Кичик дозадаги ионлантирувчи нурларнинг инсон организмга таъсири | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №12 (459) март 2023 г.

Дата публикации: 22.03.2023

Статья просмотрена: 190 раз

Библиографическое описание:

Абдукадирова, Л. К. Кичик дозадаги ионлантирувчи нурларнинг инсон организмга таъсири / Л. К. Абдукадирова, С. И. Насимов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2023. — № 12 (459). — С. 289-292. — URL: https://moluch.ru/archive/459/100882/ (дата обращения: 19.12.2024).



Ушбу маколада инсоннинг ионлантирувчи нурлар билан нурланиш даражаси, унинг келиб чикиш эхтимоли биринчи навбатда ионлантирувчи нур билан касбий алоқада бўлиши мумкинлиги, хамда атроф мухитнинг радиактивлик даражасига боғликлиги хакида суз кетади. Кичик дозадаги ионлантирувчи нурларнинг таъсир этиш даражаси инсон организмига секн асталик билан таъсир этиши илмий мушохада килинган.

Калит сўзлар: ионлантирувчи нур, доза, радиация, авария, рентген.

В данной статье рассматривается степень облучения человека ионизирующим излучением, вероятность возникновения которого зависит в первую очередь от профессионального контакта с ионизирующим излучением, а также от степени радиационной активности окружающей среды. Степень воздействия малых доз ионизирующего излучения на организм человека оценивается в научных исследованиях.

Ключевые слова: ионизация, доза, излучение, авария, рентген.

This article examines the degree of human exposure to ionizing radiation, the probability of which depends primarily on professional contact with ionizing radiation, as well as on the degree of radiation activity of the environment. The degree of exposure of small doses of ionizing radiation to the human body is evaluated in scientific research.

Keywords: ionization, dose, radiation, accident, X-ray.

Инсоннинг ионлантирувчи нурлар билан нурланиш даражаси, унинг келиб чикиш эхтимоли биринчи навбатда ионлантирувчи нур билан касбий алоқада бўлиши мумкинлигига, хамда атроф мухитнинг радиактивлик даражасига боғликдир. Ахолининг ИНМ билан алокасининг эхтимоллиги ва даражасини хисобга олиб, бутун ахолини 3 тоифадаги нурланувчи шахсларга булиш мумкин: А — Ионлантирувчи нур манбалари билан бевосита ишловчи шахслар ёки ходимлар; Б — ахолининг чекланган кисми, яъни ИНМ билан касбий алокада булмаган, аммо унинг таъсир зонасида булувчилар; В — бутун вилоят ва республика ахолиси. Биз ўрганмоқчи бўлгн тадқиқот ишида асосан «А» тоифасига кирувчи ходимлари врач учун тиббий амалиётда ионлантирувчи нурланиш манбаъларидан фойдаланганда санитар-дозиметрик назорат ва радиацион химояланиш принципларига доир билимлар жуда зарурдир, чунки бунда хам ходимларнинг саломатлиги ва хам пациентларнинг асоссиз нурланишлардан химоялашга боғлиқ эканлигини ва шу билан биргаходимларнинг шахсий нурланиш дозаларини хисобга олган холда уларнинг саломатлик кўрсаткичларини бахолашдан иборатдир. Ушбу тадқиқот ишлари ЎзРеспубликасида жуда кам ўрганилган [1].

Радиактив объектларда ишловчи ҳодимларнинг нурланиш дозалари ҳақида юқорида келтирилган таъриф ва тавсифлар, мазкур нурланиш дозаларини паст тоифага таалуқли бўлган гуруҳга киритиш мумкин дейишга имкон беради. Аммо, бундай нурланишнинг ҳодимлар саломатлиги учун аҳамияти қандай деган савол мунозаралидир.

