«Совуқ уруш» муносабатларидаги ўзгаришлар ва унга барҳам берилиши
Автор: Сапарбаев Атабек Шарипбоевич
Рубрика: Спецвыпуск
Опубликовано в Техника. Технологии. Инженерия №3 (5) июнь 2017 г.
Дата публикации: 14.07.2017
Статья просмотрена: 39 раз
Библиографическое описание:
Сапарбаев, А. Ш. «Совуқ уруш» муносабатларидаги ўзгаришлар ва унга барҳам берилиши / А. Ш. Сапарбаев. — Текст : непосредственный // Техника. Технологии. Инженерия. — 2017. — № 3.1 (5.1). — С. 37-38. — URL: https://moluch.ru/th/8/archive/62/2622/ (дата обращения: 16.11.2024).
В данной статье изложены данные о событиях и процессах в эпоху Холодной войны.
Ключевые слова: АҚШ, ГФР, ЕХҲК, Хельсинки, Канада, Совет Иттифоқи.
Инсониятни ядровий ва бошқа қуроллар билан қуролланиш пойгаси ғоят безовта қиларди, негаки, булар оммавий қирғин қуролларнинг улкан миқёсда тўпланиб қолганлигини билдирарди. Қуролланишга катта ресурслар сарфланар, аслида эса бу ресурсларни туб ижтимоий, иқтисодий муамамоларни – қашшоклик, очлик, касалликлар саводсизлик, ишсизликни бартараф этишга сарфлаш мақсадга мувофиқ эди.
ХХ асрнинг 70 йиллар бошларида халқаро муносабатлардаги кескинликларнинг юмшаши жараёни бошланиб, унга эришишга узоқ вақт талаб қилинди, охири бир қанча омиллар пировардида руёбга чикарилди. Бу омилларни ичида Собиқ Иттифоқ ва унинг Иттифоқчилари фаол ташқи сиёсат олиб борганлиги муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бунинг натижасида халқаро вазият соғломлаштирилди. Қўшилмаслик ҳаракати қатнашчи – давлатларини саъй-ҳаракатлари, ядро қуроллари заҳираларини кўпайтириш ва конфрантатцияни давом эттириш хавф ҳаракатларини хис этган ғарб мамлакатлари раҳбарларининг сиёсий реализм бўйича ши тутганлиги ҳам бу борада муҳим ҳисса бўлди.
Европада тинчликни мустаҳкамлаш фойдасига анча диққатга сазовор ишлар амалга оширилди, айниқса Собиқ Иттифоқ билан ГФР ўртасидаги муносабатлар яхшиланди. 1970 йилнинг августида тузилган икки томонлама шартнома ана шу ўзгаришларга асос бўлди.
1960-1970 йиллар чегарасида Совет Иттифоқининг ҳарбий- стратегик жиҳатдан АҚШга тенглашиши тарихий аҳамиятга молик воқеа бўлиб, бу жаҳоннинг икки йирик давлатинниг конфрантацияда муносабатларидаги юмшатишларига эришишга имкониятлар яратди. АҚШ ва Собиқ Иттифоқда тўпланиб қолган ўлим келтирувчи қуролларнинг улкан аслаҳахоналари яратилиши стратегик ва ҳужум қуролларини чеклаш, кейин эса қисқатириш юзасидан шартномага эришиш лозимлигини ҳеч кечиктириб бўлмайдиган вазифа қилиб қуйди. АҚШ нинг бундай йўл тутишига 60 йилларда намоён бўлган мамлакат ичкарисидаги ижтимоий қарама – қаршиликларнинг ўткирлашиши, шунингдек Вьетнамдаги уруш муносабати билан ташқи сиёсатдаги инқирознинг кучайиши ҳам мажбур қилди.
Халқаро муносабатлардаги ўзгаришлар Европа қитъасида хавфсизлик ҳамда давлатаро ҳамкорлик қилишнинг сиёсий ва ҳуқуқий якунини ясашга қулай шароит яратди. 1975 йилнинг 30 июль – 1 августида Хельсинкида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик буйича кенгаш (ЕХҲК) ўтказилди. Европанинг 33 давлати раҳбарлари, шунингдек АҚШ ва Канада якунловчи актни имзоладилар, унда кенгаш қатнашчи давлатлари ўртасидаги келишилган муносабатлар принциплари қайд этилган бўлиб, улар ўртасидаги ҳамкорликнинг мазмуни ва шакли шунингдек қуролли можаролар пайдо бўлиши хавфини қайтариш чора-тадбирлари ҳам аниқлаб олинган эди.
ЕХҲК қатнашчи давлаталари қуйидаги принцпларни раҳбарлик учун ўзларига мажбурият қилиб олишди:
1) суверен тенглик, ҳуқуқларни ҳурмат қилиш, ўзгалар суверенитетини ҳурматлаш;
2) куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид солмаслик;
3) чегараларнинг бузилмаслиги;
4) давлатларнинг худудий бутунлиги;
5) мунозарани тинч йўл билан ҳал этиш;
6) ички ишларга аралашмаслик;
7) инсон ҳуқуқларини ва асосий эркинликларни – фикр эркинлиги, виждон, дин ҳамда ишонч, ҳурфикрликни ҳурматлаш;
8) тенг ҳуқуқликни ва халқларнинг ўз тақдирларини ўзи ҳал этиши;
9) давлатаро ҳамкорлик;
10) халқаро ҳуқуқлар бўйича мажбуриятларни виждонан бажариш.
