Оила, маҳалла ва ўқув муассасаларида ёшлар тарбияси | Статья в журнале «Техника. Технологии. Инженерия»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Техника. Технологии. Инженерия №3 (5) июнь 2017 г.

Дата публикации: 14.07.2017

Статья просмотрена: 3562 раза

Библиографическое описание:

Ибрагимов, Д. А. Оила, маҳалла ва ўқув муассасаларида ёшлар тарбияси / Д. А. Ибрагимов. — Текст : непосредственный // Техника. Технологии. Инженерия. — 2017. — № 3.1 (5.1). — С. 15-17. — URL: https://moluch.ru/th/8/archive/62/2618/ (дата обращения: 16.11.2024).



Ҳар қандай жамият тараққиётида оилаларнинг оилалар мустаҳкамлигининг ўрни беқиёсдир. Чунки тирик организмнинг саломатлиги уни ташкил қилувчи қар бир ҳужайранинг соғломлигига боғлиқ бўлганидек, бутун организм ўз фаолиятини мақсадга мувофиқ амалга оширишда ҳар бир ҳужайранинг муносиб ўрни бўлганидек, оила хам давлат, жамият деб аталган бутун бир организмни ташкил этувчи хужайрадир. Ҳар бир оиланинг соғлом бўлиши, уларда ижобий психологик иқлимнинг хукм суриши, мана шу муҳитда дунёга келиб, шахс сифатида шаклланиб, сўнг ўзи яшаётган давлатнинг фуқароси сифатида ўз давлатининг иқтисодиёти, ижтимоий ҳаёти тараққиётини таъминловчи, ҳал қилувчи омил бўлган инсон камолотида оиланинг тутган ўрни беқиёсдир.

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир, ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 63-модда) сида таъкидлаб ўтилган. Шунингдек, жамият тараққиётининг кутилган даражага чиқа олмаслиги, унинг тараққиётига тўсқинлик қилувчи, унинг инқирозга олиб келувчи кучларнинг юзага келишида ҳам оиланинг ҳиссаси каттадир. Чунки носоғлом психологик муҳитли, низо-жанжалли, ўзаро меҳр-муҳаббатсиз муҳитда дунёга келиб, шаклланган бола, кейинчалик нафақат ўз ота-онаси, ака-укаларига маҳалла-куйга нисбатан балки атрофдагиларга қолаверса, ўзи яшаётган жамиятга нисбатан ҳам меҳр-оқибатсиз, шафқатсиз, золим, худбин, юрт манфаатларига зид, ташқи кучлар таъсирига осон берилувчан, шу асосда эса ўз оиласи, ўз ҳалқи, ўз юрти учун хавфли одам бўлиб етишиши мумкин.

Оила ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни беқиёс бўлиб, Конституциянинг 14-бобида 63-64-65-66-моддалар махсус оилага бағишланган. Оилаларнинг мустаҳкамлиги жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, миллий хавфсизлиги, унинг равнақи, тараққиётини белгиловчи ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Ҳозирги вақтда жамиятимиз учун, инсоният тараққиёти учун мустақиллигимиз истиқболлари учун жиддий хавф туғдираётган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, экологик, ички ва ташқи омилларнинг таҳдиди ортиб бораётган айни вақтда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва бу масалани тўғри ҳал этишнинг асосий йўли бўлмиш ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш масаласи ҳеч кечиктириб бўлмайдиган, сусткашликка йўл қўйиб бўлмайдиган, ўта жиддий ёндашишларни талаб этувчи давлат, ҳукумат миқёсидаги долзарб масаладир. Бунинг муваффақиятли амалга ошишига жамиятимизнинг хар бир фуқароси, ота-оналар, махала-куй хамма бирдек масъулдир. Чунки инсоният ва жамиятимиз тараққиёти шу масалани биз бугун қандай ҳал қилишимизга боғлиқ.

Ёшларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини шакллантиришда, ҳар жиҳатдан баркамол этиб тарбиялашда буюк мутафаккир аждодларимиз мероси катта аҳамият касб этади. Зеро, ҳаётнинг асл мазмун-моҳиятини англаб етишга ўз умри ва салоҳиятини бағишлаган алломаларимизнинг асарларида соғлом авлод тарбияси билан боғлиқ масалаларга алоҳида ўрин берилган. Шарқ мутаффаккирларининг Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Махмуд Қошғарий, Кайковусларнинг ғоявий жиҳатдан бирлаштирган асос шу бўлганки уларшахс тарбияси ва камолотида оиланинг, оилавий тарбиянинг ролини юқори қўйишган, айниқса, шахснинг ақлий ва аҳлоқий камолотида оиланинг ўрни, ота-она ва яқин кишиларнинг йўналтирувчи ва тарбияловчи вазифаларига алоҳида эътибор берганлар.Зардуштийликнинг қадимий китоби “Авесто”да оила муқаддас даргоҳ эканлиги, оила барқарорлигида эр ва хотиннинг тенг масъуллиги, фарзанд тарбияси тўғрисидаги фикрлар баён этилган. Оилавий муносабатлар ва бу соҳага оид қарашлар тизимида Шарқ мутаффаккирларидан бири Абу Али Ибн Сино барча ҳодисаларнинг илмий моҳиятини очиб боришга ҳаракат қилган. Ибн Синони педагогик ва психологик қарашлари ижтимоий асосда қурилган бўлиб, у бола тарбиясида умуминсоний тамойилнинг қўлланилишини ёқлаб чиққан ва тарбиячи ота-оналаргаболани тана жазосидан кўра, шахсий ибрат орқалитарбиялаш маъқуллигини уқтирган. Мутаффаккирнинг қаламига мансуб бўлган “Донишнома”, “Рисолайи ишқ”, “Тиб қонунлари”, “Уй хўжалиги”каби қатор асарлари Ўрта Осиё халқлари аҳлоқ-одоби, психологияси ва табобат оламида алоҳида ўрин тутган йирик илмий тадқиқотлар ҳисобланади.

Оиладаги бола тарбияси ота-онанинг жамиятда тутган мавкейидан қатьй назар, уларнинг бирламчи вазифасидир, деб ҳисоблайди. Албатта бола тарбияси ўта мураккаб ва маъсулиятлидир. Бу ҳар бир ота-онадан ўз устида мунтазам ишлашни, болалар тарбиясига оид барча маълумотлардан бахобар бўлиб боришни талаб этади. Фарзанд тарбияси бу шунчаки тажриба, оддий кўрсатма ва билимлар жамланмаси эмас, балки ўз ичига диний-ахлоқий билимлар, тиббиёт, этика, психология, педагогика каби соҳаларига оид билимларни ҳам қамраб оладиган мураккаб жараёндир.

Ота-боболармиз азалдан ўғил қизларнинг гўзал хулқли, одобли бўлишига катта аҳамият берганлар. Бинобарин, ислом динида ҳам ахлоқ имон қаторига қўйилади.

Оила-жамиятнинг таянчи. Фарзандларимиз онгида элу юртга, ватанга мухаббат туйгулари оилада, яшаб турган махаллада шаклланади. Мамлакатнинг эртанги куни, тинч ва обод булиши энг олдин мана шу кичик жамиятда усиб-унаётган болаларимизга боглик. Кайси оилада, кайси махаллада тарбия яхши йулга куйиилар экан, Уша оила, Уша махалла гуллаб-яшнайди.

Фарзанд тарбиясини қачондан бошламоқ керак? деган савол купчиликни ўйлантиради. Кўпчилик олимлар унга турлича жавоб бериб келганлар.Хусусан, Ибн Сино бола тарбияси билан унинг тугълишидан аввалрок, она корнидан бошлабок шугълланиш лозим, деб жавоб берган.

Оила, одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга эътибор кон-конимизга сингиб кетган бурчларимиздандир. “Бир болага етти махалла ота-она” деган ибратли мақол хам айнан халқимизга хос. Мана шу мақолнингўзи хам фарзанд тарбияси, оилапарварлик биз учун нечоглъик мухим эканини билдиради. Махалла ахли , айникса кексалар кўчада нобоп иш килаётган бола олдидан хеч қачон бепарво ўтиб кетмаган, шу захотиёк танбех бериб тўгри йулга чакирган. Зеро, хар томонлама чиройли, одобли, гўзал хулқли бўлиш, нафсни поклашга буюрувчи муқаддас динимиз оилага катта ахамият беради.

Оиладаги муҳит ота-она маъсулиятларини хисқилиши барқарор бўлади. Болаларнинг одобли булиб улғайиши учун ота-она билан бир қаторда маҳалла-куй ҳам катта ибрат мактабидир. “Қуш уясида курганини қилади”, деб бежиз айтмаган халқимиз. Фарзанд тарбиялаётган ота-она хар бир ҳаракати, юриш туриши, муомаласи, бошқалар билан ўзаро муносабатида олижаноб фазилатларини намоён эта билиши керак. Чунки бола табиатан нихоятда таклидчан ва кузатувчан бўлади.