РҲХҚ (МКРЗ) нинг расмий хужжатларида ионлантирувчи нурланишнинг бўсағасиз таъсири гоипотезаси қабул қилинган. Шунга мувофиқ, ҳарқандай дипозондаги доза радиацияси зарарли, чунки у жуда кичик дозаларда ҳам ҳавфли ўсмаларни келтириб чиқариши ва генетик бузилишларни содир этиши мумкин. Шунинг учун аҳолининг асосий радиацион ҳимоялашда шахсий ва жамоа тарзида олинадиган нурланиш дозаларни ҳисобга олиш асосида умумий нурланиш дозасини максимал даражада пасайтириш бўйича энг аҳамиятли доза хосил қилувчи омилларни рўёбга чиқариш, нурланишни камайтириш учун энг илғор йўналишларни аниқлаш ҳисобланади. Аммо, мазкур позиция ҳамма тадқиқотчилар томонидан бир маънода баҳоланмайди. Ҳаттоки, айрим маълумотлар бўйича табиий радиацион фон билан таққослаганда, ИНМ нинг кичик дозаларини организмни стимулловчи ижобий омил сифатида қараш керак деган фикрлар ҳам мавжуд. Бу ғояни иммун ва эндокрин тизими, ҳамда ДНК реперациясининг ферментатив тизими билан боғлайдилар [2].

Шу билан бирга, кичик дозаларнинг «чизиқдан юқори самараси» («сверхлинейном эффекте») ҳақидаги фикрлар ҳам мавжуд бўлиб, бу фикрга мувофиқ катта доза таъсирига қараганда, кичик доза бирлигининг ҳавфи юқоридир.

Тадқиқотчиларнинг фикри бўйича, биринчи навбатда қандай нурланиш дозаларини «кичик доза» киритиш мумкинлигини белгилаш керак. Масалан, кичик нурланиш дозасини қуйидагича таърифлаш мумкин: кичик доза — бу 0,1 Зв кам бўлган бир марталик эквивалент доза паст доза — бу йилига 0,1 Зв ва ундан кам бўлган эквивалент доза қуввати; ҳаёт учун паст эквивалент дозанинг чегараси — 1 Зв. Унинг фикрича, паст даражадаги нурланишнинг саломатликка зарарли таъсир белгилари ҳақидаги савол, хозирча жавобсиз қолмоқда. Бунинг учун нурланиш дозасининг жамият учун изарари ва шахсий саломатликка зарари фикрларини фарқлаш зарур. Жамият саломатлигига зарари реал бўлиши мумкин қачон-ки, агар популяцияга оид саломатлик кўрсаткичларида дозага боғлиқ ҳолда қандайдир статистик ишончли ва корреляцион боғлиқлик борлиги аниқланган маълумотлар бўлса. Шахсий саломатликка зарари эса, детерминистик самарага доир ўзгаришлар асосида ишончли бўлаолади. Кичик дозалар учун бундай самара йўқ, бироқ ховотирланишга бошқа турдаги самаралар хизмат қилиши мумкин, чунончи, ҳам кичик дозадаги нурланиш, ҳам бошқа омилларнинг таъсири: қон кўрсаткичларининг ёмонлашуви, сперматозоидлар концентрациясининг пасайиши, эндокрин органлар секретлари концентрациясининг ўзгариши ва б.қ. [3].

Кичик доза таъсирида кўрсатилган самараларнинг аниқланиши тажриба (моделли) шароитида ҳам, инсон популяцияларини текширишда кузатилиши мумкин. Бор бўлган маълумотларга қараганда, ҳаттоки унча катта бўлмаган нурланиш дозаси ҳам у ёки бу оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан гувоҳлик беради.

Ионлантирувчи нурланишларнинг муҳим стохастик таъсир самараси қаторига ҳавфли ўсмаларнинг келиб чиқиш мумкинлиги ҳавфининг кўпайишини киритиш мумкин. Ўсмаларнинг ривожланиши асосида, қоида бўйича хужайравий пролиферация ва дифференцияланиш механизмларининг биологик бузилиши ётади. Ўсма хужайраларини нормал хужайралардан фарқлашда нормал ферментатив аппарат, метаблоик ўзгаришлар, дифференциянинг йўқолиши, юқори инвазионликнинг бузилишини назарда тутиш керак.

