрлаш цехининг иш зонаси ҳавосида йилнинг илиқ даврида кузатилган, бунда унинг максимал миқдори рухсат этилгандан 4–6,2 мг/м 3 га кўп бўлган. Шлифовка қилиш участкаининг асосий иш жойларида чанг миқдори ўртача 10,3 мг/м 3 га етган. Фрезеровка қилиш участкаида, йиғиш ва бўяш цехларида чанг концентрациялари гигиеник талабларга мос келади ёки минимал равишда ошади (РЭМ 6 мг/м 3 ).

Иш жойлари ҳавосининг газланганлиги ўрганилганда фанера ясаш жараёнида ҳавога формальдегид, аммиак ва углерод оксиди ажралиб чиқиши аниқланган. Бўяш цехида хам муҳим ўрин эгалловчи кейинги омил — иш жойи ҳавосининг газланганлиги бўлиб, бунда лак ва бошқа буёқлар билан мебел деталларини қоплаш, уларни қуритиш жараёнларида кимёвий учувчан моддалар жадал буғланиб боради. Кимёвий учувчан моддалар нитроцеллюлозали, полиэфир лаклар ва эмаллар таркибига кириб, ишловчилар учун ҳавфли бўлади.

Метеорологик шароитлар ўрганилганда ҳарорат, нисбий намлик ва ҳаво ҳаракат тезлиги ҳисобга олинди. Метеорологик шароитлар кўрсаткичлари асосан йўл қўйилувчи санитария меъёрларига мос келиши аниқланди. Бунда фақат йилнинг илиқ даврида фрезерчилар ва шлифовкачилар иш жойларидаги микроиқлим истисно қилинади: ҳаво харорати рухсат этилган меъёрдан 5–8 0 С га, ҳавонинг нисбий намлиги иш кунининг охирига келиб, ўртача 7 % га ошди ва ҳавонинг харакат тезлиги 0,3–0,7 м/с атрофида бўлди. Шундай қилиб, бу иш жойлари микроиқлимини СанҚваН № 0324–16 «Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимининг санитар меъёрлари»га асосан иситувчи микроиқлим сифатида таърифлаш мумкин.

Мебел ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг меҳнат шароитларини ўрганиш натижасида куйидаги хулосалар қилинди:

  1. Мебел ишлаб чиқариш корхонаси технологик жараёнининг барча боскичларига зарарли ишлаб чиқариш — санитария омиллари ва меҳнат жараёнининг зарарли омиллари: шовқин, тебраниш, ҳавонинг чангланганлиги ва газланганлиги, иситувчи микроиқлим, иш жойларининг етарлича ёритилмаганлиги, мажбурий ва нооқилона иш ҳолати ва ишнинг бир хилдалигининг аралаш мажмуавий таъсири хосдир.
  2. Мебел ишлаб чиқариш корхоналари ишловчиларининг меҳнат шароитларини СанҚ ва Н № 0141–03 “Иш жараёнининг оғирлиги ва кескинлиги, ишлаб чиқариш муҳитининг зарарлилик ва ҳавфлилик омиллари кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларини гигиеник классификациялаш” га мувофиқ равишда ишлаб чиқариш омиллари интенсивлиги билан “зарарли” деб тавсифлаб, меҳнат жараёни оғирлиги ва кескинлиги бўйича меҳнат шароитлари учинчи синфнинг иккинчи даражасига киритилиши мумкин (3.2).