Шунинг учун унинг атрофдагилари одатлари билан баъзан ўзлари сезмаган ҳолда уларга таъсир киладилар. Оиладаги купол муносабатлар, ёкимсиз хатти-харакатлар бола тарбиясига салбий таъсир қиладиган носоғлом муҳитни келтириб чиқаради.

Фарзанд тарбиясида ота-онанинг муомаласи мухим ўрин тутади. Бола ота-она томонидан кўпол, дағал сўзлар эшитиб, калтак еб катта бўлса, бу унинг табиатига салбий таъсир килади. Бу эса ўз навбатида оиладаги носоғлом муҳитда тарбияланаётган боладан “маънавий касал” инсонлар шаклланади. Улар эса жамият маънавиятига хам салбий таъсир кўъсатади. Оилада ота-оналар “оммавий маданият” таъсирига берилиб кетиши окибатида фарзандларнинг тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатмокда.

Истиқлол туфайли халқимиз чет-эл юртларини кезиб, янги халк ва урф-одатларни гувохи бўлиб кайтмокдалар. Шу жумладан Европа давлатларига сайр қилиб келаётган фуқароларимиз бугунги кунда бошка мамлакатлар ёшларига караганда уюшган жиноятчилик ва зўравонликка берилиш ҳолати юқори. Бунга сабаб болаларга керагидан ортиқ эркинлик берилгани экан. Уларни хозирдан айш-ишратга берилиб, турли ахлоқсиз хатти-харакатларга ружу кўйишдан хеч ким кайтармаслигини айтиб беришмокда.

1913-йилда Авлонийнинг “Туркий гулистон йохуд аҳлоқ” асари босилиб чиқди. 1917-йилда иккинчи марта нашр қилинди. Китоб мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига дарслик сифатида йозилган. Асарда инсонларни “йахшиликка чақирувчи , йомонликдан қайтарувчи бир илм” -ахлоқ ҳақида фикр юритилади.

Ахлоқ, бу хулқлар мажмуйи. Хулқ эса , эзгулик йохуд разилликнинг муаййан бир инсонда намойон бўлиш шарти. Бинобарин, ҳар бир хулқ эзгулик ва олийжанобликнинг ёки разиллик ва бадбинлик тимсоли. Кишилар туғилишидан ёмон бўлиб туғилмайдилар. Уларни муаййан шароит ёмон қилади. Демак, ҳамма нарса тарбияга боғлиқ. Тарбия “ё хайот ё мамот, ё нажот ё ҳалокат, ё саодат ё фалокат масаласидир” [1].

Меҳр-мухаббат беришда ҳам меъёрни сақлай билиш керак. Боланинг барча айтганларини қилиш, барча тўғри-нотўғри хатти-ҳаракатларини маъқуллаш ёки хатто индамаслик фарзанднинг умуман тарбиясиз бўлиб ўсишига олиб келади. Ортиқча талтайтириб эркалаш болани хар жихатдан сустлаштириб кўйади, мехр кўрсатиш эса уни янада фаол бўлишга ундайди. Эрка ўсган бола факатгина шахсий манфаатларини кўллайдиган, маъсулятсиз бўлиб вояга етади. Шунинг учун фарзанднинг баркамол инсон бўлиб етишида онанинг хизмати жуда зарур ва муҳимдир. Болалик чоғида фарзанднинг қалби ўта юмшок ва таъсирга берилувчан бўлади. Шу боис диний талимотларда болаларни меҳр билан эркалаш, фарзанднинг болалик даврини хурсанд ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади. Айниқса, қиз боланинг кўнгли нозик бўлишини хисобга олиб, уларга алоҳида мехр кўрсатишга чақирилади. Диний талимотларда ота-она ўз фарзандларига таълим-тарбия бериши ҳам долзарб вазифалардан деб каралади.

Бугунги кунда фарзанд тарбиясида ижтимоий муаммолардан; уяли телефонлардаги тажовузликлар ҳамда ижтимоий тармоклар тўри табора авж олмокда. Ушбу замонавий коммуникация воситалари муҳим алока воситалари бўлиши билан бирга баъзи маънавияти тўлиқ шаклланмаган суст ёшларга салбий таъсир кўрсатмокда. Ижтимоий тармоқ таъсирига тушиб қолган ёшларга ота-оналар, ўқув муассасалари билан биргаликда ёндошиб алоқа воситаларининг асл мохиятини тушунтириб беришлари лозим.