Ўсма хужайраларининг фенотипик экспрессияси нормал хужайралардан фарқланмайди, аммо пролиферацияланишнинг турли босқичларида қон айланиш тизимида бўладиган айрим биологик бирикмалар миқдори кўпайиши мумкин (ферментлар, зардоб оқсиллари, гормонлар, метаболитлар). Бу ҳолат ҳавфли ўсмаларни ташхислаш учун «ҳавфли ўсма маркерлари» деб номланувчи атамадан фойдаланишга асос бўлди. Ҳавфли ўсма маркерлари — трансформацияланган хужайралар метаболизмининг ўзгариши билан боғлиқ ҳолда хосил бўладиган моддалардир, шунинг учун ғсма хосил бўлишида уларнинг миқдори ортиб кетади [4].

Оҳирги йилларда айрим тадқиқотчилар ўсмали маркерларни ҳавфли ўсмаларнинг нафақат келиб чиқиши мумкин бўлган кўрсаткичлари, балки ҳавфли ўсмаларнинг юзага келишига организмнинг онкопатогенли тайёргарлиги кўрсаткичи сифатида фойдаланмоқда. Бу кўпгина ўсмали маркерларнинг оддий шароитларда минимал миқдорларда аниқланиши билан боғлиқ бўлиб, жараён давомида эса пролиферация хужайраларининг миқдори эса кўпаяди (ракли-эмбрионал антигени, альфа-фетопротеин, сквамозли хужайра антигени ва б.қ.). Онкооқсилларнинг аниқланиши (онкологик маркерлар) таҳмин қилиш, жумладан яширин онкологик жараён ҳақида баёнот бериши мумкин деб ҳисобланади.

Паст даражадаги нурланишларни текширишдаги таъсир самарасини аниқлаш мумкин бўлган доза чегарасини рўёбга чиқаришдир. Кичик дозадаги нурланишлар таъсир этганда у ёки бу биологик самаранинг пайдо бўлиш мумкинлиги белгиловчи дозанинг пастки чегараси катта доирада баҳоланади. Бунда, материяни хосил қилиш даражаси қанчалик кичик бўлса, юзага келадиган самарани кузатиш шунчалик енгил бўлади. Мас., Ф. И. Саломова ва ҳаммуаллифлар нинг маълумотига кўра, хужайра даражасидаги ўзгаришларни аниқлаш бир неча мГр даражадаги доза таъсирида ҳам аниқланиши мумкин. Хромосом аппаратидаги ўзгаришлар бир неча ўн мГр ларда ўлчанадиган нурланиш таъсир этганда рўёбга чиарилади; қалқонсимон безининг радиацион-индуцирланган раки эса, 0,09 Гр доза таъсир этганда юзага келиши мумкин. Эквивалент доза 0,2 Зв дан кам бўлган ҳолларда ҳавфли ўсмаларнинг ҳечбир тури бўйича ўлим даражасининг ишончли тарзда ортиши аниқланган эмас. Ҳомиладор аёлларни нурлантирганда ҳомиланинг бош миясини жароҳатланиш мумкинлигини ўрганиш шундан далолат беради-ки, 0,1 Гр дан паст бўлган нурланиш дозаларида оғир кўринишдаги ақлий заифликлар сонининг ортиши статистик ишончсиз ўзгаришга эгадир [3].

Аҳолининг саломатлик кўрсаткичларига кичик дозаларнинг таъсир этиш мумкинлиги радиацион-эпидемиологик текширишлар асосида баҳоланиб, унинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Бошқа турдаги касалликларнинг эпидемиологиясидан фарқли ўлароқ, ионлантирувчи нурланиш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган бундай стохастик самара хозиргача аниқлангани йўқ. Аслида нурланиш таъсирини рўёбга чиқариш учун бир-биридан фарқланмайдиган, аммо улардан бирини ортиқча нурлантириш билан икки гуруҳдаги тадқиқот натижаларини таққослаш зарур бўлади. Сабаб-оқибат боғлиқлигини ўрнатиш учун «тўсқинлик қилувчи омилларни» (ўзига хос овқатланиш, турмуш тарзи, кимёвий омиллар, касбий зарарлар ва б.қ.) ўрганиш зарур, аммо бунда оҳирги сўз нурланиш дозасига боғлиқ ҳолда ҳавфли ўсмаларнинг қайди қилиниш тезлиги аниқлашга таалуқли бўлиб қолади [5].

