Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш | Статья в журнале «Техника. Технологии. Инженерия»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Техника. Технологии. Инженерия №3 (5) июнь 2017 г.

Дата публикации: 14.07.2017

Статья просмотрена: 50 раз

Библиографическое описание:

Жабборов, Дилшодбек. Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш / Дилшодбек Жабборов. — Текст : непосредственный // Техника. Технологии. Инженерия. — 2017. — № 3.1 (5.1). — С. 14-15. — URL: https://moluch.ru/th/8/archive/62/2592/ (дата обращения: 16.11.2024).



Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 371-сонли қарорига асосан 2013 йилдан бошлаб ҳар йили олий таълим муассасаларининг рейтингини баҳолаш тизими жорий қилинди.

Перидентимиз И.А.Каримов олий таълим муассааларининг рейтинг тизимига алоҳида урғу бериб, 2012-йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида “Мамлакатимизда олий ўқув юртлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этишнинг аҳамияти олий таълим муассасалари ўзаро қандай ўринни эгаллаб тургани ҳақида холис маълумотга эга бўлишдангина иборат эмаслиги, балки энг асосийси, шу аснода олий ўқув юртлари ўртасида соғлом рақобат ва мусобақа муҳитини шакллантириш, шунингдек, ишимиздаги эътибордан четда қолиб келаётган жиҳатлар ва резервларни баҳолаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш даражаси ҳамда сифатини янада ошириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш имконияти пайдо бўлади” – деб таъкидлаган эди.

Юқоридагиларни ҳисобга оладиган бўлсак, Ўзбекистон Республикасида Олий таълим муассасаларининг илмий ва педагогик фаолияти даражаси ва сифатини, Олий таълим муассасалари томонидан профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳияти ва ўқитиш сифати бўйича халқаро мезон ва стандартларга мос юқори кўрсаткичлари ва реал иқтисодиёт соҳаларида талаб бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлашдаги ролини аниқловчи рейтинг тизими учун ахборотлашган электрон рейтинг тизимини яратиш долзарб ҳисобланади.

Олий таълим муассасаси илмий фаолияти даражасини назорат қилиш борасида рейтинг тизимининг мақсади – Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимидаги олий таълим муассасаси илмий фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича муайян даврдаги ривожланиш ҳолатини назарий таҳлил қилиш ва баҳолашдан иборат.

Мазкур қарорнинг қабул қилинишидан мақсад-Республика олий таълим муассасаларининг илмий ҳамда педагогик фаолияти даражаси ва сифатини оширишни, улар томонидан юқори, тегишли халқаро мезонлар ва стандартларга, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичларига эришишни, ўқитишнинг ҳамда иқтисодиётнинг реал тармоқларида талаб катта бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш, шунингдек таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Республика олий таълим муассасалари рейтингини тузиш ва уни баҳолаш функцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига юкланган бўлиб, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланган:

- олий ўқув юртларининг илмий-педагогик фаолияти даражаси ва сифатини характерловчи маълумотларни тизимли равишда тўплаш ва маълумотлар базасини шакллантириш, олинган кўрсаткичларни ишлаб чиқилган мезонларга мувофиқ баҳолаш асосида республика олий таълим муассасалари рейтингини ҳар йили тузиш;

- экспертлар ва иш берувчилардан сўровлар натижалари асосида, етакчи халқаро рейтинг ташкилотларининг илғор тажрибасини, республиканинг олий таълим тизимини ривожлантириш устуворликларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари рейтингини тузиш методикасини янада такомиллаштириш;

-рейтинг баҳолари асосида республикада олий таълимни ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисида ҳар йилги таҳлилий ахборотни тайёрлаш ва уни олий таълим муассасаларининг илмий-педагогик фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш даражаси ва сифатини ошириш бўйича аниқ таклифлар билан бирга ЎзР. Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

- ОТМ рейтинги натижаларини ҳар йили 1 мартгача чоп этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

Ҳозирги пайтда олий таълим муассасаларининг рейтингини юритиш бўйича ташкилотлар ташкилотлар мавжуд. Хорижий давлатларда Quacquarelli Symonds ва Times Higher Education каби нодавлат ташкилотлари томонидан амалга оширилса, Ўзбекистонда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади. Quacquarelli Symonds ва Times Higher Education ташкилотларининг ахборот тизимлари мавжуд бўлиб, улар орқали дунё бўйича олий таълим муассасаларининг ҳар хилги рейтинги берилиб борилади.

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ахборотлашган электрон рейтинги ахборот тизими учун эхтиёж мавжуд.

Тизим веб технологиялари асосида яратилиб, иккита асосий қисмдан ташкил топади. Биринчи қисми олий таълим муассасалари учун мўлжалланган бўлиб, муассаса фаолияти кўрсаткичлари бўйича белгиланган маълумотлар киритилади. Иккинчи қисми мавжуд маълумотлар асосида хисоботларни шакллантирувчи ахборот тизимидан иборат.

Яратилган тизим ахборотларни қайта ишлаш тезлигини оширишга, фойдаланувчининг иш вақти тежашга ва хисоботларни яратиш муддатини қисқатиришга имконият яратади.

Фойдаланилган манбалар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012-йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори // http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=2111000
Основные термины (генерируются автоматически): рейтинг, Республика олий, электрон рейтинг.

Похожие статьи

Қурилиш объектининг смета баҳосини шакллантиришда иш вақти фондини

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Минтақанинг экологик-иқтисодий жиҳатларини рақобатбардошликка таъсирини баҳолаш

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Халқ мақолларида ўзбек миллий қиёфаси

Хоразм вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожлантириш истиқболлари

Похожие статьи

Қурилиш объектининг смета баҳосини шакллантиришда иш вақти фондини

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Минтақанинг экологик-иқтисодий жиҳатларини рақобатбардошликка таъсирини баҳолаш

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Халқ мақолларида ўзбек миллий қиёфаси

Хоразм вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожлантириш истиқболлари

Задать вопрос