Тарбиядан ташкаридан бўладиган салбий таъсир бу, энг катта хатардир. Чунки фарзандга оилада бу борадаги эркинликка йўл кўйилмагач, у ўз қизиқиш ва рағбатларини қондирадиган сабабларни ташкаридан излай бошлайди. Демак, ота-она фарзандинингташқи хаётигаҳамкаттаэътиборқаратишиталабэтилади.

Бу хакда Муҳаммад (алайхиссалом): “Фарзандларингизга таълим беринг, чунки улар сизники бўлмаган вакт учун туғилганлар”, деб хар бир ота-онани боланинг ўз замонаси илм-фани, таълимига бефарқ қарамасликка чақирганлар.

Тарбияда энг муҳим восита бу мехр ва ширин сўзлик билан тарбиялашдир. Бу икки восита бир бўлиб, болани шакллантиради. Шу жумладан, талимни хам ғазаб ва жазолаш билан амалга оширмаган маъқул. Зеро, зўрлаб берилган талим бола хотирасидан тезда ўчиб кетади. Оқибатда унинг шу сохага нисбатан қизиқиши сўниши мумкин. Бундан кўринадики, талимнинг аввали хам яхши тарбиядан бошланади.

Тарбия туғилган кундан бошланади ва умрининг охиригача давом етади. У икки босқичдан ташкил топган – уй ва мактаб.

Авлоний тарбиянинг доирасини кенг тушунади. Уни биргина ахлоқ билан чегаралаб қўймайди. “Соғ танда соғлом ақл” деган ҳикматнинг бежиз эмаслигини яхши билади. Гапни биринчи навбатда , боланинг соғлиги ҳақида қайғуриш лозимлигидан бошлайди.

“Баданнинг саломат, қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадур. Чунки ўқимоқ ,ўрганмоқ ва ўргатмоқ учун инсонга кучлик, касалсиз жасад лозимдур.” [2]

Хулоса килиб айтиш мумкинки, мустахкам маънавий иммунитетли, ўзининг фикрларини равон айта оладиган, юкори марраларга эришувчан авлодни тарбиялаш учун ота-она,маҳалла, ўкув муассасалари жуда катта ахамият касб этади. Ҳеч кимга сир эмас, инсоннинг калби ва онгини эгаллаш, айниқса, ёшларнинг маънавий дунёсини захарлашга қаратилган турли хавф-хатарлар ҳам кучайиб бораётган бугунги кунда ўзининг кимлигини, қандай бебаҳо мерос ворислари эканини теран англаб, она юртга муҳаббат ва садоқат хисси билан яшайдиган, имон-эътикоди мустахкам ёш авлодгина мукаддас заминимизни ёт ва бегона таъсирлардан, бало-қазолардан сақлашга, Ватанимизни хар томонлама равнақ топтиришга қодир бўлади.

Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихи, Ватани, она тилига, миллати, динига ва анъаналарига содиқ бўлиб камол топишсин.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Абдулла Авлоний “Танланган асарлар” Тошкент”МАЬНАВИЯТ” 2009й
  2. “Ўзбекистон Республикаси Қониститутция”си
  3. Абдулла Авлоний. Адабиёт ёхуд миллий шерлар , Педогогик фаолият , “Ўқитувчи”, Т.,1996.
  4. Зиёнет.узсайти
  5. Маьнавият.гов.уз сайти.
Основные термины (генерируются автоматически): бола, хам, хары.

Похожие статьи

Хоразм тўй маросимлари ҳақида баъзи мулоҳазалар

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Қурилиш объектининг смета баҳосини шакллантиришда иш вақти фондини

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Минтақанинг экологик-иқтисодий жиҳатларини рақобатбардошликка таъсирини баҳолаш

Халқ мақолларида ўзбек миллий қиёфаси

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Амир Темур ва темурийлар даврида маънавий — маърифий тарбиянинг ривожи

Похожие статьи

Хоразм тўй маросимлари ҳақида баъзи мулоҳазалар

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Қурилиш объектининг смета баҳосини шакллантиришда иш вақти фондини

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Минтақанинг экологик-иқтисодий жиҳатларини рақобатбардошликка таъсирини баҳолаш

Халқ мақолларида ўзбек миллий қиёфаси

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Амир Темур ва темурийлар даврида маънавий — маърифий тарбиянинг ривожи

Задать вопрос