Радиацион-эпидемиологик тадқиқотларда фақат формал-статистик натижаларгина эмас, балки икки гуруҳдаги натижаларни таққослаш ва таҳлил қилиш, сўнгра мантиқий тўғри режалаштиришни амалга ошириш катта аҳамиятга эга.

Радиацион-эпидемиологик текширишларни юқорида кўриб чиқилган барча талаблар асосида ташкил қилиш жуда муаммолидир, шунинг учун бундай тадқиқотларнинг кўпчилик қисми кичик дозаларда касбий нурланиш олган шахсларнинг саломатлигидаги ўзгаришларни қайд қилиш билангина чекланади. Бу йўналишда шуни айтиш лозим-ки, тиббий ҳодимлар камдан-кам ҳолларда илмий тадқиқотчиларнинг диққат-эътиборини бу муаммога жалб қиладилар. Бу ҳақда, жумладан муҳокама қилинаётган масалада тиббий ҳодимларнинг касбий нурланишини шарҳлашга бағишланган таҳлилга минимал эътибор қаратилганлиги орқали ҳам фикр юритиш мумкин. Бироқ, айрим тадқиқотчилар радиологлар организмидаги ўзгаришларни келтирадилар. Мас., тиббий радиологларнинг (55 киши) айрим иммун ҳолати кўрсаткичлари текширилганда ионлантирувчи нурларнинг кичик дозалари таъсирида узоқ муддат давомида бўлишлари натижасида (РЭД дан кам) Т-лимфоцитлари миқдорининг пасайиши аниқланган бўлиб, муаллифларнинг фикрича бу ҳолат ҳодимларнинг ёши ва иш стажи билан белгиланади. Бироқ, уларнинг келтирган амалдаги маълумотлари бўйича фикр қилсак, агар ёши 40 дан ошган ва иш стажи 11–15 йилдан иборат бўлган шахсларда Т-лимфоқитларининг миқдори 34,2–42,3 % ташкил қилса (меёрда 55–74 %), шу ёшжаги РЭД нинг 1/3 қисмидан паст даражада нурланиш дозасида бу қиймат 37,9 %ташкил қилади, РЭД нинг 1/2 ва ундан ортиқ нурланиш дозасида — 31,9 % тенг, демак нурланиш дозасининг мазкур кўрсаткич қиймати учун унинг аҳамияти инкор қилинмайди [7].

Кичик дозаларнинг аҳамияти ҳақида Хироосима ва Нагасаки шахарларига атом бомбаси ташлангандаги, Чернобыл АЭС аварияларининг оқибатлари, айрим саноат корхоналарида ишлагандаги касбий нурланишларнинг таҳлилига асосланган катта ҳажмдаги текшириш натижалари мавжуд.

Атомли бомбардимонларда кичик нурланиш дозасига учрайдиган шахсларда қон, суяк кўмиги ва теридаги лимфоцитларда хромосомли абберацияларнинг қайталаниши ортади. Хроосомли абберациялар ҳам, генли мутацияларнинг кузатилиши ҳам ўз-ўзидан саломатлик ҳолатига таъсир этмайди, бироқ кейинчалик саломатликка зарар келтириши мумкинлигини кўрсатади (ҳавф гуруҳлари). Ҳисобланишича, охирги ярим аср давомидаги кузатишлар бўйича кичик дозаларнинг наслга узатилиш самараси аниқланмаган [7].

Чернобыл АЭС авариясидан кейинги 10 йилда кичик нурланиш дозаларининг бош миянинг функционал ҳолатига таъсирини ўрганиш мақсадида авария оқибатларини бартараф қилишда қатнашган 96 та эркак жинсидаги ишчиларда бош миянинг ҳолати ва неврологик патологияларнинг тарқалганлиги ўрганилган. Текшириш натижаларининг кўрсатишича, электроэнцефалографияда бир қатор полиграфик кўрсаткичларда (соғлом шахслар билан таққослаганда), ҳамда катта миқдорларда цереброваскуляр патологияларнинг тарқалганлигида ишончли ўзгаришлар аниқланган [5]. Муаллифлар бу ҳолатларни ҳам радиацион фон ва ҳам стрессли вазиятлар билан боғлайдилар.