Кенгаш якунлари жаҳон халқларининг қуролсизланиши ва ҳамкорликнинг ривожлантиришга ўсиб бораётган қизиқишларини инъикос этди. Хельсинкида бошланган жараён барча Европа халқларига фойда келтирадиган ўзаро қониқиш ҳосил қилувчи ютиқларига эришишни аниқ равшан имкониятларини кўрсатиб берди. Буни ЕХҲК қатнашчи давлатларнинг Белграддаги (1986-1989), Париждаги (1990), Хельсинкидаги (1992) навбатдаги учрашувлари тасдиқлади.
70 – йилларда Осиёда сезирарли ўзгаришлар бўлди. Миллий мустакиллик учун курашди Шаркий Бенгалия (Шарқий Покистон) халқи ғалаба қозонди. Бангладеш Халқ Республикаси ташкил топди. Покистон хукумати мамлакатнинг СЕАТО дан чиқишини эълон килди. 1977 йилда ушбу блок фаолиятини тухтатди. 70 – йиллар охирига келиб СЕНТО ҳам амалга тарқаб кетди. Вьетнамнинг кўп азоб чекган мувофиқ тупроғига узоқ кутилган тинчлик етиб келди. Лаосда тинчлик ўрнатиб миллий келишувга эришилди.
Тинчликсевар кучлар уз вазифаларни эришилган сиёсий юмшашлари янада кучайтиришда ҳарбий соҳалардаги қуролсизланишларни кучайтиришди, улар тинч-тотув яшашни халқаро хаётда қабул қилинган умумий қоидага айлантиришга ҳаракат қилишди.
Аммо 70 – йилларнинг иккинчи ярмидан қуролсизланиш жараёни тўхтаб қолди. АҚШ раҳбарияти доираларида қулоч ёйган Собиқ Иттифоқ билан истиқболдаги муносабатларга доир масаладаги утиш давомида хукмронликка интилиш тарафдорлари стратегик ҳужумкор қуролларни нафақат чеклаш, балки қисқартиришга ҳам қарши чиқишди.
Улар ҳарбий – стратегик тенгликни синдириш ва АҚШнинг СССР дан устунлигини таъминлашга интилишарди. Бу борада ҳарбий – саноат коплексининг энг янги қурол турларини ишлаб чиқариш дастурини амалга оширишга қизиқиш ҳам сезирарли даражада рол ўйнади.
Кўп сонли можаролар билан келадиган «Совуқ уруш» кўпгина мамлакатлар халқлари учун ҳақиқий фалокатга айланди. Жаҳон сиёсат майдонидаги қарама-қаршиликлар инсониятнинг ядровий жарликка сирғалиб тушиб кетиш хавф – хатарини туғдирди. 80 – йиллар ўрталарига бориб халқаро муносабатларда ҳал қилувчи бурилиш ясаш зарурияти етилиб келди.
Адабиётлар рўйхати:
- Абдураззақова М. XX аср 2 – ярми жаҳон тарихи. Маърузалар тўплами. — Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси давлат илмий нашриёти», 2000
- Белов А.П. СССР — США: перестройка отношений. — М.: «Международные отношения», 1976
- Жаҳон мамлакатлари. Маълумотнома. — Т.: «Ўзбекистон», 1990
- Ивонин Е.А. От Джорджа Вашингтона до Джорджа Буша. Белый дом и пресса. – М.: «Наука», 1991
Похожие статьи
Республика Олий таълим тизимида экология фанининг ўқитишда мулоҳазалар
Ушбу мақолада республика ОТМларида экология фанини ўқитиш жараёни, фан сифатида ўқитила бошлагани, дарс соатлари ва эндиликда бу фанга берилаётган эътибор ҳақида маълумотлар келтирилган.
Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли
Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини ...
Ўзбекистонда туризм соҳасида мавжуд ютуқ ва муаммолар
Мақолада мамлакатимизда автобус туризмини ривожлантириш масалалари, шунингдек, иқтисодиётимиз салоҳиятини янада оширишда туризмнинг ўрни ҳамда ролини ошириш бўйича амалга ошириш лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.
Самарқанд — рассомлар шаҳри
Ушбу мақолада муаллиф қадимги ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри бадиий муҳитида шаклланган, турли йўналишдаги келгинди ва маҳаллий рассомлар ижодий жараёнини кенг ёритиб беради.
Шахснинг прогматик фаолияти ҳақида
Мазкур мақолада шахс фаолиятидаги фаоллик ва унинг объектив эҳтиёж билан боғлиқ жиҳатлари тадқиқ этилган.
Суғурта бозорининг Ўзбекистон Республикаси молия тизимидаги ўрни ва роли
Ушбу мақолада суғурта бозорининг мамлакатимиз молия тизимидаги ўрни ва ролини мустаҳкамлашга оид баъзи долзарб масалалар ёритилган.
Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим» қиссасининг кино ва театрлардаги талқини
Ушбу мақалада Ч.Айтматовнинг “Сарвқомат дилбарим” қиссасининг кино ва театр саҳнасидаги хилма-хил тақинлари ҳақида сўз юритилади. Асар дунё саҳналарининг намунали ва энг муҳими севимли фильм ва спектаклларини дунёга келишига ўринли сабаб бўла олганли...
Фарғона вилоятидаги диний ташкилотлар фаолияти
Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий ҳаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари, Фарғона вилоятида фаолият юритаётган диний ташкилотлар тарихи ҳақида...