Жисмоний маданият машғулотларини компьютерлашган технологиялар асосида фаоллаштириш | Статья в журнале «Техника. Технологии. Инженерия»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Техника. Технологии. Инженерия №3 (5) июнь 2017 г.

Дата публикации: 14.07.2017

Статья просмотрена: 30 раз

Библиографическое описание:

Болтаева, Ирода. Жисмоний маданият машғулотларини компьютерлашган технологиялар асосида фаоллаштириш / Ирода Болтаева, С. И. Ибрагимов. — Текст : непосредственный // Техника. Технологии. Инженерия. — 2017. — № 3.1 (5.1). — С. 13-14. — URL: https://moluch.ru/th/8/archive/62/2620/ (дата обращения: 16.11.2024).



Ҳозирги кунда технологиялар хоҳ ишлаб чиқаришда, хоҳ ўқув жараёнида бўлсин жадал ривожланиши натижасида жуда тез янгиланиб бормоқда. Сунъий ер йўлдошлари воситасида бутун жаҳон рақамли телекўрсатувлари, бутун дунё интернет олами вужудга келди. Янги шаклланаётган ахборотлашган жамиятнинг бир бўлаги бўлган касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, олий таълим муассасалари замон талаби даражасида ўз фаолиятини қайта кўриб чиқиши, замон билан ҳамнафас бўлиши зарур, таълим жараёнига илғор педагогик технологиялар билан биргаликда илғор хорижий теехнологияларни ҳам жалб қилиш даркор. Шу боисдан ҳам таълим масканларида ёш авлодни жисмонан соғлом, ватанига содиқ комил инсонни тарбиялаш, ўқув жараёнининг асосий мақсадидир, табиийки, янги замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиб, бошқа фанлар қатори, жисмоний маданият машғулотларини замон билан ҳамнафас тарзда олиб бориш ва ўқитиш давр талаби ҳисобланади.

Ўқитишнинг анъанавий методларини ёқлайдиганлар эътироз билдириши мумкин, яъни шахсий компьютерсиз, ахборот-коммуникация технологияларисиз ҳам жуда яхши даражада билим беришни ташкил қилиб келганмиз, бироқ ёмон натижа бўлмадику деб. Тўғри, анъанавий усулларнинг натижалари ўз вақтида жуда юқори бўлган, ўқувчилар етарли даражада билим, кўникма олишган, булар кейинги билим олиш жараёни учун (олий таълимда) етарли бўлган. Анъанавий усулда ўқув жараёнининг марказида таълим берувчи, ўқитувчи, ўргатувчи устоз турар эди, яъни ўқитувчи-ўқувчи тамойилида дарс бериш ташкил қилинганлиги ҳаммага маълум. Бироқ, эндиликда, ахборотлашган жамият шароитида билим олиш марказида шахс сифатида ўқувчи турмоғи лозим, чунки ўқувчини янги шароитда ижодкор, фаол шахс деб қараш зарур, энди ўқувчи унга ўқитувчи томонидан таклиф қилинаётган билимларни пассив қабул қилувчи эмас.

Ҳозирги пайтда ўқувчиларимиз бизга ўқитишда янгича методларни, услубларни, ёндашишларни қўллашни ундашяпти. Замонавий ўқувчи, айрим ҳолларда фан ўқитувчисига қараганда, масалан, жисмоний маданият фани бўйича компьютернинг имкониятларидан фойдаланиш соҳасида анча юқори тажрибага эришган, малакага эга, илгарилаб кетган бўлиши мумкин, шу боисдан ҳам ўқитувчининг анъанавий тарзда дарс бериши ўқувчини қаноатлантирмайди. Бу билан ўқувчининг ролини ошириб, ўқитувчининг ролини пасайтирш дегани эмас, балки, таълим тизимида ҳар доим ҳам ўқитувчи асосий ролни ўйнайди, шу боисдан ҳам замонавий ўқитувчи ўз устида тинмай мунтазам ишлаши зарур, фаннинг методологиясини, концепциясини тўла ўзлаштириши, ўқувчиларга фан чўққиларини эгаллаши учун тўғри йўл кўрсата билиши, йўлбошчилик қила билиши, маслакдоши бўлиши даркор.