Келтирилган самараларнинг мумкинлиги дозага боғлиқ бўлиши мумкин деб таҳмин қилинади: 0,02–0,08 Гр — саломатликда ўзгаришлар кузатилмайди, 0,08–0,3 — умумсоматик касалликларнинг ортиш мумкинлиги, 0,3–0,6 — нурланишга боғлиқ ва бошланиши мумкин бўлган касалликларнинг кўпайиши [5].

Кўпчилик тадқиқотларда салбий самараларнинг йўқлиги, ёки кичик дозаларнинг ижобий самараси ҳақида баён қилинади.

Мас., Чернобыл АЭС авариясини бартараф қилувчиларда нурланишнинг узоқ муддатлардан сўнгги оқибатларини текшириш натижалари бўйича 0,1 Гр дан кам дозада унинг саломатликка тўғридан –тўғри салбий таъсири тасдиқланмаган. Саломатликдаги айрим муаммолар касалликлар спектринигина кўрсатиб, радиацияга боғлиқ эмаслиги ҳақида маълумот берилади [7].

Организмга кичик дозадаги нурланиш таъсирини (0,05–0,2 Гр) катта дозалар таъсири билан таққослаганда парадоксал реакциялар кузатилган — нурланишнинг стимулловчи самараси (лимфоцитоз, Т-хелперлар сонининг ортиши ва қон зардобида иммуноглобулинлар концентрациясининг кўпайиши). Аммо, узоқ муддатдан сўнг кичик дозадаги нурланишнинг радиацион гермезис ҳодисаси кузатилмайди, ҳудди шундай 0,3 Гр дан ортиқ дозалар таъсирида ҳам [3].

Аниқланишича, ўткир нурланиш шароитида популяциянинг ўртача умр кўриш муддати 1 Гр ва ундан ортиқ дозада, тўпланиш дозаси 2 гР ва ундан ортиқ бўлган сурункали нурланишда кузатилади. Тажриба шароитида критик органларда 10–12 Зв дозани яратаоладиган миқдорда радионуклидларнинг организмга тушиши умр кўриш муддатига таъсир кўрсатмайди ёки унинг кўпайишини келтириб чиқаради [7].

Умумий меҳнат фаолияти давомида (5–14 йил) 0,35 сЗв доирасидаги касбий нурланиш дозаси аёлларда ҳатто меҳнат унумдорлигини оширган, жумладан ўз-ўзидан бола ташлаш (аборт) ҳолларини 2 мартага пасайтирган. Умуман, паст нурланиш даражаларининг (НУО) таъсир самарасини тавсифлаш (йилига 0,1 Зв дан кам) бўйича, Ю. С. Рябухин, қуйидаги хулосаларни чиқаради [6]:

— паст даражадаги нурланиш доирасида нурланган шахслар ўртасида ҳавфли ўсмалар, генетик оқибатлар, оғир тератогенли самараларнинг кўпайиши тасдиқловчи статистик ишончли маълумотлар йўқ;

— паст даражадаги нурланиш доирасида саломатлик ҳолатининг ёмонлашишини кўрсатувчи функционал ва лаборатор кўрсаткичлар далилари келтирилмаган;

— паст даражадаги нурланиш доирасида ижобий кўринишга эга бўлган самаралар мавжуд, — иммун тизимининг яхшиланишидан тортиб, то спонтан даражага нисбатан ҳавфли ўсмалар ҳавфининг пасайишигача.

Кичик дозалардаги самара бўйича ягона фикр бўлмаганлиги туфайли РҲХК (МКРЗ) томонидан ҳодимларнинг РЭД нурланиш доза қийматларини 50 дан 20 мЗв/йил гача пасайтирилиши кераклиги ҳақидаги қонуни халқаро мунозараларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлди. Жумладан, кўрсатилган РЭД қийматини критик нуқтаи — назар қаровчи тадқиқотчиларнинг [3, 4] ҳисоблашича, аҳолида радиофабияга доир ваҳималар, юқори нурланишга қараганда кўпроқ зарар келтиради. «Бир умрлик шахсий доза чегараси» тушунчасини киритиш, бу чегарадан паст нурланишни олиш — ҳавфсиз деб ҳисобланиши керак, ҳамда ҳодимлар учун бутун умр учун 2,5 зВ «муаллақ доза»ни, 18–30 ёшлик одамлар учун 30 мЗв/йил ва қолган йиллар учун 50 мЗв/йил дозани ўрнатиш тавсия этилган.