Адабиёт:

  1. Меркулова Н. А., Елисеев Ю. Ю., Сергеева С. В. Гигиеническая оценка условий труда и риска воздействия производственных факторов на здоровье операторов, занятых в современном мебельном производстве // Здоровье населения и среда обитания. –Москва, 2014. -№ 7 (256). –С. 28–30.
  1. Прокопенко Л. В., Соколова Л. А. Обоснование оценки здоровья работающих по итогам аттестации рабочих мест и периодических медицинских осмотров // Материалы Всерос. конф. с междунар. участием, посвященной III Междунар. полярному году. -Архангельск, 2009. -С. 313–317.
  2. Разумов В. В., Семенов А. Г., Сенина Л. П., Станкевич Н. Г. О некоторых актуальных проблемах современной медицины труда //Медицина труда и промышленная экология. -Москва, 2011. -№ 12. -С. 1–6.
  3. Самигова Н. Р., Мирсагатова М. Р., Баракаев Ф. И. Изучение динамики изменений в функциональном состоянии сердечно-сосудистой системы рабочих мебельного производства // Молодой ученый. -Казань, 2017. -№ 50 (184). -С . 126–128.
  4. Самигова Н. Р., Ташпулатова М. Н., Юлбарисова Ф. А., Сейфуллаева Г. А. Оценка фактического состояния условий труда основных профессиональных групп работников мебельного производства // Молодой ученый. — 2021. — № 20 (362). — С. 70–73.
  5. Трушкова Е. А., Шумилова А. С. Анализ условий труда работников мебельного производства // Успехи современной науки. –Белгород, 2017. -№ 7. -С. 107–111.
Основные термины (генерируются автоматически): мебельное производство, III, Москва, условие труда.

Ключевые слова

меҳнат шароитлари, меҳнат гигиенаси, мебел ишлаб чиқариш корхонаси, ишлаб чиқариш муҳит

Похожие статьи

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Олий таълим раҳбарларининг бошқарув қарорларини қабул қилишининг психологик жиҳатлари

Мазкур мақолада олий таълим жараёнини бошқаришда бошқарув қарорларини ишлаб чиқишнинг ташкилий ва ижтимоий-психологик жиҳатлари аниқланган. Бошқарув қарори концепциясининг моҳияти, унинг асосий хусусиятлари ва амалга ошириш босқичлари очиб берилади. ...

Инновацион муҳитни шаклланиш асослари

Ушбу мақолада инновацияни жаҳон иқтисодиёти, жумладан ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тутган ўрни ва ахамияти ёритилган. Республикамиз шароитида хозирги замон фан сиғимли технологияни ривожлантирувчи, инсон капитали ва бошқа ишлаб чиқариш омилл...

Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳа...

«А» тоифасига мансуб шахсларнинг овқатланиш тарзини ўрганиш ва таҳлил қилиш

Мақола ионлантирувчи нур манбаси билан ишловчи ходимларида нурланиш касалликларининг келиб чиқиши ва ривожланишининг олдини олиш ва «А» тоифага тааллуқли ишчи-хизматчиларнинг тўғри овқатланиши ва давловчи-профилактик овқатлар билан таъминлаш ҳолатлар...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Ўзбекистоннинг «Бизнес юритиш 2019» айрим кўрсаткичларининг таҳлили

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро таҳлил ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон банки гуруҳига кирувчи “Бизнес юритиш” кўрсаткичларининг таҳлили, унинг сабаблари ҳамда яхшиланган кўрсаткичларни қандай ушлаб қолиш ва камчилиги мавжуд соҳала...

Ўзбекистонда ёшлар сиёсатининг заруратини аниқлаш илмий социологик тадқиқотларнинг масалалари сифатида

Бу мақолада бизнинг талаба ёшларимизнинг ижтимоий аҳамиятга эга гуруҳ эканлиги ҳакида ойтилган. Ёшлар республикамиз аҳолисининг энг кенг демографик гуруҳи ва улар бир қатор ҳал этилмаган объектив ва субъектив муаммоларга дуч келишмоқда. Уларнинг ечим...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Муҳандислик машиналарини жанговар шароитларда қўллаш самарадорлигини ошириш

Мақолада хорижий давлатлар армияси муҳандис бўлинмаларидаги зирҳли бульдозерларнинг яратилиши тарихи, ривожланиши ва қўлланиши келтирилган. Зирҳли бульдозерларнинг истиқболли намуналарини техник ва эксплуатацион кўрсатгичлари кўриб чиқилган ва таҳлил...

Задать вопрос