Янги компьютерлашган ахборот технологияларидан фойдаланиш натижасида ўқув жараёни индивидуаллашади, айниқса жисмоний маданият фанини (бошқа фанларда ҳам) ўзлаштиришда ўқувчиларда янги мотивлар пайдо бўлади, ўқувчи-ўқитувчи тизимида тескари боғланиш кучли рол ўйнайди, билимларни баҳолашнинг объективлиги ортади, статистик маълумотларни йиғиш енгиллашади, ўқувчиларда билимларни ўзлаштиришнинг айрим жиҳатлари (яхши, паст) яққол намоён бўлади, ўқитувчида машғулот структурасини ўзгартириш имконияти (ўқувчиларнинг дастлабки тайёргарлик даражасига мос равишда) пайдо бўлади, ўқув жараёнини дифференциаллашга имкон яратади, мавзуни, фанни ўзлаштириш даражасини оширади, унга бўлган қизиқишни орттиради. Ўқув жараёнида муаллифлар томонидан ва ўқитувчилар томонидан яратилган турли анимацион машқлар, мультимедиали ўқитиш тизимларидан ўз ўрнида самарали фойдаланиш ўқитувчини техникавий ва технологик жиҳатдан қўллаб қувватлайди, ўқувчилар билан жонли мулоқот қилиши учун анчагина вақтни тежашга эришилади, натижада ўқувчилар билан бўладиган мулоқот инсоний ҳамда индивидуал тарзда, ўзаро яқин муносабатда, уста-шогирд кўринишида бўлади [1,2].

Педагогнинг самарали фаолият кўрсатишига яна битта жуда мураккаб масала таъсир қилади, яъни, педагог янги шароитларда “ғоявий йўл кўрсатувчи”, “билимлар дунёсининг дарғаси”, улуғ инсон ва беғараз маслаҳатчилик ролини ўзида сақлаб қолиши зарур. Энди педагог қуйидаги фактлар билан келишишга мажбур: ўқувчилар компьютер коммуникацияларининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда дарс жараёнида берилган вазифаларнигина эмас, балки ундан ҳам кўп ахборотларни ўзлаштириб олишлари мумкин, ҳаттоки, ўқувчининг олган айрим ахборотлари бўйича ўқитувчида тасаввур ҳам бўлмаслиги мумкин. Бу – янги, замонавий педагогикада нормал, табиий ҳолат бўлиб компьютерлаштириш ва ўқитишнинг янги қирраларини характерловчи парадигмаларнинг бевосита натижасидир. Бундай шароитларда педагогдан фанни абсолют “ҳар томонлама билиш” (бунинг иложи йўқ!) талаб қилинмайди, балки ҳодисаларнинг боғланишларини онгли равишда тушуна билиши, уларнинг илмий ва ҳаётий қийматини баҳолай олиши зарур. Шундай қилиб, машғулотларда компьютер технологияларидан фойдаланиш жисмоний маданият фанини ўқитишни, ўзлаштиришни англаб етишнинг янги қирраларини очиб беради ва ўқитувчида дарс машғулотларини олиб боришда янги сифат даражаларига эришишига кўмаклашади.

Табиийки буларнинг ҳаммаси дарсда жуда яхши техникавий, дастурий ва методик таъминотлар бўлгандагина амалга ошади. Бунинг учун ўқитувчидан компьютер билан ишлашнинг умумий талаб даражасидаги кўникмани сўзсиз эгалланган бўлиши ва педагоглик фаолиятида ўзининг ролини ўзгарганлигини тўла – тўкис тушуниб етиши зарур.

Ўқув жараёнида компьютерлашган ўқитиш технологиясидан фойдаланишнинг характерли томони шундаки, ўқитувчи бундай машғулотга маъсулиятли тайёрланиши, мавзуни тизимли тарзда таҳлил қилиб, структуралаштириб, ўрганиладиган элементларнинг табиатига мос келадиган техникавий ва дастурий воситаларни олдиндан тузилган режа (сценарий) асосида намойиш қилиш ва тушунтириш учун созлаб, тахлаб қўйиши зарур. Шундай қилиб, машғулотларда компьютер технологияларидан фойдаланиш жисмоний маданият фанини ўқитишни, ўзлаштиришни англаб етишнинг янги қирраларини очиб беради ва ўқитувчида дарс машғулотларини олиб боришда янги сифат даражаларига эришишига кўмаклашади.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Якушина Е.В. Новая информационная среда и интерактивное обучение (программа обучения работе в сети для учащихся 13-17 лет)//Лицейское и гимназическое образование. – 2000. - №2 (15). – С.22-25.
  2. Аширова А.И., Юсупов Д.Ф. Компьютер технологиялари ўқитишнинг шакл ва методлари сифатида//“Ахборот-коммуникация технологиялари” илмий-техник конференция маърузалари тўплами. -Тошкент, ТАТУ. - 2008. - Б.103
Основные термины (генерируются автоматически): Компьютер.

Похожие статьи

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб

Соғлом авлодни шакллантиришда ўқув – услубий мажмуаларнинг интеграллашган ахборот базасини яратиш

Фузулий ижодига муносабат: анъана ва издошлик

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш

Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.

Немис тили сўзлашув нутқида модал юкламаларни қўллаш хақида

Похожие статьи

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб

Соғлом авлодни шакллантиришда ўқув – услубий мажмуаларнинг интеграллашган ахборот базасини яратиш

Фузулий ижодига муносабат: анъана ва издошлик

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш

Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.

Немис тили сўзлашув нутқида модал юкламаларни қўллаш хақида

Задать вопрос