Адабиёт:

1. Абдукадирова, Л.К. (2022). Shifokor radiologlarning salomatlik xolatini tibbiy ko ‘rik natijalari asosida baxolash.

2. Саломова, Ф.И., Ёкубов, М.С., Жоханов, Ж.Ф., Турабаева, З.К., Кудияров, И.А., & Алланазаров, А.Р. (2018). Состояние здоровья и обеспечение радиационной безопасности персонала рентгеновских кабинетов лечебно-профилактических учреждений г. Ташкента. In EUROPEAN RESEARCH (pp. 127–130).

3. Абдукадирова, Л.К., & Абдурахмонов, Б.О. (2019). Радиология бўлими хоналаридаги нурланиш доза даражасини аниқлаб бахолаш. Интернаука , (3–3), 30–31.

4. Абдукадирова, Л.К. (2022). Radiatsion ob’ektlarni joylashtirish va hududlarni zonalashtirish qoidalari.

5. Зарединов Д. А., Дравских И. К. К вопросу о радиационной безопасности персонала и пациентов при осуществлении традиционных методов лучевой диагностики //Журн. Патология. — Ташкент, 2000. — № 2. — С. 73–75.

6. Рябухин, Юрий Сергеевич. Ядерные реакции и активация на нейтронах реактора в медицине [Текст]: Автореферат дис. на соискание ученой степени доктора биологических наук. (091) / Центр. науч.-исслед. рентгено-радиол. ин-т. — Ленинград: [б. и.], 1972. — 28 с.

7. Данилова Т. В. Заболеваемость и смертность от злокачественных новообразований предстательной железы в России Гормонозависимые опухоли. Матер. IX Всерос. конф. онкологов. — СПб, 2002. — С. 35–37.

Основные термины (генерируются автоматически): доза, паста, дан, ионизирующее излучение, Чернобыл АЭС, EUROPEAN, RESEARCH, кам, радиационная безопасность персонала, Ташкент.


Ключевые слова

авария, радиация, доза, рентген, ионлантирувчи нур

Похожие статьи

Буғдойнинг иссиқликка чидамлилик хусусиятлари ўрганиш ва комплекс қимматли хўжалик белгиларига бардошли навлар яратиш

Юмшоқ буғдойнинг дон тўлиш даврида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши дон маҳсулдорлигининг пасайиб кетишига олиб келмоқда. Илмий тадқиқотда турли тупроқ иқлим шароитида яратилаган тизмалар ўрганилаган. Ушбу мақолада ташқи мухит омилларига чид...

Француз ва ўзбек тилларида эгалик категорияси ифодаланишининг ўзига хос хусусиятлари

Глобализация ва интеграциялашув натижасида турли тилларни қиёсий-чоғиштирма ўрганиш долзарб ҳисобланмоқда. Грамматика кўп ҳолларда кузатувдан четда қолаётган бўлса-да, тилларни ўқитиш ва ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, турли тизимли тилларнин...

Тижорат банклари томонидан кичик бизнесни молиялаштиришнинг янги шаклларини қўллаш

Мақолада тижорат банклари тоьонидан кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштириш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган. Тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитларининг кичик бизнес ва хусусий та...

Шеъриятни ардоқлаган шоир (Сирожиддин Саййид ижодида шеър тасвири)

Ушбу мақолада етук шоир Сирожиддин Саййиднинг шеърият ва унинг моҳиятини ёритган бадиият намунлари талқин қилинади. Муаллиф шеъриятнинг бош мезонларини ўзида мужассамлаштирган тўртликлари мисолида шоир шахсига хос хусусиятлар очиб берилади.

Йўл қопламаси юзасининг илашиш сифатига таъсир қиладиган тавсифлари тахлили

Мақолада йўл қопламаси юзасининг тавсифлари, макротекстура, микротекстура ва ушбу кўрсаткичларни илашиш сифатига таъсири ҳамда ўлчаш усуллари бўйича тахлиллар келтирилган. Тахлил натижалари асосида илашиш сифатини баҳолашнинг янги усулини ишлаб чиқиш...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Талабаларнинг оғзаки нутқини ўстириш учун машқлар билан ишлаш

Ушбу мақола инглиз тилини ўрганишда талабаларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш муаммосига бағишланган. Чет тилларини ўқитишда нутқни ривожлантиришга ёрдам берадиган бир неча усул мавжуд. Мақолада уларнинг баъзилари муҳокама қилинади ва ушбу усулларни...

Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, ...

«А» тоифасига мансуб шахсларнинг овқатланиш тарзини ўрганиш ва таҳлил қилиш

Мақола ионлантирувчи нур манбаси билан ишловчи ходимларида нурланиш касалликларининг келиб чиқиши ва ривожланишининг олдини олиш ва «А» тоифага тааллуқли ишчи-хизматчиларнинг тўғри овқатланиши ва давловчи-профилактик овқатлар билан таъминлаш ҳолатлар...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Похожие статьи

Буғдойнинг иссиқликка чидамлилик хусусиятлари ўрганиш ва комплекс қимматли хўжалик белгиларига бардошли навлар яратиш

Юмшоқ буғдойнинг дон тўлиш даврида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши дон маҳсулдорлигининг пасайиб кетишига олиб келмоқда. Илмий тадқиқотда турли тупроқ иқлим шароитида яратилаган тизмалар ўрганилаган. Ушбу мақолада ташқи мухит омилларига чид...

Француз ва ўзбек тилларида эгалик категорияси ифодаланишининг ўзига хос хусусиятлари

Глобализация ва интеграциялашув натижасида турли тилларни қиёсий-чоғиштирма ўрганиш долзарб ҳисобланмоқда. Грамматика кўп ҳолларда кузатувдан четда қолаётган бўлса-да, тилларни ўқитиш ва ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, турли тизимли тилларнин...

Тижорат банклари томонидан кичик бизнесни молиялаштиришнинг янги шаклларини қўллаш

Мақолада тижорат банклари тоьонидан кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштириш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган. Тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитларининг кичик бизнес ва хусусий та...

Шеъриятни ардоқлаган шоир (Сирожиддин Саййид ижодида шеър тасвири)

Ушбу мақолада етук шоир Сирожиддин Саййиднинг шеърият ва унинг моҳиятини ёритган бадиият намунлари талқин қилинади. Муаллиф шеъриятнинг бош мезонларини ўзида мужассамлаштирган тўртликлари мисолида шоир шахсига хос хусусиятлар очиб берилади.

Йўл қопламаси юзасининг илашиш сифатига таъсир қиладиган тавсифлари тахлили

Мақолада йўл қопламаси юзасининг тавсифлари, макротекстура, микротекстура ва ушбу кўрсаткичларни илашиш сифатига таъсири ҳамда ўлчаш усуллари бўйича тахлиллар келтирилган. Тахлил натижалари асосида илашиш сифатини баҳолашнинг янги усулини ишлаб чиқиш...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Талабаларнинг оғзаки нутқини ўстириш учун машқлар билан ишлаш

Ушбу мақола инглиз тилини ўрганишда талабаларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш муаммосига бағишланган. Чет тилларини ўқитишда нутқни ривожлантиришга ёрдам берадиган бир неча усул мавжуд. Мақолада уларнинг баъзилари муҳокама қилинади ва ушбу усулларни...

Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, ...

«А» тоифасига мансуб шахсларнинг овқатланиш тарзини ўрганиш ва таҳлил қилиш

Мақола ионлантирувчи нур манбаси билан ишловчи ходимларида нурланиш касалликларининг келиб чиқиши ва ривожланишининг олдини олиш ва «А» тоифага тааллуқли ишчи-хизматчиларнинг тўғри овқатланиши ва давловчи-профилактик овқатлар билан таъминлаш ҳолатлар...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Задать вопрос